Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси



Download 0,71 Mb.
bet2/43
Sana06.07.2022
Hajmi0,71 Mb.
#750122
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
28 03 2022 Маҳалла раиси сайлови Услубий тавсия

К И Р И Ш

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови юртимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий жараён саналади. Мазкур воқелик мамлакатимизда шаклланган демократик сайлов тизимининг узвий қисми бўлиб, унда фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода этади.


Ушбу услубий тавсиялар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ,
2022 йилнинг май ойида ўтказиладиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга оид ҳужжатларнинг намуналарини ўз ичига олган бўлиб, мазкур сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчиларга услубий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида шакллантирилган.
Қўлланманинг биринчи бўлимида фуқаролар йиғини кенгаши йиғилиши, фуқаролар вакиллари йиғилиши, сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар йиғилиши, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ ва саноқ комиссияси йиғилишларини олиб бориш бўйича баён ва қарорлар намуналари, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар томонидан тўлдириладиган ва ишчи гуруҳга тақдим этиладиган ҳужжатлар намунаси, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар томонидан юритиладиган иш ҳужжатлар ва уларни тайёрлаш бўйича тавсиялар ҳамда бошқа бир қатор ҳужжатлар намуналари ўрин олган бўлиб, улар сайловларни адолатли, ошкора, холисона ва муқобиллик асосида ташкил этиш ва ўтказишга хизмат қилади.
Услубий қўлланманинг иккинчи бўлимида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича бир ой ичида фуқаролар йиғини органларини шакллантириш юзасидан тавсиялар ва иш ҳужжатларидан намуналар келтирилган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддасида фуқаролар йиғини кенгаши, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ва тафтиш комиссияси фуқаролар йиғини органлари сифатида белгиланган.
Мазкур қонуннинг 11-моддасига кўра, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар ҳамда тафтиш комиссиясини сайлаш фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ваколатига киради.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунининг 30-моддасида: “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) бир ой ичида фуқаролар йиғини кенгашини шакллантиради, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) маслаҳатчиларини, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлайди”, деган норма белгиланган.
Демак, ушбу қонунга асосан сайловлар ўтгандан кейин бир ой ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўзининг биринчи мажлисида фуқаролар йиғини органларини шакллантириш учун фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиларини ҳамда фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни ва тафтиш комиссиясини сайлаш каби фуқаролар йиғинининг самарали фаолияти учун муҳим бўлган масалаларни ҳал этиши лозим бўлади. Шунинг учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва фаоллари ушбу тадбирга жуда жиддий тайёргарлик кўришлари, ҳар бир номзодни синчиклаб ўрганиб, улар орасидан энг муносибларини масъулиятли лавозимларга тавсия этишлари талаб этилади.
Шунингдек ўтказилаётган фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)нинг асосий ташкилотчилари бўлган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг фаоллари маҳалла фаолиятига, айниқса фуқаролар йиғини органларини шакллантиришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан хабардор бўлишлари ва уларда белгиланган нормаларга риоя этишлари тадбирнинг адолатли ташкил этилишига ҳамда фуқаролар йиғинида ишчан жамоанинг шаклланишига олиб келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги, “Фуқаролар йиғини комиссиялари тўғрисида”ги ва “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомларда фуқаролар йиғини кенгашини тузиш тартиби, фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини), унинг маслаҳатчиларини, шунингдек фуқаролар йиғини органларининг бошқа мансабдор шахсларини сайлаш, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби ҳамда фуқаролар йиғини тафтиш комиссиясини тузиш ва унинг фаолиятини тугатиш тартиби белгиланган.
Кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб фуқаролар йиғини кенгаши таркибига фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли), унинг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари (профилактика инспектори) ва маслаҳатчилари (фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари), кўчабоши, уйбоши, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, шунингдек, ҳудуддаги мактабгача таълим ва таълим муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудга бириктирилган масъул ходимларини киритиш тавсия этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Ота-оналар университети”, “Аёллар маслаҳат кенгаши” ҳамда “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаларининг таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида беш йил муддатга сайланиши белгиланган.
Юқорида келтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалардан келиб чиққан ҳолда фуқаролар йиғини органлари ҳамда жамоатчилик тузилмаларини шакллантириш мақсадида чақириладиган фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиши тавсия этилади:
1. Саноқ комиссиясини сайлаш.
2. Фуқаролар йиғини кенгашини тасдиқлаш.
3. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини сайлаш.
4. Тафтиш комиссиясини сайлаш.
5. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш.
6. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
7. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
8. Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлаш.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) иш регламенти белгиланади. Фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) раислик қилувчи сайлаш учун номзоди қўйилган ҳар бир номзодни таништирганидан кейин улар билан регламент асосида савол-жавоблар ўтказилиб, очиқ овоз бериш бошланади.
Фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) баённомаси ва қарори фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ва йиғилиш котиби томонидан имзоланади. (фуқаролар вакилларининг йиғилишини олиб бориш тартиби 1-иловада, йиғилиш баёни 6-иловада келтирилган)
Маҳаллаларда юқорида келтирилган тартибда фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ташкил этилиши ва ўтказилиши фуқаролар йиғини мажлисининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) сайлаш ёки тасдиқлаш билан боғлиқ ваколатларига кирувчи барча масалаларнинг ҳал этилишига ҳамда фуқаролар йиғини органлари ва жамоатчилик тузилмаларининг тўлақонли шакллантирилишига олиб келади.



  1. Download 0,71 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish