139
Ҳ.Неъматов, О.Бозоров.Ўша асар, 18-бет.
199
I. Товуш
Тилнинг энг кичик (минимал) бирлиги фонема экан, демак, нутқнинг энг
кичик (минимал) бирлиги товуш ҳисобланади. Негаки, товуш фонеманинг
нутқдаги аниқ намоён бўлиши, муайян кўриниши, ҳаракатидир.
Фонема фонологик бирлик сифатида фонетик бирлик бўлган товуш билан
узвий алоқада – муносабатда бўлади. Бу мутлақо табиий ва мантиқийдир.
Нутқ бирлиги бўлган товушлар хусусийлик сифатида тилнинг ашёси,
моддий материали бўлиб, физик, акустик, физиологик ҳамда лингвистик (ли-
соний) каби қатор белгиларга эгалиги билан ўзига хосдир. Аниғи, товушнинг
талаффузи, таъсир қилиши, сезги уйғотиши, баландлиги, кучи, тембри,
чўзиқлиги, аниқлиги каби қатор хусусиятлари борки, булар фонетиканинг
физик – акустик, анатомик – физиологик, перцептив ва лингвистик – функ-
ционал аспектлари деб қаралади.
140
Товушнинг тил системасидаги энг муҳим хусусияти унинг тил (нутқ)
бирликларининг: морфема, лексема, сўз (сўз формаси) кабиларнинг моддий
қиёфасини, ифода томонини, шаклини қуришдир, шакллантиришдир. Демак,
товуш тил системасининг энг асосий, энг дастлабки қурилиш материали,
моддий асосидир. Бошқача айтганда, масалан, сўзнинг моддий томони унинг
товуш қобиғини ташкил қилади. Товуш қобиғи эса муайян нарса, предмет,
хусусият билан боғланиб, ижтимоий аҳамиятга эга бўлади.
141
Товуш ўзи яратган, «қурган» сўзни товуш жиҳатдан фарқлаш, демак,
маъно жиҳатдан фарқлаш, фонетик-семантик дифференциация қилиш учун
хизмат қилса, у фонема – тил бирлигининг кўриниши, воқеланиши сифатида
баҳоланади.
Ҳар бир товуш тил бирлиги – фонема бўлиш қобилиятига эга. Қиёсланг:
бор-бол; бор-бир; бор-тор ва бошқалар. Шу-нингдек, ҳар бир фонема нутқ
бирлиги – товуш бўлиш имкониятига эга. Қиёсланг: у – тун, туш, тут, туз,
тур; о-ол, от, ош, ой, она, ота ва бошқалар.
Демак, фонеманинг товушга, товушнинг фонемага ўтиши мантиқий – за-
рурий жараён бўлиб, тил ва нутқ диалектикасининг фонема ва товуш орқали
воқеланишидир.
140
Қар:Ю.С.Степанов.Основы общего языкознания. – М.,1975, 63-71 бетлар.
Ҳ.А.Жамолхонов. Ҳозирги ўзбек адабий тили. 1-қисм. -Т., 2004, 22-30 бетлар.
141
С.Усмонов.Ўша асар, 127-бет.
200
Фонема ва товуш нисбий бутунлик, нисбий яхлитлик сифатида тил ва
нутқда, айтилганидек, ижтимоий вазифа бажаради.
Фикримизча, тарихий – этимологик жиҳатдан товуш бирламчи. Чунки у
талаффуз қилиниш ва эшитилиш жараёни билан боғлиқ, яъни дастлаб нутқ -
нутқ товушлари пайдо бўлган, нутқ юзага келган. Товушнинг фонема сифа-
тида баҳоланиши эса иккиламчи бўлиб, жамият тараққиётининг – тил (нутқ)
тараққиётининг муайян даврида, кейинги босқичларида юзага келган, «яра-
тилган».
Хуллас, товуш нутқ бирлиги сифатида нутқий фаолиятни, нутқий жара-
ённи таъминловчи моддий бирликдир.
Шундай қилиб,
1. Товуш – нутқ бирлиги, фонеманинг нутқдаги воқеланиши, ҳаракати,
унинг моддий асоси.
2. Товуш
хусусийлик сифатида физик, акустик, физиологик ва лисоний
(лингвистик) белгиларга эга.
3. Товуш – тил (нутқ) бирликларининг (морфема, лексема, сўзларнинг)
моддий қобиғи, ифода томони сифатида муайян предмет билан боғланади.
4. Товуш фонеманинг воқеланиши сифатида муайян бирликларни фоне-
тик-семантик жиҳатдан фарқлайди, ижтимоий вазифа бажаради, ижтимоий
аҳамиятга эга бўлади.
5. Ҳар бир товуш фонема бўлиш қобилиятига эга. Товуш фонемага, фоне-
ма товушга ўтиб туради.
6. Товуш тарихий – этимологик келиб чиқиши, пайдо бўлиши жиҳатидан
бирламчи, фонема-иккиламчи.
Do'stlaringiz bilan baham: |