ҚАРОР ҚИЛАДИ:
___________________________ фуқаролар йиғини масъул котиби этиб
(ф.и.ш.)
тасдиқлансин.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги учинчи масала фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш тўғрисида.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасида фуқаролар йиғинининг қарорларини бажариш ва фуқаролар йиғинлари оралиғидаги даврда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун фуқаролар йиғинининг кенгаши шакллантирилиши, Фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ўринбосарлари (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари) ва маслаҳатчилари, масъул котиб, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси, шунингдек ҳудуддаги профилактика инспекторлари, таълим муассасаларининг, қишлоқ врачлик пунктларининг ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарлари киритилиши белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда фуқаролар йиғини кенгаши таркибини номзодлар бўйича эмас, балки қонунда белгиланган лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқлаш таклиф этилади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини кенгаши таркибини рўйхат асосида овозга қўяди.
(Фуқаролар йиғини кенгаши таркиби йиғилишда иштирок этаётган вакилларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланса, тасдиқланган ҳисобланади)
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Фуқаролар йиғини кенгаши таркиби лавозим ваколатлари бўйича умумий рўйхат асосида тасдиқлансин.
ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги тўртинчи масала фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини) сайлаш тўғрисида.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига асосан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари лавозимига тавсия этилаётган номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими ва яшаш манзили алифбо тартибида ўқиб эшиттирилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда тақдим этилган номзодлардан фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларини сайлаш таклиф этилади.
СЎЗГА ЧИҚДИЛАР:
(Сўзга чиққанларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими, билдирган фикр ва мулоҳазалари тўлиқ ёзилади).
Йиғилиш раиси фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарларининг ҳар бир ўрнига номзодларни алифбо тартибида алоҳида-алоҳида овозга қўяди.
Овоз бериш ўтказилади. Овоз бериш натижалари бўйича саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, фуқаролар вакиллари йиғилиши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Қуйидагилар фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ўринбосарлари этиб сайлансин:
_________________________________ кексалар ва фахрийлар ишлари,
(фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш манзили)
________________________________ ёшлар масалалари бўйича.
(фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили)
Do'stlaringiz bilan baham: |