Ўзбекистон давлат консерваторияси “Академик ижрочилик факультети” “Халқ чолғуларида ижрочилик” таълим йўналишининг I босқич магистранти Қосимов Фахриёр Паҳлавон ўғлига ТАВСИФИЙ-ТАВСИЯНОМА Фахриёр Қосимов Ўзбекистон давлат консерваториясининг магистратурасига Чолғу ижрочилиги мутахассислиги бўйича 2020 йил 1 босқичига қабул қилинган. У ўқиш давомида илмий изланувчанлигини, ноёб ижрочилик иқтидорини, намунали ҳулқ атворини кўрсатиб, талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳурмат эътиборини қозониб келмоқда.
Фахриёр Қосимов ижро дастуридан Жаҳон ҳамда ўзбек композитор ва бастакорларининг асарлари муносиб ўрин эгаллаган. У доимий равишда ижодий изланиб, ижро дастурини бойитиб бормоқда.
2015 йил Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган маданият ва санъат коллежлари ҳамда мусиқа академик лицейлари ёш ижрочиларининг республика танловида фахрли I даражали диплом ва лауреатлик унвони билан тақдирланди.2016 йили 2-4 май кунлари ўтказилган “Наврўз садолари” II халқаро миллий чолғу кўп овозли ансамбль ва оркестрлар фестивалида фаол иштирок этиб,ижро маҳоратини юқори даражада намоён қилганлиги учун сертификат билан тақдирланди.2017 йил Россия Федерацияси Бурятия Республикаси Улан-Удэ шахрида ўтказилган “Байкал кубоги” номли V халқаро танловда I ўринни эгаллади. 2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёш истеъдодлар учун таъсис этилган “НИҲОЛ” мукофотининг Республика босқичида фаол иштироки учун Фаҳрий ёрлиқ билан тақдирланди.2018 йил Тошкент шахар Учтепа тумани 288-сонли мактабнинг 1-синф ўқувчиларини “KAMALAK” болалар ташкилотига аъзо қилиш тадбирида ёрдам берганлиги учун мактаб маъмурияти томонидан ТАШАККУРНОМА билан тақдирланган.2019 йил "Халқ чолғулари ижрочилари" республика кўрик танловида қатнашиб, фахрли I ўрин ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдиранди.
Бундан ташқари, Қосимов Фахриёр Паҳлавон ўғли давлат тадбирлари ва концерт дастурларида фаол қатнашиб келаётган истеъдодлик ғисжжак ижрочисидир. У шу кунга қадар ўнлаб концерт дастурларида қатнашиб, мухлислар олқишига сазовор бўлди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Қосимов Фахриёр Паҳлавон ўғлини Ниҳол Давлат мукофотига муносиб номзод сифатида тавсия этаман.