Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet137/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   155
Bog'liq
01. kirish

ИККИ ҚЎШБОҒЛИ УГЛЕВОДОРОДЛАР
Маълумки, ҳар қайси қўшбоғ молекулада водород атомлари сонини иккитага, учламчи боғ эса тўрт атомга камайтиради. Демак, иккита қўшбоғли углеводородларнинг таркиби ацетилен қаторидаги тегишли углеводородларнинг таркиби каби бўлади, яъни уларнинг таркиби СnН2n_- 2 формула билан ифодаланади. Женева номенклатураси бўйича иккита қўшбоғли (этbлен боғли) углеводородларнинг номида, тегишли парафии углеводородларидаги ан қўшимчаси ўрнига -диен қўшимчаси бўлади. Иккита қўшбоғли (этилен боғли) углеводородлар шу сабабли алкадиенлар ҳам дейилади. Иккита этилен боғли углеводородларнинг энг оддийси С34 аллен (пропадинен) деб аталади, унинг тузилиши СН2 қ С қ СН3. Кейинги углерод атомлари билан қўшбоғ орқали боғланган углерод атомларининг номерлари рақамлар билан кўрсатилади: 1,2,3,4. Масалан, СНқСН—СН қ СН тузилишга эга бўлган углеводород, Женева номенклатурасига кўра , бутадиен-1,3 деб аталади. У дивинид '(СН2—СН— радикали винил деб аталади) ҳам дейилади. Иккита қўшбоғли углеводородлардан қуйидагилар катта аҳамиятга эга:

С қ С қ С группали углеводородлар кетма-кет келадиган қўшбоғли диенлар, СқС—СқС группали углеводородлар эса оралатма (сопряженный) қўшбоғли углеводородлар дейилади; агар қўш боғлар бир-биридан янада узоқроқ жойлашган бўлса углеводород ажралган қўшбоғли диенлар дейилади.
БУТАДИЕН—1,3 (ДИВИНИЛ) ВА УНИНГ ГОМОЛОГЛАРИ Бутадиен—1,3 (дивинил) — 5°С да суюқланадиган газ; изопрен ва диметил бутадиен тегишли равишда 34° ва 70°С да қайнайдиган суюқликлар. Бу углеводородлар оралатма қўшбоғли бирикмалар сифатида изомер бирикмаларга нисбатан ўзига хос хусусиятларга эга. Оралатма қўшбоғли углеводородларнииг иккинчи энг муҳим хоссаси уларнинг полимерланишга жуда мойиллигидир. Бу типдаги углеводород молекулалари маълум шароитда полимерланса каучукка жуда ҳам ўхшаш модда хосил бўлади. Бутадиен ва унинг ҳосилалари техникада жуда катта аҳамиятга эга, чунки улар синтетик каучук олишда асосий хом ашё бўлиб хизмат қилади. Яқин вақтларгача СССРда бутадиен С. В. Лебедев усули билан тўғридан-тўғри этил спиртдан, унинг буғини 400 — 500°С да махсус катализатор устидан ўтказиб олинарди:
2Н5ОН  СН2қСН—СНқСН2+2Н20+Н2
этил спирт бутадиен
Қўшимча маҳсулотлардан тозаланган бутадиен металл ҳолидаги натрий иштирокида полимерланади, бунда хоссалари, жиҳатидан табиий каучукка ўхшаш масса ҳосил бўлади. Бу масса вулканизация (олтингугуртнинг углерод сульфид ёки олтингугурт хлориддаги эритмасида -120—150°С да ишлов бериш) дан кейин резинага айланади. Ҳозирги вақтда бутадиен, асосан, йўлдош нефть газларида бўладиган бутандан олинади. 600°С ҳарорат ва тегишли катализатор иштирокида бутан дегидрогенланиб (водород аж- ралиб чикиб), бутадиен ҳосил бўлади:
СН3—СН2—СН2—СН3 СН2қСН—СНқСН2 + 2Н2
Гевея, кок-сагаза ва бошқа ўсимликлар иштирокидан (ла-тексидан) ишлов бериб тайёрланган эластик аморф масала табиий каучук дейилади.
Табиий ва синтетик каучук жуда кўп ишлатилади: ундан автомобиль ва самолётлар учун резина шиналар, поездларнинг тормозлари учун резина енглар, резиналанган мотор тасмалари, электр симлари учун изоляция, протиьогазларнинг резина маскалари, автомобиль ва тракторларнинг клапанлари, калишлар, резинотехника, медицина ва уйда ишлатиладигаи буюмлар ҳамда қатор бошқа нарсалар тайёрланади. Қаучук асосан транспортда кўп ишлатилади. 1970 йилда ватанимизда автомобиль ишлаб чиқариш деярли 1,5 млн. донага етди. Конвейердан деярли ҳар 25 секундда битта янги маши-на чиқиб турди. Автомобиль ва мотоцикль шиналари ишлаб чиқариш 1970 йилда деярли 40 млн. донага етди, 1975 йилда эса у йилига 50 млн. донага етиши керак. Шиналарнинг иш-лаш муддати бир ярим баравар ортади, бу эса қўшимча равишда 40 млн. дона шина ишлаб чиқариш билан баравардир. Автомобиль шиналари ишлаб чиқаришга бизда ишлатилаётган ҳамма каучукнинг ярмидан кўпи сарф бўлади. Автомобилда шинадан ташқари резинадан тайёрланган юзлаб бошқа буюмлар ўрнатилган. Ҳар бир юк машинасига 250 кг га яқин каучук сарфланади. Каучук, шунингдек, резина-техника буюмлари саноатида, сунъий чарм, кабель ва асботехник буюмлар ишлаб чиқаришда, қоғоз соиоатида ва саноатнинг бошқа тармоқларида ҳам кўп миқдорда ишлатилади.
Каучукни тегишли ингредиенлар билан аралаштириб ва сўнгра вулканизация қилиб резина олинади. Резина кенг ҳарорат оралиғида хам эластиклигини сақлаб қоладиган ишқаланишга катта қаршилик кўрсатадиган, газ ва ҳавони кам ўтказадиган, кўп марта деформацияга, агрессив муҳит ва мойлар таъсирига бардош берадиган, жуда яхши электр изоляция хоссаларига ва кичик нисбий оғирликка эга бўлган қимматли конструкцион материалдир. Бу хоссаларнинг ҳаммаси мужассамланган ҳолда резинани кўпинча тепги йўқ материал даражасига кўтаради. 39- жадвалда резина ва бошқа конструкцион материалларнинг механик хоссаларига оид чоғиштирма маълумотлар берилган.
37- ж а д в а л Турли конструкцион материалларнинг механик хоссалари



Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish