*
Академик М.Мирзаев номли боғдорчиик, узумчилик ва виночилик ИТИ
Кириш.
Грек ѐнғоғининг мева тугишига таъсир этувчи жиддий омиллардан бири – гуллаш, мева
тугиш ва меваларнинг тўлишиши давридаги об-ҳаво шароитлари бўлса, иккинчи томондан гуллаш
табиати ва чангланиш шароитлариам жиддий омиллардан ҳисобланади. аксарият ѐнғоқ навлари юқори
маҳсулдордир, аммо чангланиш учун муайян шароитларнинг мавжуд эмаслиги, эркак ва урғочи
гулларининг турли вақтларда гуллаши тўла маҳсулдорликни намоѐн этишга имкон бермайди. Мева
тугилишининг беқарорлиги яна шу билан ҳам изоҳланадики, салқин ва ѐмғирли кунлар, жазирама кунлар
шунингдек ҳавонинг нисбий намлиги жуда паст бўлганда чангланиш яхши кечмайди. Бу ўз навбатида
фақатгина ѐмон чангланиш эмас, балки тугунчаларининг шаклланиши фазалари учун ҳам ноқулай
шароитларни юзага келтиради.
Уруғидан экилган грек ѐнғоғи тезпишар шаклларини (Идеал нави авлодлари) ўрганиш давом
эттирилди.
Тезпишар грек ѐнғоғи навлари ва шаклларининг биологик хусусиятлари оддий ѐнғоқлардан кескин
фарқ қилади. СС.Калмыков (1960), В.С.Шевченко (1987) ва бошқаларинг фикрича, эрта ҳосилга
кирганлиги туфайли уларнинг умри қисқароқ бўлади ва у одатда 30-35 йилдан ошмайди. Бу вақтда оддий
ѐнғоқларнинг умри 500 ва ундан ортиқ давргача етади.
Тадқиқот услублари.
Тажриба академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва
виночилик илмий-тадқиқот институтининг Бўстонлиқ тоғ илмий-тажриба станциясининг участкасида
олиб борилди. Тадқиқотда ўрганилган грек ѐнғиғи кўчатлари 1962-1964 йилларда ўтқазилган. Тадқиқотлар
умум қабул қилинган услублар бўйича олиб борилди ва статистик таҳлил қилинди.
Тадқиқот натижалари.
Тадқиқотларимизда ўрганилган шакллар 1962-1964 йилларда ўтқазилган
бўлиб, уларнинг ѐши қарий 40 ѐшдан ошган. Ушбу қимматли селекцион материалнинг ҳаѐтчанлигини
сақлаш учун даврий равишда дарахтларни скелет шохигача ѐшартириб турилди.
Қуйида ҳисобот йили ва аввалги йиллардаги ўтказилган кузатув натижалари бўйича истиқболли
тезпишар шаклларнинг қисқача хўжалик-биологик кўрсаткичлари келтирилган (1-жадвал).
Тадқиқотларда грек ѐнғоғининг нав ва шаклларини баргларининг ѐзила бошлаши, эркак
гулларининг гуллаши ва урғочи гулларининг гуллаши ўрганилган.
Бунда баргларнинг ѐзила бошлаши энг эрта Идеал навида ва Гибрит 686 шаклида биринчи
апрелда, энг кеч эса Гибрит 681 шаклида 22 апрелда бошлангани кузатилди.
Эркак гулларининг гуллаши 4-7 кун оралиғида бўлиб, гуллашини энг эрта бошлагани Идеал нави
8 апрелда бошланиб, 13 апрелда тугагани аниқланди. Энг кеч гуллашни бошлагани Гибрит 686 шакли 6
майда бошланиб, 9 майда гуллаши тугади. Қолган барча нав ва шаклларда гуллашнинг бошлаши 11
апрелдан бошланиб, 9 майгача давом этгани кузатув натижаларида аниқланди.
Урғочи гулларининг гуллаши баъзи бир нав ва шаклларда эркак гулларидан олдин, баъзи
бирларида эса эркак гулларидан кейин гуллагани кузатилди.
173
1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |