102
чиқиш халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлиб бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Шўрланиш суғориладиган ерлар унумдорлиги ва маҳсулдорлиги ҳамда экологик-мелиоратив ҳолати ва
экинлар ҳосилдорлигини белгиловчи тупроқжараѐнларидан ҳисобланиб, бу жараѐн жойнинг рельефи,
литологик-геоморфологик тузилиши, гидрогеологик, ҳудудий-иқлим ваинсон-хўжалик
шароитларига,
айниқса грунт сувлари ҳамда коллектор-зовуртизимлари параметрларига боғлиқ. Антропоген
(иккиламчи) шўрланиш Амударѐнинг урганилган куйи окими xудудида суғориладиган ерларида энг
кўп тарқалган тупроқ деградацияси жараѐни ҳисобланиб, у бир қатор омиллар ва геокимѐвий
жараѐнларнинг худуд доирасида ўзгариши натижасида минераллашган грунт сувларининг ер
юзасига яқин кўтарилиши оқибатида муқарар равишда шаклланган.
Кейинги йилларда вегетатция даври суғоришларида дарѐ сувларининг етишмаслиги боис,
экин майдонларини минераллашган коллектор ва зовур сувлари билан суғориш эса шўрланиш жараѐнини
янада фаоллаштирган. Бу худудда шўрланиш генезисидан қатъий назар, тупроқ таркибидаги сувда осон
эрувчи тузлар ўсимликларни нормал ўсиш ва ривожланишига ҳамда тупроқларнинг
сув-физикавий,
физик-кимѐвий, агрокимѐвий, биологик хоссалари ҳамда мелиоратив-экологик ҳолатига салбий таъсир
кўрсатади, тупроқ структурасини бузади, айниқса сув-физикавий ва физик-кимѐвий ҳоссаларини
ѐмонлаштиради, микробиологик фаоллик пасаяди, тупроқ-мелиоратив ҳолати салбий томонга
ўзгаради, тупроқлар унумдорлиги ва маҳсулдорлиги кескин камаяди.
Қорақалпоғистон республикаси жанубий зонаси - Амударѐ, Элликқалъа, Беруний, Тўрткўл қисман
Хўжайли ва Шуманай туманлари суғориладиган ерларида табиий ва антропоген омиллар таъсирида грунт
сувлари кўтарилиб, иккиламчи шўрланиш ва гидроморфизм ҳолатлари содир бўлган бўлса,
шимолий
зона туманлари ерларида Орол денгизининг қуриши ва ер ости сувлари сатҳининг кескин пасайиши
билан боғлиқ шароитлар бу худудларда саҳролашиш, чўллашиш ва бошқа деградация (шамол эрозияси)
жараѐнларини келтириб чиқарган.
Шўрланган тупроқларни харитага тушириш, олинган янги маълумотлар асосида ўрганилган
массивлар (хўжаликлар) тупроқ-мелиоратив ҳолатини баолаш буйичадала-тупроқ ва лаборатория-
аналитик тадқиқотлари утган йилнинг (2016 й) май-июн ойларида Қорақалпоғистон республикасининг
Беруний тумани суғориладиган ерларида амалга оширилди, унда жами 29645,0 гектар қишлоқ хўжалиги
ерларида 1665 та тупроқ кесмалари қўйилиб, кимѐвий анализлар учун 5406 та тупроқ ва 37 та грунт сувлари
намуналари олинди.
Туман суғориладиган ерларқдаги мураккаб табиий ва антропоген шароитлар бу ҳудудда
янада мураккаб гидрогеологик ва геокимѐвий шароитларшш келтириб чиқарган. Бу
ердаги грунт
сувларининг ҳолати асосан суғориш жараѐни билан узвий боғлиқ мавсумий характерга эга бўлиб,
вегетацион суғоришлар тугагач, уларнинг сатҳи туман суғориладиган ерлари, шу жумладан
Амударѐнинг қуйи оқими худудлари~ўчун хосил бўлган 2,5-3, айрим массивларда 3,5-4,0 метргача
пасайса, вегетацион суғоришлар даврида (V-VIII) яна 1-2 метргача кўтарилади, айрим участкаларда
ер юзасигача сизиб чиқиш ҳолатлари кузатилади, грунт сувлари сатҳининг тебраниш амплитудаси
йил давомида 1,5-2,0 метрни ташкил этади.
Туман ўрганилган массивларидаги грунт сувларининг чуқурлиги табиий ва инсон-хўжалик
шароитлари, биринчи навбатда туман ерларнинг зовурлашганлик даражаси, ер ости оқимлари
дебити, етиштирилаѐтган экинлардеҳқончилик маданяти (ерлардан фойдаланиш) ва бошқа
омиллар билан
боғлиқ ҳолда 75-180 см. оралиғида тебраниб, минераллашганлик даражасига кўра кучсиз (1-3 г/л), ўртача (3-
10 г/л) ва кучли (10-25 г/л) шўрланган сувлар гуруҳларнини ташкил этади (1-жадвал).
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: