Микротулкин терапия − даволаш мақсадида ўта юқори частотали электромагнит тебранишлари қўлланилади. Тебранишларнинг тўлқин узунлиги 1 метрдан 1 ммгача, тебра-ниш частотаси 300 дан 30000 мГц гача. Бунда узунлиги 1 мм – 1 см келади-ган тўлқинлар (сантиметрли - СМТ) ва 10 см – 1 м келадиган тўлқинлар (дицеметрли - ДМТ) дан фойдаланилади.
Магнитотерапия − организмга паст частотали ўзгарувчан магнит майдони ва доимий магнит майдони таъсирига асосланган физиотерапевтик усул магнитотерапия деб аталади.
Франклинизация − бу юқори кучланишли (50-60 кВ гача) доимий электр майдони билан даволашдир. Ҳосил бўлган майдонда, электр зарядларининг жойини ўзгартириши ҳисобига, ҳаводаги газли молекулаларнинг парчаланиши ҳосил бўлади.
Дарсонвализация − юқори кучланишли (20 кВ гача), кичик кучли (0,015 – 0,02 мА) ва юқори частотали (110 кГц) импульс токлар билан даволаш усулидир. Бу ток турини биринчи марта француз олими Д.Арсонваль таклиф қилган.
Индуктотермия − бу юқори частотали магнит майдони билан даволашдир. Индукто – тўплаш, термо – иссиқлик,яъни иссиқликни тўплаш маъносини билдиради.
Ултратовуштерапия - даволаш амалиётида бошқа физиотерапевтик муолажалар билан бир қаторда ультратовуш билан даволаш ҳам кенг қўлланилади. Ультратовушлар физик муҳитда механик тебранишлар ҳосил бўлиши билан характерланади. Физиотерапия амалиётида ультратовушлар 800-900 кГ частотаси кўринишида қўлланилади. Тиббий даволаш амалиётида эса 800-3000 кГ равишда қўлланилиши мумкин. Даволаш жараёнида ультра товушларнинг организм ичига кириши уларнинг частоталарига боғлиқдир.
Ултрафонофорез - ултратовуш тарқалиб кетмаслиги учун муолажани ҳар доим ёғли муҳитда ўтказилиши шарт. Бу усул ёрдамида организмга дори моддалари ( мазь, гель) киргизилади.
Ёруғлик билан даволаш − тиббиёт амалиётида касалликларни даволаш ва олдини олиш мақсадида инфрақизил, қизил (кўринувчи) ва ультрабинафша нурлари кенг қўлланилади. Ёруғлик оқимида уларнинг тўлқин узунлиги ҳар хилдир, яъни инфрақизил нурларники 400 мкм – 760 нм, кўринувчи нурларники 760 нм – 400 нмгача, ультрабинафша нурларники 400 нм – 180 нмгача.
Лазеротерапия – бу монохроматик (оптик спектрда бир тўлқин узунлиги бўлган диаазон бўлади), когерент (нурланиш электромагнит тембраниш частотали билан мос тушади) инфра кизил нурлар.
Гидротерапия – чучук сувнинг махсус усуллар ёрдамида даволаш, касалликнинг олдини олиш ва тиббий реабилитация мақсадида қўлланилишига сув билан даволаш дейилади. Сувнинг махсус усуллар ёрдамида даволаш, касалликнинг олдини олиш ва тиббий реабилитация мақсадида қўлланилишига сув билан даволаш дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |