Тадқиқот услублари.
Тадқиқотлар Қибрай ―Шароб‖ илмий эксперементал корханаси тажриба
даласида олиб борилди. Тажрибада ўрганилган Мускат венгреский нави 20 ѐшли ток тупларида олиб
борилди. Тажриба вариантлари 4 такрорланиш, ҳар бир такрорланишда 10 тадан ток туплари танлаб олиниб,
уларга ҳар хил миқдорда куртак юкламалари қуйилди. Ўтказилган тажрибаларни танлаш, вариантларни
жойлаштириш умум қабул қилинган усулларда олиб борилиб, олинган маълумотларнинг статистик таҳлили
Б.Д.Доспехов [2] услуби ѐрдамида амалга оширилди.
Тадқиқот натижалари.
Тажрибада ўрганилаѐтган Мускат венгреский навининг ток тупи юкламаси
100-120 та (назорат), 120-140 та, 140-160 та, 160-180 та, 180-200 та, 200-220 та куртак таъсирида
ҳосилдорлик коэффицентини яъни битта ҳосил новдадаги узум бошлари сонини ва ҳосил бериш
коэффицентини ѐки ток тупидаги узум бошларининг барча ривожланган новдаларига нисбатини аниқланди.
Новдаларнинг ҳосилдорлиги бир гектарга тўғри келадиган ҳосилли новдалар сонига шу новдалардаги мавжуд
узум бошлари сонига ҳар бир узум бошининг ўртача оғирлигига боғлиқ. Бу омиллар бўйича юқори
кўрсаткичларга эга бўлган вариантлар ҳар доим ер бирлигидан юқори ҳосил беради. Тадқиқот натижалари
қуйидаги жадвалда келтирилган.
Куртак юкламасини Мускат венгреский нави ҳосилдорлигига таъсири. 2017 й.
Т/р
Вариантлар
Ҳосилли новдалар, % ҳисобида
Битта
ҳосилли
новдадаги
узум
бошлар
сони, %
Ҳосилли
новдалар
сони,
%
битта
ҳосилли
иккита
ҳосилли
учта
ҳосилли
жами
1
100-120 та
куртак (назорат)
43,0
23,4
0
66,4
1,5
66,4
2
120-140 та
куртак
46,4
27,4
7,1
80,9
1,23
80,9
3
140-160 та
куртак
49,6
32,4
12,3
94,3
1,06
94,3
4
160-180 та
куртак
44,5
25,6
0,8
70,9
1,41
70,9
5
180-200 та
куртак
43,2
22,3
0
65,5
1,52
65,5
6
200-220 та
куртак
41,3
20,7
0
62,0
1,61
62,0
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, ток тупи юкламаси таьсирида Мускат венгреский нави
ҳосилли новдалари кўрсатгичлари 27,9 % гача юқори бўлиши кузатилди.
Бунда энг кўп ҳосилли новдаларнинг кўп бўлиши ток тупи юкламаси 140-160 куртак бўлганда
назоратга нисбатан 27,9 % га кўпайди. Битта ҳосилли новдалар 6,6 % га, иккита ҳосилли новдалар 9 % га, учта
ҳосилли новдалар эса 12,3 % га ошди. Битта ҳосилли новдадаги узум бошлар сони 1,06 % ни, ҳосилли
новдалар сони 94,3 % ни ташкил қилди. Бунда кўриниб турибдики, ток тупидаги куртаклар сони ошиш
171
билан ҳосил новдалари ошади, лекин ривожланган барча новдалардаги узум бошлари камаяди. Мускат
венгреский узум навининг ҳосилли новдаларни структурасининг таҳлил қилинганда уларнинг аксарият қисми
1 ва 2 та узум бошли новдалардан иборат экан. Ўрганишлар шуни кўрсатдики куртаклар юкламаси юқори
бўлганда ҳосилли новдалар камайиши кузатилди.
Хулоса.
Шундай қилиб ўрганилаѐтган вариантларда ривожланган новдалар сони ҳамда ҳосилли
новдалар сони бўйича бир биридан фарқ қилди.
Ҳосилли новдалар структурасига кўра улар 1 ва 2 узум бошли навдаларга бўлинади. Ҳосилнинг асосий қисми
деярли 50 % га яқини бир узум бошли новдаларида бўлди. Ҳосил новда ва ривожланган новдалар сони бўйича
энг кам 200-220 та куртак қолдирилганда бўлди. Шунинг учун ток тупи куртак юкламасини мақбул нисбатда
қолдириш юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |