Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати 
1.
Козубаев Ш.С., Мамарахимов Б., Абдувохидов Г. Совершенствование методики элитно-
семеноводческой работы хлопчатника. // Ўзбекистон пахтачилигини ривожлантириш истиқболлари. – 
Тошкент, 2014. – Б.262-265. 
2.
Мамарахимов Б.И., Шпилевский В.Н. Монография. Развитие и перспективы семеноводства 
хлопчатника в Узбекистане.// Ташкент, 2015. –83 с. 
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ШАРОИТИДА КУНЖУТ ЎСИМЛИГИНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ 
ҚАРШЫҒА НАВИНИНГ БИРЛАМЧИ УРУҒЧИЛИГИНИ КЎПАЙТИРИШ 
 
У.Е.Айтжанов, Б.Айтжанов
 
 
Қорақалпоғистан деҳқончилик ИТИ 
Орол бўйи минтақасида кунжут ўсимлиги кенг тарқалган бўлиб, келгусида эртапишар, юқори 
ҳосилдор, касалликларга чидамли, тупроқ иқлим шароитига мослашган юқори сифатли, ишлаб чиқариш 
ва қайта ишлашнинг замонавий технология талабларига жавоб бера оладиган навларини яхшилаш ва 
бирламчи уруғчилигини кўпайтириш бўйича ишлар олиб бориш долзарб ҳисобланади. Бу ўсимликдан 
олинадиган ѐғ ва уруғликлар, халқимизнинг кундалик ҳаѐти учун зарурий озиқ-овқат маҳсулиятининг энг 
асосидир. Бундан ташқари бу кунжут ѐғи инсонларнинг саломатлигини сақлашда муҳим ўрин тутади. 
Жумладан, жадал типдаги янги навларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, мойли экинлар ҳосилдорлигини 
ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашнинг муҳим захираларидан биридир. Бундай навларни яратиш 
муваффақияти асосан дастлабки уруғлик материалга боғлик. Респубдикамизда сунги йилларда қисқа вақт 
давомида қишлоқ хўжалик соҳасида бир қатор йирик тадбирлар амалга оширилмоқда. Авваламбор, 
республика аҳолисини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида қишлоқ 
хўжалик экинлари структураси кескин ўзгартирилди, ғўза экин майдонлари камайтирилиб, унинг 
ҳосилдорлигини ошириш ва сифатига эътибор қаратиш, натижада респубдикамизда экинлар турини 
жойлаштириш, шу жумладан мойли экинлар майдонларини ҳам ошириш имкониятлари яратилди. Илмий-
техника ривожланиши ва хўжалик юритишнинг янги шаклларини жорий этилиши билан мойли экинлар 
интенсив навларини етиштириш ва яратишга талаб ошиб бормоқда. Мойли экинлар мамлакатимиз халқ 
хўжалигида тутган ўрни ўта салмоқлидир. Юқори ҳосил олиш ютуқлари кўп жиҳатдан дастлабки 
материаллардан қандай фойдаланишга боғлик. Ишлаб чиқаришни сифатли уруғ билан таъминлаш учун 


207 
бирламчи ва элита уруғчилиги тизими ишларига диққат-этиборни қаратиш ва илғор ишлаб чиқаришга 
асосланган ташкилий ва агротехник усуллардан фойдаланиш долзарб ҳисобланади.
Қорақалпоғистон шароитида экиладиган мойли ўсимликлар ичидан кунжут энг кўп мой берувчи 
ўсимликларидан ҳисобланади. Кунжут уруғининг таркибида 55-68 % гача мой, 16-22 % оқсил ва 18 % 
эрийдиган углевод мавжуд. Кунжут мойи озиқ-овқат саноатида ва упа-элик ишлаб чиқаришда муҳим 
хомашѐ ҳисобланади. Мойи кондитер маҳсулотлари, консерва, маргарин олишда ишлатилади. Уруғлари 
қобиқларидан ажратиб тахан ҳолва тайѐрланади. Улардан юқори сифатли карамеллар ҳам тайѐрланади. 
Биз олдимизга юқоридагиларни инобатга олиб, Қорақалпоғистоннинг табийий тўпроқ иқлим шароитида 
яратилган янги кунжутнинг «Қаршыға» номли навларининг бирламчи уруғчилигини купайтириш ва 
яхшилаш учун тадқиқотни ўтказиш натижасида сифатли уруғларни ишлаб чиқаришга тавсия этиш 
мақсадида аниқланган ва таҳлиллар ишланган.
