Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати
1.
Ш. Нурматов., Қ. Мирзажонов ва бошқалар. Дала тажрибаларини ўтказиш услублари.
Тошкент-2007. 8-51 б.
2.
С. Медунов., Н. Огурцов., и.т.д. Большой рис Кубани. Краснодарское книжное издательство,
1981, с-17, 67, 180, 181
3.
Д. Э. Зауров., М. П. Сборщикова. Рисоводство. Ташкент, «Мехнат», 1989, с-16, 26, 43, 128
4.
Е. П. Алѐшин., Н. Е. Алѐшин. Рис. Москва 1993, с-66, 102, 131, 121
5.
Н. А. Кривоносова. Перспективы развития рисоводства в Узбекистане. Ташкент,
«Узбекистан», 1970, с-3, 11, 19, 22, 60
6.
Й.Б.Саимназаров ва бошқалар. Ўзбекистонда шоли етиштириш бўйича услубий кўрсатма.
Тошкент, 2009.
7.
В.Н. Чирков., Х.У. Ўрманова. ―Шоличилик‖, Тошкент, 1977.
8.
Й. Узоқов., Ғ. Қурбонов Уруғчилик ва уруғшунослик. Тошкент, 2000.
ҒЎЗА ЧИГИТИДАГИ (+)-ГОССИПОЛ МИҚДОРИНИ ТАЪСИРИ НАТИЖАСИДА ҚОРА ИЛДИЗ
ЧИРИШ (
THIELAVIOPSIS BASICOLA
) КАСАЛЛИГИГА БАРДОШЛИЛИКНИНГ Ғ
2
–Ғ
3
ДУРАГАЙЛАРИДА ИРСИЙЛАНИШИ
Т.А.Рахимов, И.Ғ.Амантурдиев, Ш.Э.Намазов
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш
агротехнологиялари ИТИ
Кейинги йилларда дунѐ миқѐсида экологик мувозанатни бузилиши, об-ҳаво шароитининг ҳам
кескин ўзгаришига сабаб бўлиб, айрим йилларда баҳорнинг серѐғин келиши, ҳаво ҳароратининг пасайиб
кетиши, касаллик ва зараркунандаларнинг янги ирқлари, популяцияларининг пайдо бўлишига олиб
келмоқда. Жумладан, ғўзада қора илдиз чириш, илдиз чириш, гоммоз касалликларини ривожланиши
оқибатида олинадиган ҳосил миқдори ва сифати пасайиши кузатилмоқда. Бу эса ғўза коллекциясидаги
хорижий намуналардан оқилона фойдаланиш ва уларни дурагайлашга жалб этган ҳолда касалликларга
табиий бардошли шакллар ва оилаларини ажратиб олиш ҳамда уларни амалий селекция жараѐнларига
жалб этган ҳолда бугунги ишлаб чиқариш талабларига мос ғўза навларини яратишни тақозо этади.
Ҳозирги кунда ингичка толали ғўзанинг кенг тарқалган ва катта зарар етказувчи касалликларидан
бири
Thielaviopsis bazicola f.gossypii
. дир. М.А. Каримов маълумотларига кўра - илк бор Н.Г.Запрометов
Тошкент вилоятида қора илдиз чириш касаллигини аниқлаган [1].
Mathre D.E., Ravenseroft R.V. томонидан 1964 йилда Калифорнияда ўтказилган дала
текширувларида,
Th.bazicola
барча водийларда кенг тарқалганлиги аниқланган. АҚШда
Th.bazicola
нинг
тарқалиши 1952 йилда 3,6 % бўлган бўлса, 1969 йилга келиб 32% гача ўсган. Айниқса кучли зарарланиш
жанубий-шарқда аниқланган. Касаллик тезлик билан Нью-Мексико штатига ўтган.
Th.bazicola
тенг
даражада Acala (
G.hirsutum L
) типидаги навлар билан бир қаторда Pima (
G.barbadense
L) типидаги
навларга ҳам зарар етказган [2].
Th.bazicola
замбуруғи
G.hirsutum L.
навларига қандай зарар етказса,
G.barbadense L.
навларига
ҳам шундай зарар етказган. Илдиз бўйни ва унга яқин қисмини кўндаланг кесимида тўқималар рангини
кескин ўзгариши кузатилади. Илдиз ва поянинг зарарланган қисми (15 см гача) тўқ олча рангдан то қўнғир
ранггача бўлади [3], [4].
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадқиқотларимизда қора илдиз чириш (
Thielaviopsis bazicola)
касаллигини лаборатория шароитида махсус сунъий муҳитда ўрганилди. Махсус сунъий муҳитда қора
илдиз чириш касаллиги назорат навлар, ота-она шакллари ва улар иштирокида олинган эколого-географик
узоқ дурагайлар нисбатан қиѐсий ўрганилди (1-жадвал). Ўрганилган назорат 9871-И навида 21,1% ва
Тошкент-6 навида 44,9% ўсимликлар қора илдиз чириш касаллиги билан зарарланди.
Ота-она шакллари орасида С-6524 нави 43,9 % зарарланишни қайд этилиб, ушбу нав нисбатан қора илдиз
чириш касаллигига бардошсиз эканлиги аниқланди. Бошқа маҳаллий навлар ва АҚШ намуналари деярли
бир хил натижани намоѐн этиб зарарланиш даражаси 14,1-17,2% ни ташкил этганлиги кузатилди.
Ғўзанинг АҚШ намуналари ва маҳаллий навлари иштирокида олинган эколого–географик узоқ Ғ
2
ўсимликларида зарарланиш дурагай комбинацияларга боғлиқ равишда турлича бўлди. Дурагайларда (+)-
госсипол миқдори турлича бўлишига қарамасдан F
2
BC
3
S
1
-47-8-1-17 x C-6530 ва F
2
BC
3
S
1
-1-6-3-15 x C-6530
комбинацияларида зарарланиш даражаси паст, яъни чигитида (+)-госсипол паст ўсимликларда тегишли
равишда 13,0 % ва 10,64 % ва (+)-госсипол юқори ўсимликларда 3,89 % ва 12,89 % ни ташкил этди.
270
1 – жадвал
Ғўзанинг АҚШ ва маҳаллий нав – намуналари ҳамда улар иштирокида олинган Ғ
2
–Ғ
3
дурагайларнинг қора илдиз чириш
(Thielaviopsis basicola)
касаллиги билан зарарланиш даражаси
Do'stlaringiz bilan baham: |