206
Гап мазмун жиҳатида объектив борлиқ аниқ ҳолда эмас,
балки умум-
лаштирилган ҳолда ифодаланади. Шунингдек, гап мазмунида объектив бор-
лиқдан ташқари кишининг мазкур борлиққа бўлган муносабати – модаллик-
коммуникатив модаллик ҳам мавжуд бўлади
146
.
Модаллик эса предикативликнинг муайян кўриниши, таркибий қисми
сифатида воқеланади.
Бошқача
айтганда, гапнинг грамматик асосини предикативлик – муайян
нарса-предметнинг муайян белги-хусусиятини тасдиқлаш ёки инкор қилиш
ташкил қилади.
Хуллас, гап предикативлик ифодасига эга бўлиб, бу
унинг грамматик
белгиси сифатида замон, шахс, модаллик,
майл каби грамматик
системаларни-категорияларни ўз ичига олади. Айни вақтда гапнинг
предикативликка эга бўлишининг ўзи бу бирликнинг ўзига
хос фонетик
шаклланишини ҳам тақозо қилади: предикативлик мавжуд бўлган жойда,
албатта, интонацион шаклланиш ҳам бўлади. Чунки интонация гапнинг
ташқи шаклидир. У гапнинг бошланиш ва тугаш чегараларини кўрсатади,
жумладан, делимитатив (чегаралаш, ажратиш) функцияни бажаради.
Кишиларнинг ўзаро алоқа қилишлари гап орқали
амалга оширилгани учун
интонация ҳам предикативлик каби коммуникатив вазифани бажарувчи
восита бўлиб, у гапнинг учинчи муҳим белгисидир.
Шундай қилиб, гап объектив борлиқни кишининг унга муносабати орқали
ифодалайдиган лексик-грамматик ва интонацион бутунликдан иборат бўлган
алоҳида нутқий формадир,
147
нутқ фаолиятидир. Қиёсланг:
Ўзбекистон –
келажаги буюк давлат. Ушбу гапда тасдиқ, муносабат, интонацион тугаллик
мавжуд. Демак, гапни гап қилувчи муҳим жиҳатлар предикативлик ва
интонациядир.
Гап нутқ бирлиги-синтактик бирлик сифатида ифода мақсадига ва
тузилишига кўра муайян турларга ажралади. Гап мазмун томони орқали дарак
(
Ватан гўзал ва табиий моддаларга бой), сўроқ (Терроризмни қораламаган халқ
борми дунёда?), буйруқ (Бугунги ишни эртага қолдирма) каби хабарлар
воқеланади. Ушбу жараёнлар гап мантиқий томонининг асосини ташкил қилади.
Гаплар тузилишга кўра содда (
Мен келдим) ва қўшма (
Тун чекинди,
кун
бошланди) гапларга бўлинади.
Хуллас:
146
С.Усмонов.Ўша асар, 171-бет.
147
С.Усмонов. Ўша асар, 172-бет.
207
1. Гап ифода ва мазмун жиҳатларига эга нутқ бирлигидир.
2. Гап коммуникатив жараён – фикр ифодалаш бирлиги бўлиб, семантик,
грамматик ва просодемик шакллангандир.
3. Гапнинг грамматик асосини предикативлик ташкил қилади.
4. Гап интонацион шаклланганлиги билан ҳам ўзига хосдир.
5. Гап ифода мақсадига ва тузилишига кўра, муайян турларга ажралади.
6. Тил бирлиги сифатида гап қурилиш моделлари (қолиплар) нутқда но-
минатив бирликлар ва грамматик воситалар билан тўлдирилади.
Умумий хулоса шуки, тил ва нутқ бирликлари тилни-коммуникатив жара-
ённи ҳаракатлантирувчи, моддий асос билан таъминловчи, ижтимоий-амалий
вазифа бажариши учун хизмат қилувчи кучдир, воситалардир.
Do'stlaringiz bilan baham: