71,50%
75,90%
87,20%
Биологик самарадорлик
274
5.
Торениязов Е.Ш., Куmлымуродов А. Причины развития белокрылок в условиях
Қаракалпакистана // Сельское хозяйство Узбекистана. Т., 2002. № 2.С. 19.
ЎРГИМЧАККАНА –
TETRANYCHUS TELARIUS L.
У.Д.Ортиқов, Х.Х.Пардаев, Ш.Ш.Зокиров*
Тошкент давлат аграр университети, *ЎҲҚИТИ
Кириш.
Ўргимчаккана жуда кўп ўсимликларга зарар келтиради: мош, ловия, ғўза, маккажўхори,
буғдой, арпа, тут ва баъзи мевали дарахтлар, полиз ва сабзавот экинлари шулар жумласидандир.
Ўргимчаккана республикамизда кенг тарқалган.
Тадқиқот натижалари.
Ўргимчаккана танасининг узунлиги 0,3-0,6 мм атрофида бўлади. Танаси
овал шаклида бўлиб, орқасида еттита кўндаланг чизиқча жойлашган, 26 та ингичка тукчаси бор. Ёз
ойларида ўргимчаккананинг ранги кўкимтир сарғиш бўлиб, кеч кузда ва қиш ойларида қизғишроқ тусда
бўлади.Ўргимчаккана ва унинг личинкаси ўсимлик баргларининг ширасини сўриб, уларга зарар
келтиради. У баргнинг орқа томонига жойлашиб, уя ясайди ва шу уяда ривожланади [3].
Биологияси.
Урғочи кана 100 га яқин тухум қўяди. Об-ҳаво шароитига қараб 3-10 кун ичида
тухумлардан личинкалар чиқиб барг ширасини сўриб, озиқланади. Ўргимчаккана зарарлаган баргларда
қизғиш-қўнғир доғлар пайдо бўлади. У зарар етказган ўсимлик кучсизланиб, барглари тўкила бошлайди.
Кузнинг охирларида уруғланган урғочилар қишловга кетади[1].
Экологияси.
Одатда ўргимчаккана қайси майдонда озиқланган бўлса, ўша ерда ѐки унга яқин жойда
хас-ҳашаклар остида, ернинг ѐриқларида, кесакларнинг остида қишлайди.Эрта баҳорда қишловдан чиққан
ўргимчакканани дастлабки бўғинлари бегона ўтларда, айниқса сутлама ва тугмачагулларда
ривожланади.Эркак каналар ва тўлиқ ривожланиб улгурмаган личинкалар қиш совуғида деярли қирилиб
кетади. 2017-йил қиш 2016-йил қишига нисбатан совуқроқ келди, шу сабабли 2017-йил апрельойида
2016-йилапрельойиганисбатан ўргимчакканаларнинг камлиги ва кўпчилиги нобуд бўлганлиги аниқланди.
Зарари.
Май ойида, яъни полиз экинлари бир неча барг чиқаргач, уларга ўргимчаккана тушади. У
бегона ўтлардан, полиз экинларига шамол, суғориш воситалари ѐрдамида тушади. Ёзнинг бошларида
ўргимчаккана унчалик кўп бўлмайди, ўртача ҳар бир ўсимлик баргида 15-20 та бўлади[1]. Июн ойининг
охирлари ва июл ойининг бошларига келиб, полиз майдонларида улар кўпайиб кетади. Бу даврда
ўсимликнинг ҳар бир баргида 100 га яқин ўргимчаккана бўлади. Ёзнинг ўртаси ва охирларига бориб,
ўргимчаккана яна камайиб кетади. Бунинг асосий сабаби далада кўпайиб кетган энтомафаглар – йиртқич
трипс, олтинкўз, йиртқич қандала – набис кабилар ўргимчакканани еб, уларнинг сонини камайтириб
юборадилар[4].
275
Do'stlaringiz bilan baham: |