192
Тил бирлиги бўлган фонема фонологик сатҳ
объекти сифатида муайян
жиҳатлари билан бошқа тил бирликларидан ажралиб туради, нисбий му-
стақилликка эга бўлади.
Фонема тилнинг бошқа бирликларига нисбатан, айтилганидек, энг кичик
(минимал) бирлиги бўлиб, тил системасида (структурасида) энг катта (мак-
симал) вазифа бажаради. Бошқача
айтганда, фонема ҳажм тақозосига кўра
минимал, аммо вазифасига, «амалига», тил структурасида тутган мавқеига
кўра тенги йўқ максимал бирлик ҳисобланади. Аниқроғи, фонема моддий
бирлик-товуш сифатида тилни ҳам, унинг қатор бирликларини, шунингдек,
нутқ бирликларини ҳам «яратади», «ясайди»,
яъни у ушбу бирликларнинг
моддий ашёси, қурилиш материали ҳисобланадики, фонемаларсиз-
товушларсиз на тил (нутқ), на унинг бирликлари мавжуд бўлади, муайян ва-
зифа бажаради.
Демак, тил бирлиги муаммосини ёритиш мантиқан фонемасиз (товушсиз)
унинг хусусиятларини аниқламасдан амалга ошмайди, тўлиқ, мукаммал бўл-
майди. Бу – аксиома. Шундай экан, фонеманинг ўзига
хослиги нималарда
кўринади? Булар:
1. Фонема (товуш) тилнинг энг кичик қурилиш материали, моддий бирли-
ги бўлиб, таъсир қилиш, сезги уйғотиш қувватига эга.
2. Тил ва нутқ бирликлари-морфема, лексема, сўз кабилар асосида фонема
(товуш) ётади. Фонема ушбу бирликларнинг товуш қиёфасини ташкил қила-
ди.
3. Фонема морфема ва сўзларни товуш жиҳатидан фарқлайди. Қиёсланг:
б о т – б о р – б и р – к и р; г у л – к у л – к е л – к е т ва бошқалар. Шунга
кўра мазкур сўз маъноларида ўзгариш, фарқланиш юз беради. Бошқача айт-
ганда, фонема муайян бирликларнинг мазмун (маъно) жиҳати билан боғлана-
ди. Демак, фонема тил (нутқ) бирликларини ташкил қилишига, уларни товуш
жиҳатидан фарқлашига, мазмун жиҳатига таъсир қилишига кўра ижтимоий
вазифа бажаради, ижтимоий бирлик ҳисобланади.
4. Фонема фақат бир томонлама бирлик
ифода томонига эга. У тил бир-
лиги сифатида муайян белги ҳисобланмайди.
130
5. Фонема сўзловчиларнинг хотирасида ўзининг типик фарқловчи
белгилари йиғиндиси заминида шаклланган махсус идеал «акустик назорат»
ёки «товуш образи» сифатида сақланади. Фонеманинг фарқловчи белгилари
эса артикуляцион (нутқ аъзоларининг автоматлашиб ёки стандартлашиб
130
Қар:В.М. Солнцев. Ўша асар, 114-115-бетлар.
193
қолган типик ҳаракати, ҳолати ҳақидаги тасаввур) ва акустик (фонема
алоқадор бўлган товуш типига хос талаффуз сифати: ўзига хос
баландлиги,
кучи, тембри, чўзиқ
қисқалиги каби) белгилар ҳақидаги тасаввурлар
асосида қарор топади.
131
6. Фонема инсон нутқ аъзолари ёрдамида ҳосил қилинадиган товуш
типларининг андозалари бўлиб, улар психик –
акустик образлар
«галереяси», қатори сифатида бизнинг хотирамизда сақланади. Сўзловчилар
ушбу психик – акустик образлар асосида нутқ аъзоларини ҳаракатга
келтиради ва, натижада, фонемаларнинг нутқий кўринишларини
(товушларни) ҳосил этади.
132
7. Фонема инвариант сифатида намоён бўлади, яъни у тил бирлиги
сифатида умумийлик ҳисобланади, нутқдан ташқаридаги
нутққача бўлган –
реаллашмаган бирлик бўлади, «нофункционал» ҳолат.
8. Фонеманинг нутқдаги
сўз (сўз формаси), сўз
бирикмалари
таркибидаги кўриниши, қуршов товушлари таъсирида пайдо бўлган қиёфаси
унинг вариантидир. Демак, бунда фонеманинг вариантлари маъно
фарқламайди. Чунки улар бир фонеманинг турли сўз таркибида намоён
бўлиши, қўлланиши ҳисобланади. Қиёсланг:
уйим, тун, турмуш, югур, урғу,
қурувчи ва бошқалар. Ушбу сўзлардаги у бир фонеманинг – у фонемасининг -
инвариантнинг турлича вариантлари, хусусийликлари бўлиб қайд этилади.
Айтилганлардан маълум бўлдики, тилнинг энг кичик қурилиш материали
сифатида фонемаларнинг энг муҳим, бош вазифаси –
фонологик хусусияти
морфема, лексема, сўз каби маъно ифодаловчи бирликларни ҳосил қилиш –
уларнинг товуш томонини шакллантириш ҳамда ўрни билан товуш
жиҳатини фарқлаш каби ижтимоий вазифаларни бажаришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: