Муаммоли вазият методи – талабаларни муаммоли вазиятга тўқнаш келишини таъминлаш асосида муаммоли вазиятнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш, уларнинг ечимини топиш бўйича кўникмаларини шакллантириш ва уларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга асосланадиган йўл
Методнинг моҳияти аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва унинг ечими юзасидан қарор қабул қилишдан иборат. Таълим жараѐнида муаммоли вазият методи қўлланилганда талабаларнинг фаолиятлари қуйидаги тизим асосида ташкил этилади (32-расм):
расм. Муаммоли вазият методига асосланган талабалар фаолияти
“Муаммоли вазият” методи учун танланган муаммонинг мураккаб- лиги талабаларнинг билим даражаларига мос келиши керак. Улар қўйилган муаммонинг ечимини топишга қодир бўлишлари керак, акс ҳолда ечимни топа олмагач, таълим олувчиларнинг қизиқишлари сўнишига, ўзларига бўлган ишончларининг йўқолишига олиб келади. “Муаммоли вазият” методи қўлланилганда талабалар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганади.
“Муаммоли вазият” методининг тузилмаси қуйидагича:
муаммоли вазият тавсифини келтириш:
талабаларга кичик гуруҳларга бўлиш;
гуруҳлар томонидан муаммоли вазиятнинг келиб чиқиш сабабларининг аниқланиши:
гуруҳларнинг муаммоли вазиятнинг оқибатлари тўғрисида фикр юритиши;
гуруҳлар томонидан муаммоли вазият ечими борасидаги вариантларнинг асосланиши;
вариантлар орасидан тўғри ечимнинг танланиши;
гуруҳ томонидан ечимнинг баѐн этилиши;
жамоада ечим юзасидан муҳокаманинг ташкил этилиши
Таълим жараѐнида муаммоли вазият методини қўллаш қуйидаги тартиба кечади:
Ўқитувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди, мақсад ва вазифаларни аниқлайди.
Ўқитувчи томонидан муаммо вазият баѐн қилинади.
Ўқитувчи талабаларни топшириқнинг мақсад, вазифалари ва шартлари билан таништиради.
Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга ажратади.
Кичик гуруҳлар берилган муаммоли вазиятни ўрганиб, унинг сабабларини аниқлайди.
Гуруҳлар муаммони ечиш имкониятларини муҳокама қилади.
Муаммоли вазиятни ечиш йўллари танланади.
Кичик гуруҳлара муаммоли вазиятнинг ечими топилади.
Гуруҳлар ечим юзасидан тақдимот қилади.
Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар жамланади.
Жамоа ўқитувчи билан биргаликда муаммоли вазиятнинг самарали ечимини танлайди
Муаммоли вазиятни ечишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
муаммони турли нуқтаи назардан ўрганиш ва таҳлил қилиш;
мавжуд далилларни солиштириш ва умумлаштириш;
қўшимча далилларни аниқлаш ва уларни ўзаро қиѐслаш;
муаммо билан боғлиқ хулосаларни чиқариш;
талабаларнинг мустақил равишда муаммони қўйишлари
Муаммоли вазият методи қуйидаги афзалликларига эга:
талабаларда мустақил фикрлаш қобилиятларини шакллантиради;
талабалар муамонинг сабаб, оқибат ва ечимларини топишни ўрганади;
талабаларнинг билим ва қобилиятларини баҳолаш учун яхши имконият яратилади;
талабалар фикрлар ва натижаларни таҳлил қилишни ўрганади
Таълим жараѐнида ушбу методни қўллашда айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланади. Улар:
таълим олувчиларда юқори мотивация талаб этилади;
қўйилган муаммо таълим олувчиларнинг билим даражасига мос келиши керак;
кўп вақт талаб этилади.
Муаммоли маъруза муаммоли таълимда энг кўп қўлланиладиган ўқитиш шакли саналади.
Do'stlaringiz bilan baham: |