Т.Б. Азизовнинг таъкидлашича, кунжут уруғининг унувчанлигини ва униб чиқиш энергиясини 
ошириш мақсадида иссиқ ҳавода қиздириш лозим. Чунки экишдан 5-10 кун олдин қуѐшли илиқ ҳавода 
брезент тўшаб, уруғни 5-7 см қалинликда ѐйилади ва ҳар 2-3 соат давомида ағдариб турилади. Уруғларни 
қиздириш 5-7 кун давом этади. Уруғлар тупроқ замбуруғлари билан зарарланмаслиги учун 1 тонна уруғга 
3 кг миқдорида ТМТД препарати билан ишлов бериш зарур дейилган. 
Далада учрайдиган биологик ривожланиш динамикаси, келтирадиган зарари, ўтказиладиган кураш 
тадбирларини олиб боришнинг илмий асосларини ўрганиш учун махсус Ш.Т.Хўжаев [2] услублари 
асосида олиб борилди. Ўтказилган тадқиқотлар асосида олиб борилган бирламчм уруғчилик ишларидаги 
кузатувлар, нав намуналаридан якка ва оммовий танлаш, вариантларни жойлаштириш, экиш ва навга хос 
бўлмаган ўсимликларни чиқитга чиқариш усулида олиб борилиб, олинган маълумотларнинг статистик 
таҳлили Б.Д.Доспехов [3] услуби ѐрдамида амалга оширилди. 
Кузатишлар натижаси шуни тақозо этадики, кунжутнинг янги истиқболли ―Қаршиға‖ номли 
навида ўрганилган 100 та ўсимликда навдорлик кўрсаткичи аниқланганда, поя тузилиши бўйича битта 
ўсимлик навга хос эмаслиги, яъни бир дона нотипик ўсимлик борлиги аниқланди. Бу эса Қаршиға навида 
ҳам нав тозалиги 99фоиз эканлигини англатади. Дала кузатувларида ҳамма экилган оилалар навга 
хослиги, умумий ривожланиши, тезпишарлиги, маҳсулдорлиги ва бошқа хоссалари бўйича баҳоланди. Бир 
қаторда навга хос бўлмаган 2 тадан ортиқ ўсимликлар учраган оилалар чиқитга чиқарилди. Оилаларда 
ўсимликларнинг навга хослигини қуйидаги асосий морфологик белгилари бўйича, яъни баргининг шакли 
ва тузилиши, асосий поя ва баргнинг тукланиши ҳамда тупининг шакли ва гул ранги бўйича аниқланди. 
Иккинчи кузатувда эса қўшимча равишда чўзинчоқ кўсакча шакли ва хиллари ҳисобга олинди. Иккинчи 
дала кўригида навга хос бўлмаган ўсимликлар қўшимча равишда юлиб ташланди. Икки марта кузатув 
ишлари олиб борилганда, ҳар бир оилада навга хос бўлмаган иккитадан кўп ўсимликлар учраганда, ушбу 
оилалар бутунлай чиқитга чиқарилди. Чиқитга чиқарилган оилаларнинг биринчи ўсимлигига «чиқитга 
чиқарилган» деб ѐзилган ѐрлиқ боғлаб қўйилди. Кунжутнинг ―Қаршиға нави якка танлов кўчатзорида 
экилган 7472 та ўсимлик сонидан 7329 та энг яхши намуна танлаб олиниб, жорий йилги дастлабки уруғ 
купайтириш кўчатзори қилиб экилди. Шунингдек, ушбу кўчатзорда иккинчи дала кўриги вақтида 161 та 
нотипик ўсимликлар мавжудлиги аниқланди. Ундан тупининг шакли бўйича 63 та, ривожланиши бўйича 
42 та, кўсаклар шакли бўйича 56 та нотипик ўсимликлар учради. Чиқитга чиқариш ишларидан кейинги 
қолган ўсимликлар умумий жамланган ҳолда йиғиб олинди ва уруғлари кейинги йилда уруғчилик фермер 
хўжаликларига жорий этиш учун олиб қўйилди. Ҳар қандай нав келиб чиқишига кўра дурагай популяция 
бўлганлиги сабабли нав таркибидаги биотиплар бўйи ва уруғининг рангига кўра нисбаттан бир хил 
бўлсада улар ўзаро бир-биридан генотипига кўра тезпишарлиги, маҳсулдорлиги ва бошқа муҳим 
белгилари билан у ѐки бу даражада фарқ қилади. Бизнинг ўрганилган кунжутнинг ―Қаршиға‖ навининг 
уруғчилик тизимидаги якка танлов кўчатзорида тезпишарлик белгиси бўйича 20 та оилани 2 кундан бўлиб 
ўрганганимизда 5 та синфни ташкил қилди. 111-112 кунли 1-синф, 113-114 кунли 2-синф, 115-116 кунли 
3-синф, 117-118 кунли 4-синф ва 119-120 кунли 5-синфлар. Оралиқдаги синфларда ўсимликларнинг 
асосий қисми жамланганлиги аниқланди. Шу сабабли, ушбу 3 та синфни асосий қисм ҳисоблаб, икки 
чеккадаги синфларни нотипик синфлар деб ҳисоблаб, бу иккита синфларда учраган ўсимликларни қўшиб 
ҳисоблаганимизда ҳар бир оилада 2 тагача нотипик ўсимлик учраган оилаларни тезпишарлик белгиси 
бўйича чиқитга чиқармасдан сақлаб қолдирдик. Икки чеккадаги синфларда учраган ўсимликларни қўшиб 
ҳисоблаганимизда ҳар бир оилада 2 тадан ортиқ нотипик ўсимлик учраган 11, 52-оилани чиқитга 
чиқардик. Шундай қилиб, тезпишарлик белгиси бўйича 2 та оила чиқитга чиқарилди ва 18 та оила сақлаб 
қолинди. Кунжутнинг ҳосилдорлиги алоҳида ҳар бир ўсимлик кўсакчаларининг маҳсулдорлиги ва 
гектаридаги ўсимлик сонига боғлиқ.Қаршиға навининг якка танлов кўчатзорида маҳсулдорлик 
кўрсаткичи бўйича 20 та оилани 5 граммдан бўлиб ўрганганимизда 5 та синфни ташкил қилди. 33-37 
граммли 1-синф, 38-42 граммли 2-синф, 43-47 граммли 3-синф, 48-52 граммли 4-синф ва 53-57 граммли 5-
синфлар. Оралиқдаги синфларда ўсимликларнинг асосий қисми жамланганлиги аниқланди. Шу сабабли, 
ушбу 3 та синфни асосий қисм ҳисоблаб, икки чеккадаги синфларни нотипик синфлар деб ҳисобладик ва 


208 
икки чеккадаги синфларда учраган ўсимликларни қўшиб ҳисоблаганимизда ҳар бир оилада 2 тагача 
нотипик ўсимлик учраган оилаларни маҳсулдорлик кўрсаткичи бўйича сақлаб қолдик. Икки чеккадаги 
синфларда учраган ўсимликларни қўшиб ҳисоблаганимизда ҳар бир оилада 2 тадан ортиқ нотипик 
ўсимлик учраган 4 ва 31-оилаларни чиқитга чиқардик. Шундай қилиб, маҳсулдорлик белгиси бўйича 2 та 
оила чиқитга чиқарилди ва 18 та оила сақлаб қолинди. Умумий қилиб айтганда, кунжутнинг Қаршиға нави 
якка танлов кўчатзорида барча ўрганилган оилалар ўсимлик бўйи, 1000 дона уруғ вазни, тезпишарлик ва 
маҳсулдорлик каби белгилар бўйича таҳлил қилиниб, ўсимлик бўйи кўрсаткичи бўйича 11, 19, 37-оилалар, 
1000 дона уруғ вазни кўрсаткичи бўйича 24 ва 52-оилалар, тезпишарлик кўрсаткичи бўйича 11 ва 18-оила, 
маҳсулдорлик кўрсаткичи бўйича 4 ва 31 оилалар чиқитга чиқарилди. Яъни, ўрганилган 20 та оиладан 5 та 
оила (11, 19, 24, 37, 52-оилалар) чиқитга чиқарилиб, 15 та яхши оилалар ажратиб олинди. Чиқитга 
чиқариш ишларидан кейинги қолган ўсимликлар умумий жамланган ҳолда йиғиб олинди ва уруғлари 
кейинги йилда 1-авлод сифатида ишлаб чиқаришга, уруғчилик фермер хўжаликларига жорий этиш учун 
жами 200 кг миқдорда сифатли уруғлик захиралари тайѐрланди. Бу борадаги ўтказилаѐтган тадқиқодлар 
натижасида ҳудуд шароитида қуйидаги хулосаларга келиб, ишлаб чиқаришга тавсиялар берилди. 
Қорақалпоғистон тупроқ иқлим шароитига мослаштирилган янги истиқболли Қаршыға нави 
уруғларини етиштирадиган хўжаликларини ташкил этиш; ҳудуд тупроқ ва иқлим шароитларида яратилган 
навларини танлаб экиш; замонавий янги яратилган навларнинг сифатли уруғларини кўпайтиришда 
тупроқларнинг мелиоратив ҳолатига катта эътибор қаратиш, ер ости сувлари паст жойлашган майдонларга 
экиш; мойли экинлар маҳсулотларини сақлашнинг замонавий услубларидан фойдаланиш; энг замонавий 
технологияларни қўллаш туфайли мойли экинлар маҳсулотларини қайта ишлаш ва тоза ҳолида экспорт 
қилишга эътибор қаратиш зарур. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish