12.3. Иқтисодий тадқиқотларда илмий ижод ва башорат
методологиясидан фойдаланиш
Инсоннинг онги, ақл-идроки вазаковати ҳаётнинг барча соҳаларидаги,
айниқса, эвристик-билиш соҳасидаги серқирра ижодий фаолияти улар
онганинг хоссаларидан бири-хотира билан чамбарчас боғлиқ.
Хотира - бу бизнинг ўтмиш ҳақида билимимиз, субъектнинг ташқи олам
ва ўзининг ички ҳолати хақидаги ахборотлардан келгусида ўзининг ҳаётий
фаолиятида фаол, ижодий фойдаланиш учун уларни сақлаб қолиш ва ифода
этиш қобилиятидир. Инсон хотираси тарихий табиатга эга, ижтимоий
белгиланади, унинг ижоди хусусияти билан узвий боғлиқ, инсоннинг ички,
маънавий оламининг бошқа элементлари билан бир қаторда, у инсон
шахсини фаол шакллантиради. Ижодий қобилият, билим, кўникмалар ва
усуллар яратувчи шахснинг, янгилик бунёдкорининг хотирасида сақланиб
қолади.
Прогноз қилиш деганда бирон бир ҳодисанинг ривожланиш
истиқболларини махсус илмий ўрганиш тушунилади. Олдиндан айтиб бериш
- бу маҳаллий ҳодисани, масалан, қуёш ё ой тутилишини, эртанги кун об-
ҳавосини, ҳарбий ҳаракатлар пайтида душманнинг ўзини тутишини замон ва
маковда маҳаллийлаштирилган муайян башорат қилиш демакдир.
134
Ижтимоий ривожланишнинг иқтисодий истиқболларини ўрганишда
билишнинг илмий методлари, махсус методикалари, мантиқий ва техникавий
воситаларининг кенг ва хилма хил арсеналидан фойдаланилади. Иқтисодий
прогноз қилишнинг асосий методлари қуйидагилардир: экстраполяция;
тарихий аналогия; моделлаштириш; келажакнинг иқтисодий сценарийларини
тузиш; эксперт баҳолаш. Қолган методлар эса мазкур методларнинг хар хил
уйғунликлари ва вариантларидир. Табиийки, бу методларнинг ҳар бирининг
ўз кучли ва кучсиз, ижобий ва салбий томонлари бор, шунга қарамай,
ҳозирги замон иқтисод назарияси, футурология (келажакни ўрганувчи фан),
экология ва бошқа ижтимоий фанлар прогноз қилишдан илмий билиш
методи сифатида илмий ижодда муваффақиятли фойдаланмоқда.
Илмий ижод ва прогноз қилиш методологиясидан иқтисод, демография,
социологияда бозор иқтисодининг ривожланиш теденцияларини ҳамда
ҳозирги кун жараёнлари ва бўлажак жараёнларни иқтисодий ўрганишнинг
муайян методларига татбиқан фойдаланилади.
Иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни илмий прогноз қилишнинг улкан
эвристик ва прогностик аҳамиятини қайд этган ҳолда, илмий прогноз
қипипшинг реал имкониятларидан келиб чиқиш кераклигини уқтириб
ўтмоқчимиз, зеро, ҳар қандай, ҳатто жуда аниқ ва ишончли прогноз ҳам
ҳаққоний эмас, балки эҳтимол тутилган билимдир. Эҳтимол даражаси жуда
баланд бўлган тақдирда ҳам прогноз амалда рўёбга чиқиши ёки қоғозда
амалга оширилмай қолиб кетиши мумкин.
Масалан, прогноз қилишнинг турларидан бири – экстраполяция қилиш
афзал жиҳатлари билан бир қаторда қуйидаги жиддий камчиликларга эга:
келажак сари ҳаракатланишга қараб экстраполяциянинг аниқлик даражаси
пасайиб боради. Бинобарин, ўтмиш ва келажак ўртасида аналогия
ўтказишнинг прогностик қиммати жуда кам, зеро, келажакнинг асосий
жиҳатларини ўтмишни такрорлаш билан боғлаш мумкин эмас. Буни яхши
тушунган Гегел шундай деб ёзган эди: «Ҳукмдорлар, давлат арбоблари ва
халқларга тарих тажрибасидан ибрат олишни маслаҳат берадилар. Аммо
135
тажриба ва тарих халқлар ва ҳукуматлар тарихдан ҳеч нарсани
ўрганмаганликларини кўрсатади. Ҳар бир даврда шундай алоҳида шарт-
шароитлар вужудга келади, ҳар бир давр шундай индивидуал ҳолатга эга
бўладики, бу даврда фақат мана шу ҳолатдан келиб чиқиб қарорлар қабул
қилиш зарур ва мумкиндир».
Иқтисодий илмий тадқиқот фаолиятида моделлаштириш ҳақида икки
оғиз гапириб ўтмоқчимиз. Прогностик модел — бу прогаоз объектининг
иқтисодий модели (ёки схемаси) бўлиб, уни ўрганиш объектнинг
келажакдаги (иқтисодий) ҳолатлари, шунингдек, бу ҳолатларга эришиш
йўллари ҳақида ахборот олиш имконини беради.
Иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларни прогноз қилиш методологияси
тадқиқ қилишнинг қуйидаги асосий босқичларини ўз ичига олади: прогноз
қилишдан олдин мўлжал олиш (прогноз объектини, предметини, тадқиқот
мақсадлари, вазифалари, ишчи гипотезалари, методлари, тузилиши ва
ташкилотини аниқлаш); прогноз муддати (маълумотлар тўплаш, объектнинг
жқтисодий ривожланишига уларнинг таъсирини ўрганиш, олинган
маълумотларни қайта ишлаш); объектнинг хусусияти ва тузилишини акс
эттирувчи иқтисодий кўрсаткичлар ва ўлчамлар тизимини ўз ичига олувчи
бошлангич модел; тадқиқотчилик прогнози (истиқболлар ва муаммоларни
аниқлаш учун прогноз фонидаги омилларни эътиборга олган ҳолда
бошланғич моделни келажакка проекция қилиш); норматив прогноз, яъни
бошланғич моделни келажакка проекция қилиш; прогаостик моделларнинг
ҳаққонийлик даражасини баҳолаш ва уларга аниқлик киритиш; экспертларни
сўровдан ўтказиш; прогностик моделлар асосида қабул қилинадиган
қарорларни мақбуллаштириш учун тавсиялар ишлаб чиқиш.
Иқтисод соҳасида прогноз ва илмий башорат қилишнинг вазифаси
ўрганилаётган объектнинг иқтисодий ривожланиши сабаблари, қонунлари ва
ҳаракатлантирувчи кучларини очиб бериш, улар асосида келажак ҳақида
ахборот олишдан иборат. Иқтисодий ривожланишни прогноз қилиш
136
натижаларидан ижтимоий жараёнларни мақбул бошқариш стратегиясини
ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.
Илмий билиш ва ижод нафақат келажакни башорат ва прогноз қилиш,
балки уни онгли равишда шакллантириш имконини ҳам беради. Фаннинг
эвристик маъносини «Башорат қилиш учун билиш, билиш учун башорат
қилиш», деб таърифлаш мумкин. Илмий ижод тарихи кўп жиҳатдан илмий
башорат тарихидир. Унинг кучи ва қамрови фаннинг ижодий, билиш
салоҳиятининг етуклик даражасини кўрсатади.
Ўзбекистон Презвденти И.А. Каримов ишлаб чиққан «Бозор
иқтисодиётига ўтишнинг ўзбек модели» демократия, бозор иқтисодига ўтиш
ва фуқаролик жамияти қуриш шароитларида мамлакатимизнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланшшши теран ижодий-илмий башорат қилишнинг ёрқин
намунасидир. Бу модел иқтисод, социология, политология, ижтимоий
прогноз соҳасидаги жаҳонга машҳур мутахассисларнинг олқишига сазовор
бўлди.
Мазкур модел иқтисодий ривожланиш соҳасида иқгисодий-хўжалик
фаолиятини ҳар томонлама анализдан ўтказиш ва бу фаолиятнинг барча
омилларни эътиборга олиш вазифасини ҳал қилади. Бундай анализ жамият
тараққиётининг ижтимоий; сиёсий ва илмий-техникавий омилларида содир
бўлган ўзгаришларни эътиборга олган ҳолда иқтисодий ривожланиш
жараёнларини тушунтириш, башорат қилиш ва бошқариш учун зарурдир.
«Ўзбек модели» илмий ишлаб чиқилган ва ҳаётга муваффақиятли татбиқ
этилаётган ижодий башорат намунаси сифатида бозор, фуқаролик жамияти
ва ҳар томонлама ривожланган демократия сари Ўзбекистоннинг ҳаракатини
ижтимоий бошқаришнинг илмий ва методологик негизини ташкил этади.
«Моҳиятни тушуниб етмасдан, юмуқ кўз ва шошма-шошарлик билан
мақсад сари эркин сузишга чиқиш мумкин эмаслигини биз ҳаммамиз яхши
тушунишимиз керак, - деб қайд этади И.А. Каримов. - Бунинг учун
авваламбор аниқ йўналишни белгилаш, мустаҳкам кемани танлаш, ишончли
жамоани тўплаш, уни оғир шароитларда сузишга ўргатиш ва фақат шундан
137
кейин йўлга чиқиш керак. Бу эса жуда оғир ва мураккаб вазифадир.
Буларнинг барчасини эътиборга олиб, биз мустақилликни қўлгакиритган
пайтимиздан бошлаб иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг назарий
ва амалий механизмларини ишлаб чиқиш билан шуғулланаяпмиз».
Do'stlaringiz bilan baham: |