13.3. Жамоавий зеҳн –идрокни ташкил этиш тамойиллари
Фанларни дифференциялашуви олимларни борган сари торайиб
бораётган билимлар сохасига ихтисослашишига олиб келаяпти. Шу сабабдан,
олимлар ягона жамоавий зехн – идрокка бирлашганлар. Ушбу зехн –идрок
самарали бўлиши учун, у кишиларнинг механик бирлашувини эмас, балки
хал қиладиган муаммоларнинг махсус тури бўйича онгли равишда ташкил
этилган жамоани хосил қилиши керак.
Бунда олимларнинг сифатини хисобга олиш мухимдир. Бунинг учун
қуйидагиларга риоя қилиш керак:
мутахассисларни турли сохадан олиш;
турли ёшдаги олимларни усталик билан жамлаш;
кишиларни биргаликдаги мехнатга қобилияти, яъни психологик,
физик ва ахлоқий тарафдан мослаштириш;
қарор топган жамоа структурасининг шахсий қобилиятларга боғлиқ
холда ҳақиқий бўйсунишидагимутаносиблик, таркиб шаклланишининг
узлуксизлиги, жамоанинг барча аъзолари томонидан ўз фикрларини,
ғояларини очиқ баён этиш, нашрларни рағбатлантириш, хизматлани эсга
олиш, илмий мақолаларга хавола қилиш, расмий табриклар, мухим ишларда
иштирок эттириш учун таклифлар ёрдамида рухий рағбатлантириш, илмий
изланишдан жорий этишгача очиқ-ойдин режалаштириш, натижаларни онгли
равишда текшириш ва бошқалар.
Олимлар индивидуал хусусиятлари асосида қуйидагича синфланади:
1. Фонатик–илм билан ўзини йўқотиб қўйиш даражасида қизиқади,
уни хаёт мазмуни деб билади, қизиқувчан, чарчамайди, талабчан, кўп
холларда жамоа билан яхши чиқишмайди;
144
2. Пионер–ташаббускор, ишчан, мансабдор, яхши ташкилотчи ва
устоз, янги йўлларни очиш, ижодий ғоялар учун манба ҳисобланади;
3. Диагност–ақлли, танқидчи, дархол илмий ишни кучли ва суст
томонларини аниқлаш қобилиятига эга;
4. Эрудит–яхши хотирага эга, билимнинг турли сохаларида осон йўл
топади, аммо у ижодкор эмас, бошқаларга тез бўйсунади;
5. Техник–бегона ишларга якун ясашга уста, ўз имкониятларининг
чегераланганлигини тан олади, жамоа билан жуда яхши келишади;
6. Эстет–нозик
ечимлар билан қизиқади, ишчиларга бироз
менсимаслик билан ёндошади, унча сабрли ва ишбилармон эмас;
7. Методолог – методологияни, математик аппаратларни яхши билади,
ўз илмий ишларини бошқалар билан мухокама қилади, бошқаларни фикр-
мулохазаларига сабрли бўлади;
8. Индивидуалист–жамоада ишлашдан қочади, ақлли, кузатувчан,
ўжар, ўз ғоялари, идеаллари билан машғул, лекин уларни хаётга тадбиқ
қилиш учун энергия сарфламайди.
Жамоавий идрок деб энг обрўли олим рахбарлигида бирор бир муаммо
бўйича иш олиб бораётган илмий ходимларнинг умумий зехни ва идрокига
айтилади. Ушбу жамоанинг муваффақияти рахбар томонидан илмий мактаб
яратилганига боғлиқдир.
Илмий мактаб деб йирик олим рахбарлигида ягона бир илмий ғоя
бўйича ягона дунёқараш асосида узлуксиз тадқиқот фаолияти билан
шуғулланувчи илмий ходимлар жамоасига айтилади.
Илмий мактабда барча ишлар ягона методикага, техникага бўйсунади,
бу эса олимлар орасида юқори махсулдор шаклдаги ўзаро хурмат ва
тушуниш холатини шакллантиради. Унда тасодифий мавзулар бўлмайди.
Илмий мактабнинг ютуғи кўп жихатдан илмий рахбарга бориб тақалади.
Рахбар кенг, кўпқиррали билимга, аниқ ва мустахкам фикр ва мулохазаларга
эга бўлиши керак. Устозга бўлган хурмат устоз ва шогирд ўртасидаги илмий
рақобатга халақит бермаслиги керак. У одамларни ўзига тортиши, ўз
145
қизиқишларига кирита олиши, катта илмий тажрибага эга бўлиши, илмий
тадқиқот ишларини ташкил этиш тамойилларидан, методология ва
методикадан хабардор бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |