Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси


Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлаш



Download 0,71 Mb.
bet6/43
Sana06.07.2022
Hajmi0,71 Mb.
#750122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
28 03 2022 Маҳалла раиси сайлови Услубий тавсия

1.5. Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодларга
доир ҳужжатларни тайёрлаш

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ўз ишига масъулият билан ёндашувчи, фуқаролар йиғини жойлашган ҳудуддаги аҳолини бирлаштира оладиган ва ўзига эргаштира оладиган номзодларни танлаш имконияти фуқароларда доимо мавжуд бўлиши лозим. Шунинг учун ишчи гуруҳ томонидан тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг раис лавозимига номзодлар бўйича таклифлари олинади ва умумлаштирилади.
Ишчи гуруҳлари томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодлар билан уларнинг ижтимоий-сиёсий, психологик, маънавий-маърифий салоҳияти ҳамда раҳбарлик қобилиятларини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилади.
Ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатлар тайёрланади ва туман (шаҳар) ҳокими билан келишиш учун номзодларнинг шахсий хужжатларидан нусхалар, номзоднинг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ёзма розилик хати, номзодни тавсия этиш бўйича ишчи гуруҳнинг тавсия хати тақдим этилади. (14- намуна)

1.6. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жараёнини
ташкил этиш ва ўтказиш

Ишчи гуруҳ туман (шаҳар) ҳокимининг ижобий ҳулосалари бўйича тақдим этилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақидаги ахборотни (автобиографияси, сайлов олди дастурини) фуқаролар йиғини биносига, гузарларга ва аҳоли гавжум бўлган жойларга осиб қўяди
(15- намуна).
Ишчи гуруҳи томонидан сайлов кунига қадар ҳудуддаги ҳовлилар, уйлар, кўчаларда ўтказилган умумий йиғилиш баённомасига асосан фуқароларнинг сайланган вакилларининг рўйхати тузилиб, ишчи гуруҳ раиси ва котиби томонидан имзоланади. Фуқаролар вакилларининг рўйхати сайловга уч кун қолганида ҳамма танишиши учун маҳалла идораси ҳамда сайлов ўтказиладиган жойга осиб қўйилади.
Фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича ўтказиладиган фуқаролар йиғинига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) ишчи гуруҳнинг раҳбари раислик қилади.
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) кун тартибига, қоида тариқасида, қуйидаги масалалар киритилади:
саноқ комиссиясини сайлаш;
фуқаролар йиғини раисини сайлаш.
Иш регламенти (номзодларнинг маърузалари ва муҳокамаси, савол ва жавоблар учун вақт белгиланади).(Маҳалла фуқаролари йиғилишини олиб бориш тартиби 16-намунада берилган)
Фуқаролар йиғини раиси сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун камида уч кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси ҳамда комиссия раисини сайлайди (17,18-намуна).
Йиғилишга раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларни эълон қилади ва алифбо тартибида номзодларнинг ҳар бирига сўз беради. Номзодлар ўз дастурий маърузалари билан сўзга чиқадилар. Савол-жавоблардан сўнг саноқ комиссияси томонидан ваколатли вакилларга сайлов бюллетенлари берилади. Ҳар бир бюллетеннинг орқа томонига ишчи гуруҳи раҳбари ва бир нафар аъзосининг, шунингдек фуқаролар йиғинига бириктирилган туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссияси аъзосининг имзоси ҳамда фуқаролар йиғинининг муҳри қўйилган бўлиши лозим. Фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Бюллетень овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилади. Овоз берувчи бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка «+», « » ёхуд «х» белгисини қўяди ва бюллетенни сайлов қутисига ташлайди (19-намуна).
Овоз бериш тугаганидан кейин саноқ комиссияси томонидан сайлов қутилари очилади ва фуқаролар йиғини раиси лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади. Овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилади ҳамда комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади (20-намуна).
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади.
Сайлов якунлари бўйича фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори қабул қилинади ҳамда раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади (21-намуна).
Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) баённомаси икки нусхада тузилиб, бир нусхаси сайлов якунларини умумлаштириш учун тегишли туман ва шаҳар комиссиясига тақдим этилади (22-намуна).



Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish