Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet106/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   155
Bog'liq
01. kirish

ГАЗ ЁҚИЛҒИ СИФАТИДА
Ёнувчан газлар —энг арзон ва қулай ёқилғидир. Газнинг ёниши учун назарий жиҳатдан зарур бўладиганига қараганда 3—10% ортиқча ҳаво керак бўлади, у газ билан осон аралашади; бу эса иссиқлик исроф бўлишини анча камайтиришга ва ф.и.к. оширишга имкон беради. Газ зарарли моддалар ажратиб чиқармай ва қурум ҳосил қилмай ёнади шлак қолмайди ва бинобарин, меҳнатнинг санитариягигиена шароитлари яхши бўлади.
4--§ УГЛЕВОДОРОД ГАЗЛАРИ ВА НЕФТЬ ХОМ АШЁСИНИ КИМЁВИЙ
ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Нефть, табиий ва синтетик газлар кимё саноати учун қимматли хом ашёдир. Нефть-кимёвий синтез бутун дунёдаги кимёвий маҳсулотларнинг 30 процентдан кўпроғини беради. Нефть-кимёвий синтез саноатида нефть ва газдан хом ашё сифатида фойдаланишнинг тобора ривожланиб бораётган йўналишлари 18жадвалда кўрсатилган.
18-жадвал
Углеводород газлари ва нефть хом ашёси асосий турларини қайта ишлаш усуллари

Кимёвий синтезда ишлатиладиган хом ашёлар орасида этилен биринчи ўринда туради. У АҚШда энг кўп ишлаб чиқарилади, 1965 йилда у ерда 4 млн.тонна этилен ишлаб чиқарилган эди. АҚШда этиленга бўлган талаб йил сайин 180-200 минг тоннага ортиб бормоқда. Этилен ишлаб чиқариш МДҲда ҳам тез ривожланмоқда. 1970 йилга келиб мамлакатимизда этилен ишлатиш 1965 йилдагига қараганда деярли уч марта ортди. Унинг энг кўп миқдори этил спирт, этилен оксид, гликоллар ва пластик массаэтар ишлаб чиқаришга сарфланади. Этилендан антифризлар, бритувчилар, пластификаторлар, елимловчи моддалар, фармацевтика препаратлари ва кўпгина бошқа маҳсулотлар тайёрланади. Этиленнинг ишлатилиш соҳалари ва унинг ишлатилиш структурасининг йил сайин қандай ўзгариши 19-жадвалда кўрсатилган.
19-жадвал
Этиленнинг ишлатилиш структураси (%)

Нефтдан ва углеводород газларидан 3500 дан ортиқ кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Синтетик каучук, синтетик толалар, пластик массалар, синтетик ювиш воситалари, аммиак ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами ниҳоятда кенгайиб кетди. Яқин вақтларгача нефть кимёси олдида кимёвий хом ашё сифатида ишлатиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ўз ўрнида овқат учун фойдаланиш вазифаси турар эди, бу вазифа муваффақиятли равишда ҳал этилмоқда. Агар илгари этил спирт дон ёки картошкадан олинадиган бўлса, ҳозирги пайтда у этиленни гидратлаш йўли билан олинади. Илгари совун пишириш ўсимлик мойлари ва ҳайвон ёғларидан фойдаланишга асосланган эди, ҳозирги вақтда парда ҳосил қилувчи моддалар ва синтетик ювиш воситалари, синтетик смолалар асосида олинади. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин. Ҳозирги вақда турли синтезларда овқат бўладиган хом ашё ўрнига бошқа нарсалар ишлатишгина эмас, балки суюқ углеводородлардан оқсил моддаларни биосинтез қилиш йўли билан ҳайвонлар учун озуқа моддалар яратиш имконияти туғилди; яқин келажакда эса инсонлар учун ҳам озиқ-овқат бўладиган ана шундай моддалар яратилиши эҳтимолдан холи эмас. Биосинтезни микроорганизмларнинг нормал тузилган парафин углеводородлардан танлаб фойдаланадиган аэроб формалари амалга оширади. Микроорганизмларнинг ривожланиши учун парафин углеводородлардан ташқари ҳаво ва озиқлантирувчи сувли муҳит ҳам зарур; бундай муҳит таркибида азот, фосфор, калий ва магний тузлари ҳамда одатда шўр сувда ва денгиз сувида бўладиган микроэлементлар: темир, рух, мис, марганец ва бошқа элементлар бўлади. Ҳарорат 25°С атрофида сақлаб турилади. Парафинли газойллардан 10% га яқин оқсил витаминли концентрат олинади. Бу микроорганизмлар ҳужайрасини ташкил этувчи модда бўлиб, унда таркиби жиҳатдан ҳайвон оқсилларига яқин бўлган 50% оқсил бўлади. Ҳисоблашлар шуни кўрсатдики, нефть парафин углеводородларидан бактериялар ёрдамида оқсил ишлаб чиқариш ҳайвон организмида оқсил ҳосил бўлишдан 2500 марта тез содир бўлар экан. Ҳозирги пайтда нефтдан биосинтез йўли билан оқсиллар ҳосил қилишга доир катта илмий текшириш ишлари ва тажрибалар олиб борилмоқда ва яқин вақтда саноатда оқсиллар ишлаб чиқарила бошланади. 1970 йилда МДҲда 1 млн. яқин оқсил — витаминли концентратлар ишлаб чиқарилди. Биосинтез процессида оқсил моддалар ҳосил бўлиши билан бирга бошланғич парафинли газойлнинг депарафинланиши (парафинининг йўқолиши) ҳам содир бўлади; натижада қотиш ҳароратси паст бўлган маҳсулот олинади. Олинадиган маҳсулотда оқсиллар билан бир қаторда сувда эрийдиган В группа витаминлари ҳам бўлади. Тажрибаларнинг натижалари оқсил витаминли концентратлар қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг озиқланиши учун муҳим маҳсулот эканлигини ва улар келажакда чорвачиликда кенг кўламда ишлатилишини кўрсатди.
5--§ НЕФТЬ ВА ГАЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ТЕХНИКА-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Нефть ва табиий газлар — органик синтез саноати учун асосий хом ашё манбаларидан биридир. Табиий ва йўлдош газлар, нефть, уни қайта ишлаш маҳсулотлари таркибига кирувчи углеводородлардан органик синтез маҳсулотларини олишнинг бошқа хом ашё манбаларидан олишга қараганда жуда катта афзалликлари бор. Кўмирни кокслашда олинадиган кимёвий маҳсулотлар ҳам, ёғоч ёки торфдан олинадиган кимёвий бирикмалар ҳам, озиқовқат бўладиган маҳсулотлар ҳам буларнинг ҳеч бири иқтисодий жиҳатдан нефть ва газдан олинадиган маҳсулотларга тенглаша олмайди. Нефть-газ углеводородларининг афзаллиги шундаки, мавжуд баҳолаш системасига кўра 1 тоннага ҳисоблаганда кокс-кимё маҳсулотларининг таннархи ва уларни ишлаб чиқаришга сарфланадиган капитал маблағлар нефть-газ углеводородларникига қараганда 1,5 марта юқоридир.
Ёқилғининг иссиқлик бериш хусусиятига кўра эквивалент миқдорига айлантириб ҳисоблаганда меҳнат унумдорлиги кўмир қазиб чиқаришдагига қараганда нефть қазиб чиқаришда 10 марта, газ қазиб чиқаришда эса 30 марта юқоридир. Газ кудуқлари бурғилаш ва газ қувурлари ётқизиш шахта қуришга нисбатан 4 марта арзонга тушади. Ишчилар сони газ қазиб чиқаришда кўмир қазиб чиқаришдагига қараганда 25— 30 марта кам талаб этилади. 1 мъ шартли газ ёқилғини ташиш кўмир ташишга қараганда 8 марта арзон бўлади. Таннархи жиҳатдан олганда нефть кўмирдан 6 марта, газ эса 30 марта арзонга тушади. Кейинги йилларда Москвада кўмир ишлатиш газдан фойдаланиш ҳисобига 8 мартадан зиёд камайди, бу эса йил давомида 400 мингдан ортиқ темир йўл вагонларидан бошқа мақсадларда фойдаланишга имкон берди. Ўзбекистонда кўмир ўрнига табиий газдан фойдаланиш деярли 60 мингга яқин кончиларни ер ости ишларидан қутқарди. Нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотларининг турли-туманлигидан ташқари, уларнинг концентрацияси юқорилига ҳам иқтисодий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Бу маҳсулотларда ҳар қайси хом ашё турининг нисбий миқдори кўплиги туфайли уларни аралашмадан ажратиб олиш ва синтез учун ишлатиш арзонга тушади
Органик синтез саноати овқат бўлмайдиган хом ашёдан, биринчи навбатда нефть-газ хом ашёсидан, кимёвий тузилиши ва хоссалари жиҳатидан техника мақсадларида ишлатиладиган озиқ-овқат маҳсулотларига жуда ўхшаш бўлган бирикмалар яратишга имкон беради. МДҲда ишлаб чиқариладиган барча ўсимлик мойларининг деярли 60 процентга яқини овқат бўлмайдиган маҳсулотлар, асосан қаттиқ совун ишлаб чиқариш учун сарфланади. Тўйинган углеводородлардан олинадиган синтетик ёғ кислоталар ўтган беш йилликда умуман олганда 800 минг тонна ўсимлик мойи ўрнида ишлатилди, бу маҳсулотларнинг тан-нархи орасидаги фарқ эса 180 млн. сўмни ташкил этди. Синтетик каучук ишлаб чиқаришда овқат бўладиган хом ашё ўрнига бутунлай сунъий хом ашё ишлатиш натижасида йилига 2,5 млн. тоннадан кўпроқ дон тежаб қолинди. Овқат бўладиган хом ашё ўрнига нефть-кимёвий хом ашё ишлатиш этил спиртнинг таннархини 1,8 марта, меҳнат сарфини 16 марта, солиштирма капитал сарфларни эса 3 марта камайтиришга имкон беради. Спирт ишлаб чиқаришда овқат бўладиган хом ашё ўрнига углеводород хом ашёси ишлатиш натижасида 7 йил ичида (1963—1970) 530 млм, сўмдан зиёд маблағ тежалганлиги ҳисоблаб чиқилган. Нефть ва газ маҳсулотларидан хом ашё сифатида фойдаланадиган асосий соҳалар алифатик бирикмалар, аввало олефинлар (этилен, пропилен), дивинил ва ацетилен ишлаб чиқариш билан боғлиқдир. Бу моддаларнинг 80—90 процентга яқини органик синтез саноатида нефть маҳсулотларидан олинади. Нефть маҳсулотлари ароматик қатор бирикмалари (айниқса бензол ва ксилоллар) ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида кокс маҳсулотларини тобора кўпроқ сиқиб чиқармоқда. Масалан, ҳозир АҚШда ишлаб чиқарилаётган бензолнинг 2/3 қисми нефть маҳсулотларидан олинмокда. Ҳақиқий кокс — кимё маҳсулоти нафталин ҳам тобора кўпроқ нефтдан олинмоқда. Айниқса синтетик каучук, пластик массаларнинг кўпгина турлари, сунъий ва синтетик толалар ишлаб чиқаришда нефть-газ хом ашёсининг салмоғи каттадир. МДҲда кимёгарлар: ишлаб чиқаришнинг умумий миқдори 1958 йилдагига қараганда 1965 йилда 2,5 марта, 1970 йилга келиб эса 5 марта кўпайди.
Шу йилларда саноатда углеводород хом ашёсини ишлатишининг ўсиш суръатлари тегишлича 2,8 ва 12-13 марта ортди. МДҲда синтетик материаллар ишлаб чиқаришда нефть газ хом ашёсининг салмоғи жуда тез ортиб бормоқда (20-жадвал).

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish