Ўзбекистон Республикаси Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги олий ўқув юртларининг талабалари учун дарслик сифатида тавсия этган



Download 8,53 Mb.
bet102/155
Sana09.04.2022
Hajmi8,53 Mb.
#540075
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   155
Bog'liq
01. kirish

16-ж а д в а л
МДХда ишлаб чиқариладиган автомобиль бензинларининг асосий характеристикаси

Тар тиб ном

Кўрсаткичлар

А-66

А-72

А-74

А-73

А-87

„Экстра*

1

Октан сони

66

72

74

76

87

98

2

Тетроэтилқўрғошин, кўпи билан (г/кг)

0,82



0,41

1.17

1,23

3

Фракцион таркиби: а) 10 проценти °С дан пастда ҳайдалади
б) 50 ...... .
в) 90 . ....

79
145
195

75
135
180

70
105
165

75
135
180

70
120
180

68
115
180

4

Қайнаш охири, кўпи билан °С

205

195

180

195

205

185

5

Тўйинган буғ босими, кўпи билан (мм симоб
устуни)

500

500

500

500

500

Камида 100

б
7

Кислоталилиги (100 мл га кетадиган КОН нинг энг кўп миллиграммлар сони)

3
7
20

3

2

3
5
10

2
2
2

1
2
2

Смолалар миқдори (100 мл даги) мг сони ишлаб .... чиқаришда (кўпи билан) ишлатиладиган жойида



5
10

2
2


8 Олтингугурт миқдори
(кўпи билан %
0,15 0,15 0,10 0,15 0,10 0,10
ҳисобида). . . . .
сонини ёки «камбағал» аралашмалар билан ишлангандаги шартли навини, махражи эса «бош» аралашмаларда ишлангандаги бензиннинг шартли навини кўрсатади. 1 кг бензиннинг тўла ёниши учун назарий жиҳатдан 15 кг ҳаво керак; шундай нисбатда олинган аралашма нормал аралашма дейилади. Агар 1 кг бензинга 15 кг дан кўп ҳаво аралаштирилган бўлса, бундан аралашма «камбағал» аралашма, 15 кг дан кам ҳаво аралаштирилган бўлса «бой» аралашма дейилади. Авиабензиннинг навини аниқлашда эталон ёқилғи сифатида о.с.ни аниқлашдаги каби изооктаннинг нормал гептан билан аралашмаси эмас, балки изооктаннинг тетраэтилқўрғошин қўшилган аралашмаси ишлатилади. Лигроин нефтни бевосита ҳайдашда ёки нефть маҳсулотларини крекинглашда олинадиган суюқ углеводородларнинг 120—140°С ҳароратда қайнайдиган аралашмаси. Лигроиннинг кимёвий таркиби нефть олиниш технологияси ва нефтнинг таркибига боғлиқ бўлади. Лигроин трактор ёқилғиси, лак-бўёқ саноатида эритувчи ва баъзи асбоблар учун гидравлик суюқлик сифатида ишлатилади. Трактор ёқилғиси, асосан керосин, умуман мотор бензинларидагига ўхшаш кўрсаткичлар билан характерланади. Керосиннинг октан сони 40 дан кам бўлмаслиги лозим. Дизель ёқилғиси—керосин, газойль, соляр дистилляти— сиқилганда алангаланадиган поршенли ичдан ёнар двигателлар (дизеллар) учун ишлатилади. Дизель ёқилғиси 200—350°'С оралиғида қайнайдиган фракциядан иборат.
Қозон ёқилғиси. Мазут—нефтдан енгил ва ўрта ёқилғи фракциялар ҳайдалгандан кейин қоладиган оғир ёқилғи. Ундан сурков мойлари ва битум тайёрланади. Мазутдан паровозлар, пароходлар, иссиқлик электр станциялари ва саноат печларида ёқилғи сифатида ҳам фойдаланилади. Мазутнинг анчагина қисми крекинг йўли билан қайта ишланиб, енгил мотор ёқилғисига айлантирилади. Унинг физикавий хоссалари ва кимёвий таркиби бошланғич нефтнинг таркибига ва енгил фракциялар қанчалик охиригача ажратиб олинганлигига боғлиқ.
Реактив двигателлар учун ёқилғи нефтни бевосита ҳайдашдан олинган турли хил дистиллятлардан иборат; булар қайнаш ҳароратси 150—280°С орасида бўлган авиация керосинлари, бензин—лигроин керосиннинг (60 — 280°С қайнайдиган) фракциясининг ва жуда баландда нихоятда тез учадиган самолётлар учун ишлатиладигап оғир керосин (195 — 315°С) ва бошқалардир. Анча юқорида катта тезлик билан учадиган реактив самолётнинг шароитига кўра реактив ёқилғинннг ҳажм бирлига тўғри келадиган иссиқлик сиғими максимал, нисбий оғирлиги 0,75—0,85 г/см3 бўлиши керак; у тез ва тўлиқ ёниши лозим, қотиш ҳароратси паст (—60°С атрофида), ёқилғинннг ўзи сақлаб қўйилганда ўзгармайдиган бўлиши зарур. Нефтдан олинадиган юқори сифатли реактив ёқилғи — бу цикли турлича структурали, тармоқланган, ён занжирлари алканлар аралашмасидир. Унда ароматик углеводородларнинг микдори чекланган бўлади, углеводород бўлмаган компонентлар эса мутлақо бўлмайди.
Нефтдан олинадиган сурков мойлари — турли синфга оид юқори молекуляр углеводородлар аралашмасидир. Уларнинг асосий вазифаси — механизм ва машиналар ҳаракатдаги қисмларининг қаттиқ сиртлари орасидаги ишқаланишни камайтириш ва бу қисмларнинг материалини едирилишдан сақлашдир. Ишлатилишига кўра суркоз мойлари қуйидаги группаларга бўлинади:
а)ичдан ёнар двигателлар (моторлар) учун ишлатиладиган: авиация,
автотрактор (автоллар) ва дизель мойлари;
б)саноат корхоналаридаги асбоб-ускуналар учун ишлатиладиган индустрия
мойлари ва асбоб мойлари;
в)катта нагрузкада ишлайдиган механизмлар учун ишлатиладиган
трансмиссион мойлар ва ўқ мойлари;
г)поршенли буғ машиналари (цилиндрли) учун ишлатиладиган мойлар;
д)буғ ва сув турбиналари учун ишлатиладиган мойлар;
е)ҳаво компрессорлари ва совитгич машиналар (компресорли) учун
ишлатиладиган мойлар.
Сурков мойлари ва айниқса ичидан ёнар двигателлар, турбиналар, буғ машиналари ва компрессорлар учун ишлатиладиганлари турли-туман шароитда, баъзан эса юқори ҳарорат босим, намлик таъсирида ва бошқа шароитда бўлади.
Шу сабабли уларнинг сифатига катта талаблар қўйилади.
Сурков мойларининг асосий характеристикаси уларнинг қовушқоқлигидир. Тушадиган солиштирма юк (нагрузка), ишқаланаётган сиртларнинг характери ва ҳаракатланиш тезлиги, шунингдек, ишқаланаётган қисмидаги ҳароратга қараб, мойнинг қовушоқлигига ҳар хил талаблар қўйилади.
Кенг ҳарорат оралиғида ишлайдиган мойлар (автомобиль авиация мойлари ва бошқалар) учун қовушоқлик — ҳарорат характеристикасининг катта аҳамияти бор. Мотор мойларининг қовушоқлиги ҳароратга боғлиқ равишда кам ўзгаргани маъқул. Бу мойлар юқори ҳароратларда жуда ҳам суюқланиб кетмаслиги, паст ҳароратларда эса, аксинча, оқувчанлигини йўқотмаслиги лозим. Мотор мойларининг қовушқоқлиги улар таркибидаги углеводородларнинг тузилишига ва молекуляр оғирлигига боғлиқ бўлади.
Мой иагрузкаси катта ва тезлиги кичик бўлган шароитда ишлатиладиган бўлса, қовушқоқлиги катта бўлганда ҳам суюқлик суркаш режимини бир меъёрда сақлай олмайди. Муайян қалинликдаги бир текис сурков қатлами ҳосил қилиб бўлмайдиган ва мой ишқаланаётган сиртлардан бутунлай сиқиб чиқарилиш эҳтимоли бўлган бундай шароитларда унинг мойлилик характеристикаси (суркалиш хусусияти) муҳим аҳамият касб этади. Бу кўрсаткич мойнинг металл сиртидан анча мустахкам, лекин жуда юпқа (қалинлиги 0,1 дан 1,1 мкм гача) сурков қатлами ҳосил қилиш хусусиятини кўрсатади.
Сурков мойлари паст ҳароратларда ҳам (—30 дан — 60°С гача) ҳаракатчанлигини йўқотмайдиган бўлиши керак. Уларнинг бу хусусияти айниқса, совитиш машиналарида ишлатиладиган мойлар учун муҳимдир. Мойларнинг паст ҳароратлардаги ҳаракатчанлиги (осон ҳайдалиши) уларнинг қотиш ҳароратсига қараб аниқланади. Мойларнинг қотиш ҳароратси кўп жиҳатдан, улардаги қаттиқ парафинлар ва церезинларнинг миқдорига боғлиқ. Нефть мойларининг энг муҳим сифат кўрсаткичларидан бири уларнинг ҳаво кислороди таъсирига кимёвий жиҳатдан барқарорлигидир. Бу хусусият аввало, циркуляцион мойлаш шароитида ишлатиладиган, яъни ишқаланиш жойларидан бир неча марта ўтказиладиган мойлар учун тааллуқлидир. Парафин—нормал ва изотузилишли тўйинган қаттиқ юқори молекуляр углеводородларнинг (С19Н40—С35Н72) озроқ циклик углеводородлар қўшилган аралашмасидир. Тозаланган парафин—ҳидсиз, таъмсиз оқ ёки сарғиш масса, ушлаб кўрилганда мойлангандек туйилади, сув ва спиртда эримайди, бензин ва минерал мойларда яхши эрийди. Тозаланмаган парафинларнинг 15°С даги солиштирма оғирлиги 0,88—0,90, тозаланганларники 0,907—0,915. Суюқланиш ҳароратси 50—70°С; қайнаш ҳароратси 400—500°С оралиғида. Парафинлар парафинли нефтлардан олинади. Парафин фракциясининг қотиш ҳароратси 21°С ва ундан юқори бўлган парафини кўп нефтларда 2% дан кўпроқ парафин бўлади. Парафиннинг суюқланиш ҳароратси 50 — 54°С, таркибида мой кўпи билан 5% бўлади. Парафин қоғоз, тўқимачилик, полиграфия, кўн ва лак-бўёқ саноатларида, электротехникада, медицинада ва бошқа мақсадларда ишлатилади. У ювиш воситалари, сурков мойларига қўшиладиган модда ва бошқалар тайёрлашда ишлатиладиган юқори ёғ кислоталар ҳамда спиртлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ишлатилади.
2--§ ТАБИИЙ ГАЗЛАР

  1. Табиий газларнинг, асосан, тўрт хил тури бўлади: ер пўстлоғининг чўкинди жинслар қатламида тўпланадиган ва деярли нефть аралашмайдиган соф газ конлари ҳосил қиладиган т а б и и и г а з л а р;

  2. нефтда эриган ҳолда бўладиган ва нефть билан бирга чиқадиган йўлдош газлар;

  3. к о н д е н с а т к о н л а р н и н г газлари, булар ер остида юқори босим остида бўлади ва таркибида одатдаги шароитда нефть таркибига кирадиган углеводородлар бўлади;

  4. руда гази — ўсимлик ҳужайраларининг кўмирга айланиш жараёнида ҳосил бўлади ва кўмир қатламининг бўшлиқ ҳамда ёриқларини тўлдириб, кўмир конларининг ковакларида йиғилиб қолади.

Таркиби ва хоссалари. Табиий газ рангсиз ва кўпинча, ҳиди бўлмайди. Табиий ва йўлдош газлар метан ҳамда унинг гамологлари этан, пропан ва бутанларнинг аралашмасидан таркиб топган. Баъзи конлардаги газлар таркибида оғирроқ тўйинган углеводородлар — пентан, гексан ва гептанлар, шунингдек, циклик ва ароматик углеводородлар хам бўлади. Бундан ташқари, уларга баъзан азот (2-—11%), карбонат ангидрид 2—4%), водород сульфид (1—2%), гелий ва аргон ҳам аралашган бўлади. Таркибидаги углеводородларнинг микдорига қараб табиий газлар қуруқ ва ёғли газларга бўлинади. Қуруқ газлар жумласига асосан метандан ва оғирроқ (этандан анча оғир) углеводородлардан таркиб топган газлар киради. Қуруқ газ таркибида оғир углеводородлар 50 г/м3 дан камроқ, ёғли газда эса 50 — 200 г/ж3 бўлади. Йўлдош газларнинг таркиби уларни ажратиб олиш режими билан аниқланади. Бу газлар ёғли газлар жумласига киради. Улардан енгил, газ бензини деб аталадиган бензин олинади. Газ ҳолидаги углеводородлар нефтда яхши эрийди. Уларнинг эрувчанлиги таркибига кирадиган углеводородларнинг молекуляр массаси ортиши ва босим кўтарилиши билан ортади. 1 т нефтда ўнлаб ва ҳатто юзлаб куб метр газ эриши мумкин. Агар нефть газга тўйинган бўлса, тўйинганидан ортиб қолган газ (асосан енгил углеводородлар) нефть устида эркин ҳолда бўлиб, ер ости нефть ҳовузининг устида жойлашади. Бурғқудуқ қазилганда дастлаб шу юқори қисмидаги газлар отилиб чиқади, сўнгра босим камайганидан кейин нефтда эриган газлар ажралиб чиқа бошлайди. Нефтда юқори эриш хусусиятига эга бўлган энг оғир углеводород газлар махсус ҳовузларда ажратгичларда газ ажралиб чиқади, бу ерга нефть кондан трубалар орқали келади. Айни шу ерда газ нефть оқимининг босими ва тезлиги камайиши натижасида газ нефтдан, нефть заррачаларидан, сув ҳамда механик аралашмалардан ажратилади (сепаратланади). Газ, нефть, сув ва аралашмаларнинг нисбий оғирликлари орасидаги фарқ бу моддаларни бир-биридан ажралишига имкон беради. Сепараторнинг пастги қисмидан сув, ўрта қисмидан нефть ва юқориги қисмидан нефть йўлдош газлари олинади; бу газ тозаланади ва сўнгра газ қувурлари орқали газни қайта ишлаш заводига юборилади. Нефтдаги газларни бир неча босқичда ажратиб олиш уни ташиш ва сақлаш пайтида йўқолиб кетиши мумкин бўлган енгил углеводородларни максимал миқдорда йиғиб олиш ҳамда кейинчалик фойдаланиш учун сақлаб қўйишга имкон беради. Газконденсат конларининг газлари таркибида метан, ҳамда, нефтнинг бензин, керосин, баъзан эса дизель ёқилғилари фракциялари таркибига кирадиган юқори молекуляр углеводородлар бўлади. Чуқур бурғилаш техникасининг ривожланиши натижасида жуда катта чуқурликда бўладиган газ конлари топилди. Бу ерда юқори босим (500 атм ва ундан юқори) таъсирида одатдаги шароитда бензин, керосин, баъзан эса газойль таркибига ҳам кирадиган баъзи углеводородлар ажралиб чиқади. Шуцдай кон бурғилаш йўли билан очилгандан кейин босим камайгач, газ ва суюқликнинг бу ўзига хос аралашмасидан қайта конденсатланиш таркибида бензин углеводородлари ва ҳатто ундан ҳам оғирроқ углеводородлар бўладиган конденсат йиғилади. Масалан, Қорадоғ конденсати таркибида 100—200°С ҳароратда қайнайдиган углеводородлар 97%ни ташкил этади. Краснодар ўлкасидаги газ конларининг конденсатлари таркиби жиҳатдан ноёб конденсат ҳисобланади. Улар таркибидаги циклик ва ароматик углеводородларнинг миқдори Қорадоғ конденсатидагига қараганда икки марта кам бўлади. Березанск конининг газларида деярли 28% циклик ва 40% ароматик углеводородлар бўлади. Тошкўмир шахталари ва конларда 96—97 проценти метандан иборат руда гази ажралиб чиқади. Шахта қанчалик чуқур бўлса унда газ таркибида метан шунчалик кўп йиғилади. Метан ҳаво билан аралашганида портлаши мумкин; унинг портлаш хавфи бор аралашмалари таркибида 5,3—15% метан бўлади, 5,5% портлашнинг пастки, 15% эса юқори чегараси дейилади.
Қарағанда кўмир ҳавзасидаги шахталарни бир суткада 100 минг м3 дан кўпроқ метан чиқади. Донбасс шахталарида ҳар суткада 2 млн м3 гача метан ажралиб чиқади. Бу ёниш иссиқлиги жиҳатидан ҳар бирининг ишлаб чиқариш унуми суткасига 1200 т бўлган иккита шахтадан қазиб чиқарилган кўмирга тенг. Текшириш мақсадида чуқур бурғилаш шуни кўрсатдики, фақат Донбасс районидаги шундай газ запаслари кўмирга айлантириб ҳисобланганда 1 млрд. тоннадан ортиқдир. Узунлиги 40 000 километрдан ортиқ бўлган магистрал газ қувурлари тармоғи ва сиқилган газни ишлатиш барча иттифоқдош республикалар газ таъминоти системасини барпо этишга имкон беради. Лекин газ конларидан фойдаланишда ҳозирда ҳам газнинг анчагина миқдори исроф бўлмоқда. Газ конларини бурғилашда ва газнинг ер остидан отилиб чиқишида фақат бир йилнинг ўзида 5 млрд. м3 га яқин табиий газ йўқолмокда. Йўлдош газларнинг 10 млрд, м3 га яқини исроф бўлмоқда.

Download 8,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish