64
- кўчатларни тупроқга ўтқазиш чуқурлиги, қатор оралиқларининг бирхиллиги, поялар вертикаллиги,
қаторлар равонлиги ва илдиз қисмларини кўмиб-зичлаб кетишни таъминлаш талаб этилади.
Лекин бу технологик жараѐнни юқори иш унимида, сифатли амалга оширувчи техникалардан
фойдаланиш долзарб муаммолигича қолмоқда. Шу нуқтаи назардан қаралганда қишлоқ хўжалиги
экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик картада сабзавот
экинларини механизация ѐрдамида экишда СКН-6А кўчат экиш машинасидан фойдаланилганда, бу
жараѐнларни қўл кучи ѐрдамида бажаришга нисбатан иқтисодий харажатлар афзаллиги келтирилган.
Бироқ ушбу кўчат экиш машинаси биринчидан, маҳсус тезликни камайтирувчи механизмли Т-54 С;
ДТ-75; «Беларус»; эски русумли тракторларга агрегатлашга мўлжалланган. Иккинчидан, унинг кўчат
тутгич аппарати айланма ҳаракатланувчи дискдан иборат бўлиб, хар-бир қаторни экувчи секцияда
айланма ҳаракатланаѐтган тутгичларга иккитадан, умумий 8 та оператор кўчатларни тунтарилган ҳолатда,
тутгич маҳкам ушлагунча узатиб турилади, кўчатларнинг баргли, поя, илдиз қисмлари тез-тез
шикастланади. Жараѐн секин амалга ошади, агрегат тезлиги секин (0,5-1,5 км/соат), иш унуми паст (0,1-
0,4 га/соат), оғир вазнли (1056 кг).
Умуман олганда СКН-6А типидаги кўчат экиш машиналари Республикамиз ер ва иқлим шароитига
тўғри келмаслиги, эксплуатация қилиш жихатидан техник савиясининг пастлиги туфайли ишлаб
чиқаришга кенг жорий этилмади. Шу тариқа ҳозирги кунгача ушбу экин кўчатларини экиш (ўтқазиш)
технологик жараѐнлари маҳсус кўчат ўтқазиш агрегатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, минглаб гектар
майдонларга ѐппасига қўл кучи ѐрдамида, кўплаб ѐлланма ишчи, вақт, ортиқча сарф харажатлар талаб
этадиган, сифатсиз, паст иш унумида бажарилмоқда. Оқибатда туманларда сабзавотчиликга
ихтисослаштирилган фермер хўжаликларни шакллантириш қийинлиги, яъни айнан минтақамиз ер ва
иқлим шароитига мослашган, замонавий кўчат ўтқазиш машиналарнинг мавжуд эмаслиги сабабли қайта
ишлаш корхоналарига яқин бўлган фермер хўжаликларида йирик майдонларда ушбу сабзавот экинларини
етиштириш имкони пастлигича қолмоқда. Натижада бундай экинлар тарқоқ равишда, деярли барча
фермер хўжаликлар томонидан қайта ишлаш корхоналари билан шартнома тузган ҳолда, кичик (0,5-2,5
га) майдонларда етиштирилмоқда холос. Шу нуқтаи назардан мазкур мавзуда институтимизда олиб
борилаѐтган илмий тадқиқот ишлари сабзавот махсулотларидан помидор, бақлажон, карам, болгар
қалампири, аччиқ гаримдори кўчатларини агротехник талаб даражасида, сифатли, шикастлантирмасдан,
қовжиратмасдан қисқа муддатда экишни тўла механизациялашган ресурстежамкор технология асосида
амалга ошириш мақсадида кўчат ўтқазиш машинасининг замонавий, содда, енгил вазнли, нисбатан арзон,
мавжуд чопиқ тракторларига агрегатлашга мослаштирилган янги универсал конструкциясини яратишга
йўналтирилган.
Қуйидаги тавсия этилаѐтган сабзавот экинларидан помидор, бақлажон, карам, болгар қалампири,
аччиқ гаримдори кўчатларини экувчи универсал кўчат ўтқазиш машинасининг экспериментал намунаси
ва унинг технологик жараѐнни бажаришдаги принципиал схемасини келтирамиз (1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: