Иқтисодий мувофиқлик (бу талаб таълим тизимини молия- лаштиришда маблағлар миқдорининг чекланганлигини билдиради).
Ўзгарувчанлик (у таълим сифати ва мазмунини тезкор, изчил, узлуксиз янгилаб бориш, ўқув манбалари ва материалларини модернизацияла0ш зарурлигини англатади).
Назорат (ўқитишнинг барча босқичларида таълим натижа- ларини сифатли назорат қилиш, тингловчи шахсини аниқлаш муҳимлигини ифодалайди)
Ахборот технологияларини таълим жараѐнига тадбиқ этишда бу тизимда фаолият олиб борувчи ўқитувчилар малакасини оширишга юқори талаблар қўйилади. Ўқитувчи малака ошириш тизимига келишлари билан таълим бериш субъектидан таълим олиш объектига айланади ва ўқув жараѐнидаги ўзаро муносабатлар характери ўзгаради.
Компьютер таълими моҳияти ва компьютер таълими технологиялари. Замонавий шароитда ҳар бир шахс фаолиятини компьютер техникасисиз тасаввур қилиш қилиш. Зеро, компьютер глобал ахборотлашув даврининг муҳим воситаси сифатида жамият ҳаѐтининг барча соҳаларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Компьютер технологиясининг мавжуд ташкилий-техник, функционал ва дастурий имкониятлари ундан ижтимоий ҳаѐтнинг барча соҳаларида кенг ва фаол фойдаланиш имкониятини яратмоқда.
Компьютер таълимининг таркибий элементлари қуйидагилар саналади (28-расм):
расм. Компьютер таълимининг таркибий элементлари
Компьютер таълими (компьютер техникаси ѐрдамида ташкил этиладиган ўқитиш)ни ташкил этишда бир қатор технологиялардан фойдаланади. Энг аввало шуни ҳам айтиб ўтиш лозим, компьютер техникасининг ўзи ҳам технология саналади.
Бу турдаги технологиялар сирасида таълим олувчиларда ахборот билан ишлаш малакалари шакллантириш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, мустақил таълим
олишларига учун шароит яратиш, тадқиқот фаолиятларини ривожлантириш ҳамда баҳолашга хизмат қиладиган технологиялар кенг тарқалган.
Компьютер техникаси ѐрдамида ташкил этиладиган таълим жараѐнида таълим олувчиларга ўз билимларини мустақил баҳолаш имконияти яратилади. Баҳолаш жараѐнида фақатгина тест ва синов назорати топшириқларидан фойдаланилмай, шу билан бирга ўқитувчининг бевосита иштирокига ҳам мурожаат қилиш имконияти мавжуд. Ўқитувчиларга мурожаат одатда электрон почта орқали мулоқот қилиш асосида йўлга қўйилади.
Замонавий шароитда компьютер таълимини ташкил этишда ахборот воситалари сифатида қўлланиладиган коммуникацион технологияларнинг улкан мажмуидан фойдаланилмоқда. Улар:
Компьютер техникаси ахборот технологиялари воситаларининг энг оммалашган тури ҳисобланади. Айни вақтда компьютер техникаси таълим тизимида:
ўрганиш объекти;
ўқитишнинг техник воситаси;
таълимни бошқариш технологияси;
-илмий-педагогик тадқиқотларни ташкил этиш воситаси сифатида қўлланилмоқда
Ўқитиш жараѐнида ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг компьютер техникаси хизматидан фойдаланиш борасидаги амалий ҳаракатлари (мулоқоти) қуйидаги хусусиятларга эга:
компьютер оддий ҳисоблагич (суст мулоқот);
компьютер билимлар назорати ташкил этувчи интеллект (тезкор мулоқот);
компьютер таълим олувчига йўл-йўриқ кўрсатувчи ва билимлар назоратини ташкил этувчи интеллект (фаол мулоқат)
компьютер техникаси ва таълим олувчилар ўртасида ўзаро қайтар алоқани ўрнатувчи сунъий интеллект (интерфаол мулоқат)
Компьютер таълими жараѐнида субъектлар ўртасидаги ҳамкорлик муайян турларда ташкил этилади. Улар:
Интернет мулоқот;
электрон почта воситасидаги мулоқот;
электрон конференция;
видеоконференция;
телеконференция ва видео телефон;
Интернет намойиши;
мультимедиа;
Чат мулоқот тизими;
Веб форум тизими;
Электрон семинар;
Таълим портали;
Веб сайт;
Скайп тизими
Шундай қилиб, замонавий шароитда масофавий таълимни ташкил этиш тизими ҳамда бу борада кучли рақобатга асосланган таълим хизматларини кўрсатиш бозори шакллантирилди. Масофавий таълимни ташкил этиш заруриятининг юзага келиши жамият эҳтиѐжлари ва ижтимоий буюртмалари билан белгиланади. Бу турдаги таълимнинг ривожланиши, техникавий тараққиѐт билан узвий боғлиқ. Зеро, масофавий таълим истиқболини таълим соҳасида инновацион технология ва воситаларни самарали қўлланилиши белгилаб беради.
Компьютер таълими моҳиятига кўра масофавий таълимга яқиндир. Ушбу таълим компьютер техникаси ѐрдамида ўқитишни ташкил этиш асосларини ѐритишга хизмат қилади. Айни вақтда республикада ҳам компьютер таълими ташкил этиш борасида бой тажриба тўпланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |