Фойдаланилган адабиѐтлар
1.
Азимов Б.Ж., Азимов Б.Б. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликда тажрибалар ўтказиш
методикаси. Тошкент – 2002й.
2.
Зуев В.И., Қодирхўжаев О.Қ., Бўриев Х.Ч., Азимов Б.Б. Картошкачилик. Тошкент – 2005й.
3.
Остонақулов Э.Т., Зуев В.И., Қодирхўжаев О.Қ. Сабзавотчилик. Тошкент – 2009й.
ҒЎЗА ЧИГИТИДАГИ (+)-ГОССИПОЛ МИҚДОРИНИ ТАЪСИРИ НАТИЖАСИДА ҚОРА ИЛДИЗ
ЧИРИШ (
THIELAVIOPSIS BASICOLA
) КАСАЛЛИГИГА БАРДОШЛИЛИКНИНГ Ғ
2
–Ғ
3
ДУРАГАЙЛАРИДА ИРСИЙЛАНИШИ
Т.А.Рахимов, И.Ғ.Амантурдиев, Ш.Э.Намазов
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш
агротехнологиялари ИТИ
Кейинги йилларда дунѐ миқѐсида экологик мувозанатни бузилиши, об-ҳаво шароитининг ҳам
кескин ўзгаришига сабаб бўлиб, айрим йилларда баҳорнинг серѐғин келиши, ҳаво ҳароратининг пасайиб
кетиши, касаллик ва зараркунандаларнинг янги ирқлари, популяцияларининг пайдо бўлишига олиб
келмоқда. Жумладан, ғўзада қора илдиз чириш, илдиз чириш, гоммоз касалликларини ривожланиши
оқибатида олинадиган ҳосил миқдори ва сифати пасайиши кузатилмоқда. Бу эса ғўза коллекциясидаги
хорижий намуналардан оқилона фойдаланиш ва уларни дурагайлашга жалб этган ҳолда касалликларга
табиий бардошли шакллар ва оилаларини ажратиб олиш ҳамда уларни амалий селекция жараѐнларига
жалб этган ҳолда бугунги ишлаб чиқариш талабларига мос ғўза навларини яратишни тақозо этади.
Ҳозирги кунда ингичка толали ғўзанинг кенг тарқалган ва катта зарар етказувчи касалликларидан
бири
Thielaviopsis bazicola f.gossypii
. дир. М.А. Каримов маълумотларига кўра - илк бор Н.Г.Запрометов
Тошкент вилоятида қора илдиз чириш касаллигини аниқлаган [1].
Mathre D.E., Ravenseroft R.V. томонидан 1964 йилда Калифорнияда ўтказилган дала
текширувларида,
Th.bazicola
барча водийларда кенг тарқалганлиги аниқланган. АҚШда
Th.bazicola
нинг
тарқалиши 1952 йилда 3,6 % бўлган бўлса, 1969 йилга келиб 32% гача ўсган. Айниқса кучли зарарланиш
жанубий-шарқда аниқланган. Касаллик тезлик билан Нью-Мексико штатига ўтган.
Th.bazicola
тенг
даражада Acala (
G.hirsutum L
) типидаги навлар билан бир қаторда Pima (
G.barbadense
L) типидаги
навларга ҳам зарар етказган [2].
Th.bazicola
замбуруғи
G.hirsutum L.
навларига қандай зарар етказса,
G.barbadense L.
навларига
ҳам шундай зарар етказган. Илдиз бўйни ва унга яқин қисмини кўндаланг кесимида тўқималар рангини
кескин ўзгариши кузатилади. Илдиз ва поянинг зарарланган қисми (15 см гача) тўқ олча рангдан то қўнғир
ранггача бўлади [3], [4].
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадқиқотларимизда қора илдиз чириш (
Thielaviopsis bazicola)
касаллигини лаборатория шароитида махсус сунъий муҳитда ўрганилди. Махсус сунъий муҳитда қора
илдиз чириш касаллиги назорат навлар, ота-она шакллари ва улар иштирокида олинган эколого-географик
узоқ дурагайлар нисбатан қиѐсий ўрганилди (1-жадвал). Ўрганилган назорат 9871-И навида 21,1% ва
Тошкент-6 навида 44,9% ўсимликлар қора илдиз чириш касаллиги билан зарарланди.
214
1 – жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |