Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


ХVI Бўлим. Республика йўл жамғармасига мажбурий ТЎЛОВлар



Download 1,79 Mb.
bet54/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

ХVI Бўлим.

Республика йўл жамғармасига мажбурий ТЎЛОВлар




53-боб. Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар




316-модда. Солиқ тўловчилар




Юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчилардир.
Қуйидагилар Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг тўловчилари бўлмайди:
нотижорат ташкилотлар, бундан уларнинг тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишдан олган даромадлари мустасно;
ягона солиқ тўлови тўловчи юридик шахслар;
ихтисослаштирилган йўл хўжалиги бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналар, Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуриш бўйича ишларни бажарганлик учун олинган даромадлар қисми бўйича.


317-модда. Солиқ солиш объекти. Солиқ солинадиган база


Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, соф тушум Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базасидир.


Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва солиқ солинадиган базаси қуйидагилардир:
1) коммунал хўжалик тизимининг иссиқлик, сув ва газ таъминоти корхоналари учун — маҳсулотларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қўшилган қиймат солиғи ва тегишинча иссиқлик таъминоти корхоналари учун иссиқлик қувватининг, сув таъминоти корхоналари учун сувнинг, газ таъминоти корхоналари учун табиий газнинг харид қиймати чегириб ташланган ҳолда реализация қилинган ҳажми;
2) қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун — ўз кучлари билан бажарилган, тегишинча қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги қиймати;
3) воситачилик хизматлари кўрсатувчи, шу жумладан товарларни сотиш бўйича, воситачилик ва топшириқ шартномаси бўйича ҳамда воситачилик хизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар учун — кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолдаги мукофот суммаси;
4) савдо фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун — товар обороти;
5) кредит ташкилотлари ва суғурта ташкилотлари учун — ушбу Кодекснинг 148 ва 150-моддаларига мувофиқ аниқланадиган даромад;
6) асосий фаолияти мол-мулкни лизингга беришдан иборат бўлган юридик шахслар учун — молиявий ижара (лизинг) бўйича фоизли даромад суммаси.
Ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди.
Солиқ тўловчилар турли хил солиқ солиш объектларига эга бўлган ҳолларда, улар солиқ солиш объектларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши ва тегишли объектлар учун белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаши шарт.


318-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври


Календарь йил солиқ давридир.


Ҳисобот даври қуйидагилардир:
микрофирмалар ва кичик корхоналар учун — йил чораги;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун — бир ой.

319-модда. Мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш, уларнинг

ҳисоб-китобини тақдим этиш ва уларни тўлаш тартиби


Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар солиқ солинадиган базадан ва тасдиқланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.


Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан:
микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан — йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан — ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлаш ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish