Ўзбекистон республикаси олий мажлиси ќонунчилик палатасининг мажлиси


-боб. Суғурта ташкилотларининг даромадларига солиқ солишнинг



Download 1,79 Mb.
bet23/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,79 Mb.
#27474
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68
Bog'liq
Солик кодекси УзР

23-боб. Суғурта ташкилотларининг даромадларига солиқ солишнинг

ўзига хос хусусиятлари




150-модда. Суғурта ташкилотларининг даромадларини

аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари




Суғурта ташкилотининг даромадларига ушбу Кодекснинг 130 ва
132-моддаларида назарда тутилган даромадлардан ташқари қуйидагилар киради:
1) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари). Бунда биргаликда суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари) суғурталовчининг (биргаликда суғурта қилувчининг) даромадлари таркибига фақат унинг биргаликда суғурта қилиш шартномасида белгиланган суғурта мукофотидаги улуши миқдорида қўшилади;
2) аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғуртавий техник захираларни камайтиришнинг (қайтаришнинг) қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммалари;
3) суғурта қилиш, биргаликда суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича пул мукофоти, шунингдек қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тантьемалар (фойдадан олинадиган ҳақ);
4) қайта суғурта қилишга ўтказилган таваккалчилик бўйича суғурта тўловлари улушининг ўрнини қайта суғурта қилувчилар томонидан қоплаш суммалари;
5) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича мукофотлар депосига ҳисобланган фоизлар суммалари;
6) суғурта қилдирувчининг (наф олувчининг) етказилган зарар учун жавобгар шахсларга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқини реализация қилишдан олинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчига ўтган даромадлари;
7) суғурта шартномалари шартларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жарима ва пеня тарзида олинган суммалар;
8) суғурта агенти, брокер, воситачи хизматларини кўрсатганлик учун мукофот;
9) суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларига хизматлар кўрсатганлик учун суғурталовчи томонидан олинган пул мукофоти;
10) суғурта хизматлари кўрсатишдан ва қўшимча суғурта фаолиятидан олинган бошқа даромадлар.

151-модда. Суғурта ташкилотларининг чегириладиган

харажатларини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари


Суғурта ташкилотларининг чегириладиган харажатларига ушбу Кодекснинг 142—146-моддаларида назарда тутилган харажатлардан ташқари қуйидагилар киради:
1) қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича тўланган тўлов суммалари;
2) аввалги ҳисобот даврларида шакллантирилган суғурта техник захиралари ўсишининг қайта суғурта қилувчиларнинг суғурта захираларидаги улуши ўзгариши ҳисобга олинган ҳолдаги суммаси;
3) суғурта қилиш ва қайта суғурта қилиш мажбуриятлари бўйича амалга оширилган ҳамда ҳисобланган тўлов суммалари;
4) фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтган йиллардаги суғурта ҳодисалари бўйича тугалланмаган тўлов суммалари, шу жумладан даъво муддати доирасидаги мажбуриятлар суммаси;
5) суғурта ҳодисаси рўй берганлиги ҳақида маълум қилинган, лекин зарар миқдори тақдим этилмаган шартномалар бўйича суғурта суммалари;
6) суғурта ташкилоти суғурта ҳодисалари рўй беришини бартараф этиш ва унинг олдини олишга доир тадбирларни (превентив тадбирларни) молиялаштиришга сарфлайдиган маблағлар суммалари;
7) суғурта ташкилотлари захира фондларининг миқдори суғурта ташкилотлари устав фондининг 25 фоизига етгунига қадар мазкур ташкилотлар ўз даромадларининг 20 фоизигача миқдорида захира фондларига қиладиган ажратмалар суммаси;
8) суғурта фаолияти билан боғлиқ чет юридик шахсларнинг хизматларига тўланган ҳақ.



Download 1,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish