Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ ДОНИНИНГ НОНБОПЛИЛИК СИФАТИНИ



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

КУЗГИ ЮМШОҚ БУҒДОЙ ДОНИНИНГ НОНБОПЛИЛИК СИФАТИНИ
УНУВЧАНЛИГИ БЎЙИЧА БАҲОЛАШ 
 
Р.З.Ҳасанова, И.И.Маматқулов*, Р.Қаюмов* 
Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти, 
Тошкент давлат аграр университети* 
 
Дон ва бошқа ўсимликшунуслик маҳсулотларини асосий қисми дон маҳсулотлари шаклида бўлиб, 
сифат кўрсаткичлари етиштириш шароити, генетик ва бошқа омиллар билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли 
ҳам барча турдаги дон маҳсулотларининг сифат кўрсаткичлари турлича бўлиб, уларга дастлабки ишлов 
бериш жараѐнида сифатига аниқ баҳо берилиши алоҳида аҳамият касб этади. Чунки, дон маҳсулотлари 
сифати олдиндан маълум бўлганда уларни қайта ишлаш жараѐнида қанақа технология қўлланилиши 
олдиндан маълум бўлиб ҳар қандай дон маҳсулотларидан ҳам сифатли нон ва бошқа маҳсулотлар 
тайѐрлашга кенг йўл очилади. 
Дон маҳсулотларига дастлабки ишлов бериш жараѐнида вазни, натура оғирлиги, ун чиқими, 
шишасимонлилиги, клейковина, минерал моддалар миқдори ва бошқа физик-кимѐвий кўрсаткичлари 
бўйича баҳоланиши муҳим аҳамият касб этади. 
Етиштирилган донда барча турдаги моддалар турли миқдорда бўлиб [2] улар қайта ишлаш 
жараѐнида тайѐрланган маҳсулотлар сифатига таъсир этмасдан қолмайди. 
Дон маҳсулотлари таркибидаги сифатини белгиловчи барча турдаги моддаларнинг фойдали 
коэффициентини аниқлашнинг энг қулай, осон ва тезкор усули доннинг унувчанлик даражаси бўйича 
сифатига комплекс баҳо берилишидан иборат бўлади. 
Чунки, дон униб чиқаѐтганида ундаги барча турдаги захира моддалар бевосита иштирок этиб, 
унувчанлилик жараѐнини идора этади. Дондаги захира моддалар захираси ва сифати қанча юқори бўлса 
донининг унувчанлик даражаси ҳам шунча юқори бўлади. Бироқ, барча донлар ҳам бир текисда униб 
чиқмайди, чунки таркиби турлича бўлади. Шу сабабли ҳам донни унувчанлилиги бўйича баҳоланишида 
―Кучли‖, ―Қимматбаҳо‖ ва бошқа иборалар қўлланилади [1, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10]. 
Бундай ҳолат етиштирилиб тайѐрлов идораларига қабул қилинган дон маҳсулотларига дастлабки 
ишлов берилиши олдидан сифатлилик даражасига тўғри баҳо берилиб, дастлабки ишлов берилиши 
жараѐнини тўғри ташкил этилиши, сақланиши ва қайта ишланиши жараѐнини талаблар даражасида тўғри 
ташкил этилиши натижасида юмшоқ буғдой донларидан сифатли нон тайѐрлаш имкониятларини 
оширади. 
Шунинг учун ҳам тадқиқотларимизда Қашқадарѐ вилоятининг бўз-ўтлоқи тупроқлари шароитида 
етиштирилган кузги юмшоқ буғдойнинг Селянка нави донига дастлабки ишлов берилиши жараѐнида 
донларининг нонбоплилиги ва унувчанлилик даражаси бўйича ўрганилди. 
Юмшоқ буғдой донининг унувчанлиги ГОСТ-10968-88 бўйича аниқланди. 
Етиштирилган доннинг дастлабки ишлов бериш жараѐни сифатли ўтказилганида, сақланиш 
жараѐни ҳам мувофаққиятли ўтиб йил давомида ўзининг сифатлилик даражасини сақлаб туради. 
Бироқ, доннинг сифатлилик даражасини кўз билан кўриб бўлмайди, шу сабабли ҳам доннинг 
ҳақиқий сифатлилик даражасини аниқроқ белгилашда, унинг унувчанлиги бўйича аниқланиши 
физиологик, биокимѐвий ва биотехнологик жиҳатдан энг қулай ва аниқ усул ҳисобланади. 
Дон тинчлик (тиним) даврида 14% намлик билан сақланиб, маълум ҳароратда маълум вақтлар 
мобайнида сақланганда қанча кучли (сифатлироқ) бўлса шунча тез униб (бўртиб) чиқади. Шу сабабли 
селекция ва уруғшунослик жараѐнларида донларнинг сифатини аниқлашда, униб чиқиши жараѐнида 3 
кунда униб чиққанлари – кучли, 5 кунда униб чиққанлари – қимматбаҳо деб қабул қилинган. Чунки, дон 
таркибидаги биокимѐвий-физиологик фаол моддалар қанча кўп бўлса уруғнинг униб чиқиш жараѐни ҳам 
шунча тезлашади. 
Инсон организми куз, қиш ва эрта баҳор кезларида ҳароратнинг пасайиши, витаминли 
маҳсулотларнинг етарлича бўлмаслиги, энг муҳими ҳаво ҳароратининг пастлиги инсон организмида баҳор 
кезларида бирмунча фаоллашишининг пасайиши содир бўлади. Сумалак эрта баҳорда инсон 
организмининг физиологик ва биокимѐвий фаоллашишини тезлаштиради. 
Агарда, Сумалак учун ўстирилаѐтган буғдой донига ѐруғлик таъсир этса, яшил хлорофилл 
доначаларининг ҳосил бўлиши натижасида фотосинтез жараѐнини содир бўлиши турли органик 
кислоталарнинг ҳосил бўлишида буғдой донидаги захира моддалар (биокимѐвий) парчаланиб, 
майсаларининг ўсиши ва ривожланишига сарфлана бошлайди. 
Чунки, униб чиқаѐтган буғдой майсасига ѐруғлик таъсир этса аэроб жараѐн юзага келиб, фотосинтез 
жараѐни фаоллашади. 


99 
Буғдой дони қоронғуликда ўстирилганида фақат нафас олиш жараѐни яъни, анаэроб жараѐн содир 
бўлиб захирадаги биокимѐвий моддалар беҳуда сарфланмасдан фақат мураккаб ҳолатдан инсон 
организмига осон ҳазмланадиган оддий шаклларга айланади. 
Шу сабабли ҳам етиштирилган буғдой донига дастлабки ишлов бериш жараѐнида унувчанлик 
даражаси бўйича сифатининг баҳоланиши энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. 
1000 дон вазни бўйича олинган турли тажриба намуналарининг фракцион таркиби турлича 
бўлганлиги сабабли йиллар ва дон фракциялари бўйича ҳам унувчанлик кучи ва қимматбаҳолилик 
кўрсаткичининг турлича бўлганлиги кузатилди. 
2012 йилги тажриба намуналарида 1000 дон вазни бўйича унувчанлиги дон сифатига баҳо беришда 
донннинг фракциялари бўйича олинган маълумотлар эътиборга сазовордир. Чунки, дон фракциялари 
юқори бўлган сайин кучлилик ва қимматбаҳолилик даражасининг юқори бўлиши кузатилди. 
Дон фракцияси 3,0х20 мм бўлганда унувчан донларнинг тўлиқ униб чиқиши 6 кун мобайнида 
якунига етган бўлса, фракцияси 2,5х20 мм бўлганда донларнинг унувчанлиги эса 7 кунда, 2,0х20 мм 
донларнинг унувчанлиги эса 8 кунда якунига етиши аниқланди. 
Агарда унувчан донларнинг унувчанлик кучи бўйича технологик таҳлиллар натижаларини таҳлил 
этсак қуйидаги ҳолатларни гувоҳи бўламиз. Фракцияси 3,0х20 мм бўлган донларнинг 3 кунлик 
унувчанлиги ўртача 71,8% ташкил этгани ҳолда 2,5х20 мм фракциялар донларининг 3 кунлик унувчанлик 
даражаси 61,6% ташкил этгани ҳолда, фракциялари 2,0х20 мм бўлганларининг 3 кунлик унувчанлиги 
49,8% ташкил этди. 
Кузги юмшоқ буғдой донининг нонбоплилик сифатининг унувчанлик даражасига боғлиқлиги 
бўйича 2013 йилда ҳам 2012 йилдаги натижалар такрорланди. 
Демак, 1000 дон вазни бўйича доннинг унувчанлилик даражасининг кучлилиги дон фракцияларига 
боғлиқ равишда 49,8% дан 71,8% гача бўлади.
 
Унувчанлик кучли бўлган юмшоқ буғдой донларидан ҳам юқори сифатли нон тайѐрлаш 
мумкинлигини кўрсатди. Лекин, униб чиқиши 5 кун
бўлган донлар қимматбаҳо донлар бўлиб бундай юмшоқ буғдой унларидан ҳам юқори сифатли нон 
тайѐрлаш мумкин. 
Етиштирилган доннинг дастлабки ишлов бериш жараѐнида элакларнинг кўзи иложи борича 
каттароқ бўлганлари танлангандагина юмшоқ буғдой унларидан юқори сифатли нон тайѐрлаш 
имкониятлари ошади. Бироқ, амалда доннинг тайѐрлов идоралари ҳар доим ҳам қўлланилаѐтган 
элакларнинг тешиклари катталарини танламайдилар. Чунки, тешиги каттароқ бўлган элакларда эланган 
донлар салмоғи пасайиб, тайѐрлов идоралари бундай ҳолатлардан сезиларли даражада иқтисодий зарар 
кўрадилар. 
Агарда элаклар тешиклари кичикроқ бўлса, дон элеваторларга кўпроқ бориб ун салмоғи ошсада, 
тайѐрланган нон сифати пасайиб боради. 
Илмий манбалар ва технологик таҳлилларимиз натижаларидан ҳам маълум бўлишича, 1000 дон 
вазни қанча юқори бўлса ун чиқими ҳам юқори бўлиши билан бирга сифати ҳам юқори бўлиши 
натижасида сифатли нон тайѐрланишига эришилади [2, 5]. 
Ушбу ҳолат яна бир бор донга дастлабки ишлов бериш жараѐнида дон сифатини ва нонбоплилик 
даражасини оширишининг ягона усули иложи борича элакларнинг тешиклари катталаридан 
ўтказилишини тақазо этади. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish