1.2. Фаннинг асосий мақсади ва уни талқин этиш тартиби.
Илм-фан жамиятимизнинг ишлаб чиқарувчи кучидир. Ҳозирги вақтда
халқ хўжалигининг бирон – бир соҳаси йўқки, у ўз фаолияти жараёнида
илм-фаннинг натижаларини, унинг ютуқларини тадбиқ қилмаган бўлсин.
Илм-фан шундай тез ривожланмоқдаки, кечаги ҳаёллар бугун
ҳақиқатга айланмоқда: космик кемалар, компьютерлар, интернет,
техниканинг барча соҳалари ва ҳ.к. Буларнинг ҳаммаси ҳозирги замон
илмий-техника ютуқларига асосланади.
Бугунги корхоналарнинг фаолияти ҳозирги замон фани талабларига
тўла жавоб берадиган ва илмий асосланган бўлиши керак.
Бу нима дегани?
Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш;
Юқори ҳосил олиш учун янги технологиялар жорий этиш;
Қишлоқ
хўжалик
техникаларининг
ҳолатини
аниклаш,
(диагностика), техник қаров ва тузатишда янги усулларни тадбиқ қилиш;
ишлаб
чиқариш
жараёнида
машиналаштириш
ва
компьютерлаштиришни қўллашва ҳакоза.
Юқорида келтирилган ва шунга ўхшаш бошқа масалаларнинг ишлаб
чиқаришга тадбиқ қилиниши катта иктисодий фойда беради, чунки бу
масалаларнинг ечими илмий тарзда асосланган бўлади. Бу ишларни ким
амалга оширади?
26
Ҳозирги замон магистри, лекин у қайси соҳада бўлмасин, илм-фан
натижаларидан фойдаланмай туриб, ўз соҳасининг келажагини айтиб
беролмайди.
Иқтисодиётнинг барча соҳаларига шу жумладан саноат тармоғида ҳам,
жуда билимдон, ўзи бажарган илмий тадқиқотларини натижалари орқали
мустақил қарор қабул қилаоладиган магистрлар керакки, уларнинг ишлари
меҳнатни ва ишлаб чиқаришни яхшилашга, такомиллаштиришга қаратилган
бўлсин.
Шунинг учун хозирдаёк, ҳар бир талаба ўзини мустақил магистрлик
фаолиятига тайёрлаши керак.
Ҳозирги кунда университет ўқув жараёни талабаларни мустақил
равишда
илмий
–
тадқиқот ишлари билан шуғулланишларига
йўналтирилган.
Ўзининг назарий билимларига асосланган ҳолда, замон илм-фани
даражасида амалий машғулотларни олиб бориш-кейинчалик мустақил
илмий иш олиб боришда асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Юқорида айтилганларни ҳисобга олган ҳолда фаннинг асосий
мавқсади – магистрларни илм-фаннинг мазмуни ва унинг хозирги
жамиятдаги ўрни билан яқиндан таништиришдир.
Мазкур фан ўзининг назарий билимларига асосланган ҳолда, ҳозирги
замон илм-фани даражасида амалий машғулотларни олиб бориш, кейинчалик
мустақил илмий иш олиб боришда асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Фаннинг мақсади – магистрларда илмий тадқиқот муаммосига илмий
ёндошиш,
масалани
шакллантира
олиш,
назарий
билимларни
умумлаштириш, тадқиқот усулларини танлаш, тажриба ва синовлар ўтказа
олиш, натижаларни таҳлил қила билиш ва расмийлаштириш каби тизимга
солинган билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат бўлиб, шу
орқали уларнинг ижодий меҳнатларини рационал ривожлантириш ҳамда
уларнинг ўйлаш қобилиятларини оптималлаштиришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |