Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Пиѐз уруғчилиги
Ўзбекистонда пиѐз уруғчилиги ишлари икки йил давом этади. Биринчи йили 
уруғлардан ерга қадаладиган яъни уруғлик пиѐзлар етиштирилади ва уруғ олиш учун иккинчи йили 
оналик пиѐзбошлар экилади. Мамлакатимизда биринчи йил уруғлик пиѐз етиштириш технологияси 
озуқабоп пиѐз етиштириш технологиясидан фарқ қилмайди. Лекин барча агрономия усул-амаллари анча 
синчиклаб ва энг мақбул муддатларда бажарилади. Пиѐз уруғчилигининг вазифаларидан бири пиѐзнинг 
сақлашга яроқлилигини яхшилашдан иборат эканлигини ҳисобга олиб, уруғлик пиѐз олишда экин эрта 
баҳор ва кузги муддатларда экилади. Август ойида экиладиган пиѐз навлари қисқа кун яъни эрта пишар 
деб юритилади. Бу навлар яхши сақланмайди, лекин сентябр ойларигача сақлаб сўнг уруғлик учун эиш 
тавсия этилади.
Оналик уруғлик етиштирилаѐтган майдонда вегитация даврида нав тозалаш ишлари ўтказилиб, 
пиѐзбошларнинг ранги ва шакли жихатидан навга ҳос бўлмаган аралашмалар, шунингдек касал теккан 
ўсимликлар олиниб, тегишли тартибда нав тозалаш далолатномси расмийлаштирилади. Йиғим терим 
олдидан апробация ўтказилиб оналик бошпиѐзнинг навдорлиги аниқланади, қолган аралашмалар миқдори 
фоизда аниқланиба апробация далолатномаси тузилади.
Уруғликка мўлжалланган пиѐзлар баҳор ѐки кузда экилган экин ҳосилидан ажратиб олинади. 
Буларни сентябрнинг охирларида ѐки қишда сақлаб қўйилганидан кейин эрта баҳорда далага экилади. 
Кўпайтириш учун шакли жихатдан мазкур навга хос типик бўлган, пўсти қуруқ, ўртача катта ва йирик 
(диаметри 7-10 см келадиган) ҳмада яхши етилган пиѐзлар ажратиб олинади [3]. 
Пиѐз уруғини етиштириш учун тўлиқ пишиб етилган оналик пиѐзбошларни йиғиштириб олинади 
ва омборда 20-25 кун тиним даврини ўтказиш учун сақланади. Экишдан аввал навга хос бўлган, сифатли 
пиѐзбошлар саралаб, ажратиб олинади. Бунда нвага хос бўлган энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган 
пиѐзбошлар бирламчи уруғчилининг қоидасига кўра 5-6 % тиғизликда танланиб суперэлита ва 35-40 % 
тиғизликда танланиб элита уруғликларга ажратиб олинади. Қолган қисмидан 1-репрадукцияга ажратилиб, 
навдан четлашган, касалланган, шкастланган ҳмада майдалари истемолга ажратилади. Ажратилган 
уруғликлар бир биридан фазовий ихота масофалари сақланган ҳолда куз ойларида экилади.
Пиѐзбошлардан сифатли ҳамда юқори ҳосил олиш учун энг аввало экиш муддатини тўғри танлаш 
ва агротехника ишларини сифатли ўтказиш шарт. Уруғлик пиѐзбошларни экишнинг энг мақбул 
муддатини аниқлаш учун Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти 
олимлари томонидан бир қатор илмий тажрибалар олиб борилган. Бунда минтақалар бўйича энг мақбул 
муддат деб қуйидагича белгиланган: жанубий минтақаларда 20-сентябрдан 10-октябргача, марказий 
минтақаларда 15-сентябрдан 10-октябргача, шимолий минтақаларда эса 5-сентябрдан 20-сентябргача 
қулай ҳисобланади. 
Уруғлик пиѐзни экишга мўлжалланган майдон унумдор ва бегона ўтлардан холи бўлиши керак. 
Уруғликларни экишдан олдин яхши чириган маҳаллий ўғит ва гектарига 3-5 ц дан суперфасфат ва 2-3 ц 
дан калийли ўғитлар солинади. Ер яхшилаб ағдариб хайдалади, бороналанади ва 70 см кенгликда эгатлар 
олинади.
Уруғлик пиѐзни экишдан олдин фазовий ихота масофаларига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. 
Бунда бир нав билан иккинчи нав орасидаги масофа очиқ майдонларда 2000 метр, ҳимояланган жойларда 
600 метр бўлиши керак. Пиѐз қатор оралари 70 см, ўсимлик ораси 15-20 см қилиб экилади. Бир гектар 
майдонга уруғликларнинг йирик ва майдалигига қараб 4-8 тонна пиѐз қадалади. Пиѐзбошларни учини 
пастга қилиб ерга қадалиб, кузда устига 15-16 см ва баҳорда 4-5 см қалинликда тупроқ тортиб қўйилади. 
Катта майдонларда пиѐз махсус сеялкалар (СКОН-4,2) ѐрдамида экилади. 


163 
Уруғлик пиѐз вегетация даврида 5-7 марта суғорилади, 3 марта культивация қилинади, икки марта 
чопиқ ва озиқлантирилади ҳамда касаллик ва зараркунандаларига қарши кимѐвий кураш ишлари олиб 
борилади [3,4].
Пиѐз уруғлари июн ойининг охирлари ва июл ойининг бошларида, олдинма-кейин пишиб етилади. 
Ҳосилни йиғиш бита яримта кўсаклар ѐрилишга келган маҳалда бошланади. Етилган пиѐз уруғлари 
поясининг 20-30 см узунликдаги учки қисми билан бирга кесиб олинади. Кесиб олинган уруғлик 
бризентлар устига юпқа ѐйиб қўйиб, бостирма тагида қуритиб олинади. Қуритилган уруғликлар 
уруғянчгич ѐки комбайинда икки марта ўтказиш йўли билан янчиб олинади. Уруғлар ОВА-1, ―Петкус-
Гигант‖ К-53/1, ―Петкус-Салитра‖ К-218 машиналарида тозалаб, сараланади. Уруғ ҳосили 
ўртача гектарига 300-600 кг/га боради. Олинган уруғлар лаборатория шароитида 1000 дона уруғ 
оғирлиги, унувчанлиги ва униш қуввати аниқланиб, тегишли тартибда гувоҳнома ѐзилади. Бундай усулда 
етиштирилган уруғлар ишончли бўлиб, ишлаб чиқаришга яъни фермер, дехқон хўжаликларига истеъмол 
учун пиѐз махсулоти етиштиришга бемалол тавсия этиш мумкин.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish