Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

 
 
ҒЎЗАНИ СУҒОРИШ УСУЛЛАРИ 
Н.А.Мамаджонова, Г.Алижонова 
Андижон қишлоқ хўжалик институти 
Мамлакатимиз шароитида пахтадан юқори ҳосил олиш бу суғоришни мақбул тартибда ўтказишга 
бевосита боғлиқдир. Маълумки, ғўзани парваришлашда тупроқни намлантиришни икки хил: тупроқ 
остидан ва тупроқ устидан суғориш усуллари қўлланилади. Тупроқ остидан суғориш усулида тупроқ 
қатламида 40-50 см чуқурликка жойлашган тешикли қувурлар орқали ернинг ҳайдов ости қатламига сув 
берилади.
Бундан ташқари тупроқ орасида 20-22 см чуқурликда суъний қувурлар (кротавина) ҳосил қилиниб 
ғўзани суғориш усули ҳам жорий этилган. 
Ғўзани эгат орқали суғориш усули. Тупроқ устидан суғоришда пахтачиликда энг кенг тарқалган 
усул бу эгат орқали суғориш ҳисобланади. Бунда даланинг релефига қараб, узунлигига ва кўндалангига 
қаратиб суғоришдан иборат икки хил тизими қўлланилади. Сувни ҳар бир эгатга ѐки эгат оралатиб оқизиш 
мумкин. Дастлаб сувни камроқ оқизиш, сўнгра эгатнинг юқори қисми намиқишига қараб, сув оқимини 
кўпайтириш керак. Сув эгат этагига етиб боргандан кейин, эгат бутун узунлиги бўйича текис чуқурликда 
намиқиши ва оқова сувни камайтириш мақсадида сув оқими камайтирилади.
Ғўзани сув тақчил бўлган йилларда сизот сувлари сатҳи чуқур жойлашган ерларда гуллашгача ва 
пишиш давларида 0,6-0,7 метр чуқурликда, гуллаш-ҳосил тўплаш даврида эса 1 метр чуқурликда намлаб 
суғориш тавсия этилади. Сизот сувлари сатҳи яқин жойлашган ва кам минераллашган ерларда тупроқни 
намлантириш чуқурлиги 0,3-0,6 метр бўлиши юқори натижа беради. Сизот сувлари сатҳи чуқур 
жойлашган ерларда ғўзани илдизи гуллаш даврида 1 метр ва ундан ҳам чуқургача боради. Шунинг учун 
гуллаш ва ҳосил тўплаш даврида суғоришлар юқори меъѐрларда олиб борилиши ва ўсимлик илдиз 
тарқалган қатламини намланиши тўлиқ намлантиришни имконини беради. Ерни қанчалик чуқур 
намлантириш сувни беҳуда буғланишини олдини олади, суғориш сувларини самарадорлиги ошади ва 
ғўзани шохланиши жадаллашиб кўсакларни очилиши тезлашади. Мазкур ўсув даврида суғоришни мақбул 
меъѐрини гектарига 1100-1200 кубметр қилиб белгилаш талаб этилади.
Ғўзани гуллаш ва ҳосил тўплаш даври энг сувга талабчан давр ҳисобланиб, бу вақтда нафақат ҳосил 
элементларини тўплаши балки, бутун ўсимлик яшил массасини шу жумладан барг сатҳини шаклланиши 
жараѐни кечади. Ғўза тупи табора кўп сув буғлантиради. Пахта даласида ғўзани ўсув даврини бошида 
суткасига 20-30 метр куб сув сарфланса, бу гуллаш фазасига кирганда суткасига гектаридан 70-80 метр 
куб сув сарфланади. Шунинг учун ғўзани бу даврида суғоришни атиги 2-3 кунга кечиктириш, ўсимликни 
кучли чанқашига олиб келади, натижада ҳосил элементлари тукилиб кетади, бунда пахта 
ҳосилдорлигининг 20-25 фоизгача йўқолишига олиб келади. 
Томчилатиб суғориш. Тупроқни ҳайдалма қатламини бирмунча юмшоқ ҳолда сақлаб туради, қатор 
орасига ишлов бериш сонини камайтиради. Эгат орқали суғоришга нисбатан тупроқни намлантириш 
юқори бўлади, меҳнат сарфини ва қўл меҳнати кўрсаткичлари камайади. 
Далада сувнинг оқова ва фильтрация учун йўқотишларга йўл қўймайди, турли нишабли ерда ҳам 
тупроқни бир хил намлаштиришини таъминлайди. 
Суғоришни кам меъѐрларида ҳам ўсимлик ўсиши ва ривожланиши жадаллашади. 
Ёмғирлатиб суғориш усули қўлланилганда суғориш жараѐни тўлиқ механизациялаштирилади,
ҳамда сув текис тақсимланади. Бу айниқса, сизот сувлари яқин жойлашган ерларда яхши натижа бериб, 
меҳнат унумдорлиги 3-4 мартага оширади. Ёмғирлатиб суғориш усулида сувдан унумли фойдалниш 
имкони яратилиб, пахта ҳосили 3-4 ц/га га ошади. Суғориш сувлари 35-45% га тежалади. Афсуски, сунъий 
ѐмғирлатиш агрегат ва мосламаларини ишлаб чиқиш сарф харажатлари жуда юқори бўлганлиги сабабли 
буни пахтачиликда катта майдонларга жорий этиш иқтисодий самара бермаганлиги исботланган. 
Ғўзани суғоришнинг ―Чуст‖ усули. Маълумки,оддий эгатлар орқали суғорилганда сув кўп талаб 
этилади ва бу айниқса эгат узунлиги (130-180 метр) узоқ бўлганда даланинг охирига сувни етиб бориши 
суткалаб давом этади ҳамда тупроқ бир текис намланмайди.


60 
Ғўзани суғоришнинг ―Чуст‖ усулида юқорида келтирилган узун далалар ўртадан 50-60 метр 
масофада бўлиниб, ўқ ариқлар тортилади, суғоришлар қатор оралатиб олиб борилади. Ғўза навбатлаб 
қатор алмаштирилиб суғорилади. Бунинг натижасида айниқса, нишабли ерларда даланинг бир текис 
намланиши таъминланади, суғориш самарадорлиги ошади ва суғориш сувлари тежалади.
Далани суғоришга тайѐрлаш асосий агротехник тадбирлардан бири ҳисобланади. Бунда ўқ ариқлар 
ва эгат узунлигини белгилаш муҳим тадбирдир. Сув ўтказучанлиги юқори бўлган ўтлоқ ва енгил қумоқ 
тупроқларда қатор ораси 60 см бўлганда эгат узунлигини 60-100 м, 90 см кенгликда 120-150 метр қилиб 
белгилаш юқори натижа беради. Сув ўтказкучанлиги паст бўлган бўз тупроқлар шароитида эгат 
узунлигини 150-180 метргача қилиб белгилаш, бунда қатор ораси 60 см бўлганда биринчи иккита 
суғоришни қатор оралатиб олиб бориш тавсия этилади.
Ўсимликни бир меъѐрда ўсишини таъминлашда тупроқ намлига дала нам сиғимга нисбтан 70 
фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Буни аниқлаш усули жуда оддий. Тупроқни 30 см қатламидан намуналар 
олиниб, қўлда юмалоқ шаклга келтирилади ва ерга ташлаб юборилади, тупроқ парчаланиб кетган 
шароитда ғўзани суғоришни ўтказиш талаб этилади. Бундан ташқари ғўзани ташқи кўринишига қараб, 
бунда ғўза гуллашгача баргнинг қорамтир тусга кириб, қисман сўлиши, гуллаш ва ҳосил тўплаш даврида 
эса гуллаш бўғинларини алмашишига қараб белгиланади. Шу билан бирга замонавий ва тезкор 
усуллардан бири тупроқ сўриш босими динамикасига асосланган тензиометр кўрсаткичлари бўйича 
аниқланади.
Ғўзани суғориш тартиби. Ғўзанинг ўсиш ва ривожланиш даврини, тупроқ механик таркиби ва 
гидромодуль районларини ҳисобга олиб суғориш муддатлари ва меъѐрлари белгиланади. 
Суғоришда биринчи сувни механик таркиби енгил тупроқларда 10-12, ўрта ва оғир тупроқларда 12-
14 соатда, кейинги сувларни мос равишда 14-16 ва 16-18 соатдан ошмасдан суғоришни ўтказишни ташкил 
этиш лозим. Бунда фермер хўжаликлари ҳар 10-15 гектарга 4-6 кишидан иборат сувчилар гуруҳини 
ташкил этиб, кечаю-кундуз суғоришни услуксиз ташкил этиши лозим. Суғоришни тунда ўтказиш сувдан 
фойдаланиш самарадорлигини оширади. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish