141-модда. Харажатларни гуруҳлаш
Солиқ тўловчининг харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлаш пайтида чегириб ташланади, ушбу Кодексга мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно.
Асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар, ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса, қонун ҳужжатларига ва (ёки) солиқ тўловчининг ҳисобга олиш сиёсатига мувофиқ расмийлаштирилган зарарлар ҳам солиқ тўловчининг харажатлари бўлади.
Солиқ тўловчининг харажатлари ҳақиқатда қайси солиқ даврида амалга оширилган бўлса, ўша даврда чегириб ташланади. Агар айни бир хил харажатлар харажатларнинг бир нечта моддасида назарда тутилган бўлса, солиқ солинадиган фойдани ҳисоблашда мазкур харажатлар фақат бир марта чегириб ташланади.
Солиқ тўловчи сарфлаган ва қиймати чет эл валютасида ифодаланган харажатлар қиймати миллий валютада ифодаланган харажатлар билан жамлаб ҳисобга олинади. Мазкур харажатларни қайта ҳисоблаш солиқ тўловчи томонидан бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Солиқ тўловчининг харажатлари чегириб ташланадиган ва чегириб ташланмайдиган харажатларга бўлинади.
Чегириб ташланадиган харажатлар қуйидагилардир:
1) ушбу Кодекснинг 142-моддасига мувофиқ моддий харажатлар;
2) ушбу Кодекснинг 143-моддасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
3) ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ амортизация харажатлари;
4) ушбу Кодекснинг 145-моддасига мувофиқ бошқа харажатлар;
5) ушбу Кодекснинг 146-моддасига мувофиқ келгусида солиқ солинадиган фойдадан чегириб ташланадиган ҳисобот давридаги харажатлар.
Солиқ тўловчининг ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатиб ўтилган харажатлари, агар улар ушбу Кодекснинг 147-моддасида кўрсатилган чегириб ташланмайдиган бирон бир харажат таркибида ҳисобга олинса (унинг бир қисми бўлса), чегириб ташланадиган харажатлар бўлмайди.
Қуйидагиларга солиқ тўловчининг харажати сифатида қаралмайди:
1) воситачилик, топшириқ шартномаси ёки воситачилик хизматлари кўрсатиш учун бошқа шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилиши муносабати билан, шунингдек комитент ёки бошқа ишонч қоғози берган шахс учун воситачи ва (ёки) бошқа ишончли шахс томонидан қилинган харажатларга ҳақ тўлаш ҳисобига воситачи ва (ёки) бошқа ишончли шахс томонидан топширилган мол-мулк тарзидаги тўловлар, агар бундай харажатлар тузилган шартномаларнинг шартларига мувофиқ воситачи ёки бошқа ишончли шахснинг ёхуд бошқа ишонч билдирувчининг харажатлари таркибига киритилиши лозим бўлмаса;
2) солиқ тўловчи эмитент томонидан топширилган, акциядорлар ўртасида акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан ўзларига тегишли акциялар миқдорига мутаносиб равишда тақсимланадиган акцияларнинг қиймати ёхуд эмитентнинг устав фонди (устав капитали) кўпайтирилган тақдирда акцияларни акциядорлар ўртасида тақсимлашда дастлабки акциялар ўрнига берилган янги акцияларнинг номинал қиймати билан акциядорнинг дастлабки акцияларининг номинал қиймати ўртасидаги фарқ;
3) бошқа юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) ёки оддий ширкатга ҳисса сифатида берилган мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар қиймати.
142-модда. Моддий харажатлар
Моддий харажатларга қуйидагилар киради:
1) хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар;
2) ишлаб чиқарилган ва (ёки) реализация қилинадиган товарларни ўраш ва бошқача тайёрлаш учун, шу жумладан сотув олдидан тайёрлаш учун, бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун материаллар, ускуналар ҳамда бошқа мол-мулкни таъмирлаш учун материаллар ва эҳтиёт қисмлар;
3) инвентарь, хўжалик анжомлари, амортизация қилинадиган мол-мулк бўлмаган бошқа мол-мулк;
4) солиқ тўловчининг технологик, транспорт, бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган барча турдаги ёқилғи, энергия, шу жумладан солиқ тўловчининг ўзи томонидан ишлаб чиқариш ҳамда хўжалик эҳтиёжлари учун барча турдаги энергияни ҳосил қилиш, биноларни иситиш, шунингдек энергияни бир шаклдан ўзга шаклга ўтказиш ва узатиш харажатлари;
5) ерларни рекультивация қилиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг бошқа тадбирлари учун харажатлар;
6) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган нормалар доирасида сув хўжалиги тизимларидан солиқ тўловчилар томонидан истеъмол қилинадиган сув учун тўлов;
7) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли орган ёки солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган нормалар доирасида ишлаб чиқариш ва (ёки) ташиш чоғидаги технологик йўқотишлар;
8) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли орган ёки солиқ тўловчи томонидан тасдиқланган табиий камайиш нормалари доирасида товар-моддий захираларни сақлаш ҳамда ташиш чоғидаги йўқотишлар ва бузилишлар.
Моддий харажатларга киритиладиган товар-моддий захираларнинг қиймати бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Агар етказиб берувчидан қабул қилинган қайтариладиган тара қиймати олинган товар-моддий захиралар нархига қўшилган бўлса, қайтариладиган тара қиймати уларнинг эҳтимол тутилган фойдаланилиши ёки уларни реализация қилиш нархи бўйича уларни сотиб олиш учун қилинган харажатларнинг умумий суммасидан чиқариб ташланади. Маҳсулот етказиб берувчидан товар-моддий захиралар билан қабул қилинган ҳамда қайтарилмайдиган тара ва ўров идишлари қиймати уларни сотиб олиш харажатлари суммасига киритилади. Тарани қайтариладиган ёки қайтарилмайдиган тара жумласига киритиш товар-моддий захираларни сотиб олиш шартномаси (контракти) шартлари билан белгиланади.
Моддий харажатлар суммаси қайтариладиган чиқиндилар қийматига камайтирилади. Ушбу модданинг қўлланилиши мақсадида қайтариладиган чиқиндилар деганда хом ашё (материаллар), ярим тайёр маҳсулотлар, иссиқлик берувчи ва бошқа турдаги моддий ресурсларнинг товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган, бошланғич ресурсларнинг истеъмолбоплик хусусиятларини (кимёвий ёки физик хоссаларини) қисман йўқотган ва шу туфайли харажатлар ошиб кетган (маҳсулот чиқиши камайиб кетган) ҳолда фойдаланиладиган ёки белгиланган мақсади бўйича фойдаланилмайдиган қолдиқлари тушунилади.
Товар-моддий захираларнинг технология жараёнига мувофиқ бошқа бўлинмаларга бошқа турдаги товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш учун тўлақонли хом ашё (материаллар) сифатида ўтказиладиган қолдиқлари, шунингдек технология жараёнини амалга ошириш натижасида олинадиган қўшимча (йўл-йўлакай олинган) маҳсулот қайтариладиган чиқиндилар жумласига кирмайди.
Қайтариладиган чиқиндилар қуйидаги тартибда баҳоланади:
агар бу чиқиндилардан асосий ёки ёрдамчи ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлса-ю, лекин бунда харажатлар ошиб кетса (тайёр маҳсулот чиқиши камайиб кетса), эҳтимол тутилган фойдаланиш нархида;
агар бу чиқиндилар четга реализация қилинса, реализация қилиш нархида.
143-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари
Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига қуйидагилар киради:
1) ҳақиқатда бажарилган иш учун, солиқ тўловчида қабул қилинган меҳнатга ҳақ тўлаш шакллари ва тизимларига мувофиқ ишбай нархлар, тариф ставкалари ва мансаб маошларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган иш ҳақи;
2) касб маҳорати, мураббийлик, илмий даража, фахрий унвон учун тариф ставкалари ва маошларга устамалар;
3) иш режими ва меҳнат шароитлари билан боғлиқ устамалар ҳамда қўшимча тўловлар, шу жумладан:
а) технологик жараён жадвалида назарда тутилган тунги вақтда, иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ишлаганлик учун тариф ставкалари ҳамда маошларга устамалар ва қўшимча тўловлар;
б) кўп сменали режимда ишлаганлик, бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик ва муайян лавозимда вақтинча ишлаб турганлик, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтирганлик учун устамалар;
в) оғир, зарарли, ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ҳамда табиий иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун устамалар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган касблар ва ишлар рўйхати бўйича шундай шароитлардаги узлуксиз иш стажи учун иш ҳақига қўшиладиган устамалар;
г) алоқа, темир йўл, дарё, автомобиль транспорти ходимларининг ва доимий иши йўлда кечадиган ёки кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ходимларнинг иш ҳақига, солиқ тўловчининг жойлашган еридан жўнаб кетиш пайтидан у ерга қайтиб келиш пайтигача йўлдаги ҳар бир сутка учун тўланадиган устамалар;
д) қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда вахта усулида ишларни бажаришда бевосита банд бўлган ходимларга ҳаракатланиш ва жойдан жойга кўчиб юриш хусусиятига эга бўлган ишлар учун устама;
е) ер ости ишларида доимий банд бўлган ходимларга уларнинг тўкинди уюмдан (отвалдан) ишлаш жойига бориш ва у ердан қайтиш учун шахтада (конда) ҳаракатланишининг меъёрий вақти учун тўланадиган қўшимча ҳақлар;
ж) меҳнатга ҳақ тўлашни ҳудудий жиҳатдан тартибга солиш, шу жумладан ҳудудий коэффициентлар ҳамда чўл, сувсиз ва баланд тоғли ҳудудларда қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган ишлар учун коэффициентлар билан боғлиқ тўловлар;
з) солиқ тўловчи жойлашган ердан (йиғилиш пунктидан) ишлаш жойигача ва орқага қайтиш учун вахтада ишлаш жадвалида назарда тутилган (ишлар вахта усулида бажарилганда) йўлга кетадиган кунлар, шунингдек ходимлар метеорологик шароитлар сабабли ва транспорт ташкилотларининг айби билан йўлда ушланиб қолган кунлар учун тариф ставкаси, маош миқдорида тўланадиган суммалар;
и) ишлар вахта усулида ташкил қилинганда, иш вақти умумлаштирилган ҳолда ҳисобга олинаётганда ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда ходимларга иш вақтининг белгиланган давомийлигидан ортиқ ишлаганликлари муносабати билан уларга бериладиган дам олиш кунлари (отгуллар) учун тўловлар;
4) ишланмаган вақт учун тўланадиган ҳақ:
а) қонун ҳужжатларига мувофиқ йиллик асосий (узайтирилган асосий) таътилларга ҳақ тўлаш, шунингдек улардан фойдаланилмаганда, шу жумладан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда компенсациялар тўлаш, ўсмирларнинг имтиёзли соатларига, шунингдек тиббий кўрикдан ўтиш билан боғлиқ вақт учун ҳақ тўлаш;
б) ноқулай ва ўзига хос меҳнат шароитларида, шунингдек оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларида ишлаганлик учун айрим тармоқларнинг ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган қўшимча таътилларга ҳақ тўлаш;
в) оналар болани овқатлантириши учун ишда бериладиган танаффусларга ҳақ тўлаш;
г) асосий иш ҳақи қисман сақланиб қолган ҳолда мажбурий таътилда бўлган ходимларга тўловлар;
д) донор ходимларга кўрикдан ўтиш, қон топшириш ва қон топширилган ҳар бир кундан кейин бериладиган дам олиш кунлари учун ҳақ тўлаш;
е) Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш;
ж) бошқа юридик шахслардан аввалги иш жойи бўйича мансаб маоши миқдорлари маълум бир муддат давомида сақлаб қолинган ҳолда ишга олинган, шунингдек вақтинчалик вазифани бажариб турганда ходимларга маошлардаги фарқни тўлаш;
з) ходимнинг айби билан юз бермаган бекор туриб қолишлар, яроқсиз маҳсулот учун ҳақ тўлаш;
и) ходимларга малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш тизимида ишдан ажралган ҳолда ўқиган вақтларида асосий иш жойи бўйича иш ҳақи тўлаш харажатлари;
к) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки солиқ тўловчининг қарорига биноан мажбурий прогул вақти ёки кам ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш;
л) ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи бўлган аёлларга берилган қўшимча таътилга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаш;
м) вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ тўлаш;
н) касб касалликлари билан боғлиқ нафақалар тўлаш;
5) рағбатлантириш тусидаги қуйидаги тўловлар:
солиқ тўловчининг мукофотлаш тўғрисидаги низомларида назарда тутилган тўловлар;
йиллик иш якунлари бўйича тақдирлаш, кўп йил ишлаганлик учун тақдирлаш ва тўловлар;
6) солиқ тўловчининг штатида турмайдиган ходимлар меҳнатига улар фуқаролик-ҳуқуқий тусда тузилган шартномалар, шу жумладан агар бажарилган иш учун ходимлар билан ҳисоб-китоб солиқ тўловчи томонидан амалга оширилса, пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарганлиги учун ҳақ тўлаш;
7) ногиронларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўловлар;
8) қонун ҳужжатларига мувофиқ бепул бериладиган, шахсий фойдаланишда қоладиган буюмларнинг (шу жумладан формали кийим-бош, махсус овқатланиш) қиймати ёки улар пасайтирилган нархларда сотилиши муносабати билан имтиёзлар суммаси;
9) ходим билан меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий ёрдам сифатида бериладиган ишдан бўшатиш нафақаси ва бошқа тўловлар.
144-модда. Амортизация харажатлари
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу модданинг қўлланилиши мақсадида амортизация қилинадиган мол-мулк деб эътироф этилади.
Қуйидагилар амортизация қилинмайди:
1) ер участкалари ва табиатдан фойдаланишга доир бошқа объектлар (сув, ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурслар);
2) маҳсулдор чорва моллари;
3) кутубхона фонди;
4) музей қимматликлари;
5) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган асосий воситалар;
6) архитектура ёдгорликлари;
7) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, йўлаклар, сайилгоҳлар, хиёбонлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфидаги бўлган ободонлаштириш иншоотлари;
8) қиймати илгари тўлиқ чегирилган мол-мулк;
9) асосий воситалар ва номоддий активлар таркибига ўтказилмаган капитал қўйилмалар.
Солиқ солиш мақсадида амортизация қилиниши керак бўлган мол-мулк амортизациянинг қуйидаги энг юқори нормалари билан гуруҳларга тақсимланади:
Гуруҳ-лар
тартиб рақами
|
Кичик гуруҳ-
лар тартиб рақами
|
Асосий воситаларнинг номи
|
Амортиза-циянинг йиллик энг юқори нормаси, фоизларда
| I |
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |