Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Шамсиев А.С.-Қатор орасини мулчалаб суғориш орқали ғўзанинг сув истеъмолини 
мақбуллаштириш. //Докторлик диссертацияси автореферати. – Тошкент-2015., б.1-22. 
2. Israelsen O.W.-1932. (1st Edition). Irrigation Principles and Practices. John Wiley, New York. 
3. Levidow, Les, et al.-"Improving water-efficient irrigation: Prospects and difficulties of innovative 
practices."Agricultural Water Management 146 (2014): 84-94. 
 
 
ЎСИМЛИК ТАРКИБИДАГИ ВИТАМИНЛАРНИ ЎЗГАРИШИГА АЗОТЛИ ЎҒИТЛАРНИНГ 
ТАЪСИРИ 
 
М.Яхяқулова, Ф.Алиева, А.Абдумуталипов
АҚХИ
Республикамиздаги мавжуд ерлардан самарали фойдаланиш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига, 
чорвани ем-хашакка ва саноатни ом-ашѐга бўлган талабини қондириш мақсадида тупроққа турли ҳилдаги 
органик ва минерал моддалар солинмоқда. Бу моддаларнинг аксарияти ўсимлик маҳсулотлари билан 
тупроқдан чиқиб кетади. Аммо, маълум қисми тупроқда сақланиб қолган қисми кейинги экин учун 
маълум даражада таъсир кўрсатади. Бу ҳолат ўсимлик таркибини ўзгаришига, натижада инсонлар 
саламатлигига салбий таъсир кўрсатиш мумкин бўлади. Тупроққа солинган минерал ҳолдаги озиқа 
моддаларини кейинги экилган таъсирини ўрганиш мақсадида бтиз ўз тажрибаларимизни олиб боридик.
Биз бунда асосан қайта ишлов берилмасдан тўғридан тўғри истемол қилинадиган экинларни 
ўрганишни мақсад қилиб олдик. Бунда биз тез кунда тайѐр бўладиган укроп ва кашнич ўсимликларини 
ўрганиб чиқдик. Ҳаммамизга маълумки, кашнич ваа укроп турли хилдаги салатлар тайѐрлашда ва 
овқатларга қўшиб, витаминлари учун истемол қилинади (Балашев, [3]). Биз шунинг учун ҳам уларни 
таркибига тупроқдаги озиқа моддаларини таъсирини ўргандик. Бунинг учун биз тажриба қўйишдан олдин 
тупроқнинг хайдов қатламидан тупроқ намуналари олиб, улар таркибидаги озиқа моддаларининг умумий 
ва харакатчан шакллари аниқланди. Асосан тупроқдаги азот шакллари ўрганилди. Чунки, нитрат 
ўсимликни ўсиш-ривожланишига турли даражада таъсир этиб, уларни таракибини ўзгариб кетишига олиб 
келади. 
Тажриба майдони қилиб ғўзадан бўшаган ер танлаб олиниб, хар бир вариантлар жойлашган 
жойнинг 0-30 см қатламидаги озиқа моддаларини аниқлаш учун тупроқ намуналари олинди. Унга кўра 
нитратли азот миқдори 13.6 мг/кг, харакатчан фосфор 31 мг/кг ва алмашинувчи калий миқдори эса 180 
мг/кг га тўғри келди.
Тажрибада биз ўсимликларни таркибидаги витаминлар миқдорига қўлланилаѐтган азотли 
ўғитларни таъсирини ўрганишимиз учун азотсиз вариантларни (1 ва 5 вар.) назорат қилиб олдик, яъни бу 
вариантларда азотли ўғитлар қўлланилмади. Қолган вариантларда азотли ўғитларнинг меъѐри ортиб 
борган бўлса, фосфор ва калийлар эса ўзгармас бир хил мос равишда 50 ва 30 кг/га қилиб олинган. Биз 
ўрганаѐтган экинлар укроп ва кашничлар қисқа муддатли бўлганлиги сабабли улар оз миқдорда озиқа 
элементларини талаб қилади. Нуриддинов[3] нинг берган маълумотига кўра бу ўсимликлар учун гектарига 
35-50 кг дан азотли ўғит қўллаш ҳосилдорликни юқори бўлишини таъминлайди. Шунинг учун биз 


131 
тажрибада ҳосилдорликдан ташқари ўсимликни истемоллик даражасига ҳамда тупроққа бўладиган 
таъсирини ўрганишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. 
Ўсимликлар орасида қисқа муддатда пишиб етиладиганлари Зуев [3] нинг таъкидлашича 
тупроқдан олган озиқа моддаларини тез парчалайди ва уларни ўсимлик таркибида кам сақланиб қолишига 
олиб келади. Бундан ташқари агар азотли ўғитлар меъѐридан ортиқча солинганида, ўсимлик таркибида 
нитратни ортиб кетиши ва у инсонлар саломатлиги учун зарарлигини таъкидлайди. Биз олиб борган 
илмий ишнинг натижалари қуйидаги 1-жадвалда келтирилган.
Биз бу кўкат ўсимликларини таркибидаги витаминлари учун истемол қиламиз. Шу сабабли 
қўлланилаѐтган минерал ўғитларни унинг таркибидаги витаминларга бўладиган таъсири энг муҳимдир. 
Жадвал маълумотига кўра, биз азотли ўғит қўлланилмаган биринчи вариантни таркибидаги витаминлар 
миқдорини 100% деб ҳисобга олдик. Вариантлар бўйича кўкатлар ўриб-йиғиштириб олишдан олдин 
намуналар олиниб, уни таркибидаги витаминлар миқдори лаборатория шароитида аниқланди. Ўсимликдан 
намуналар олиб бўлингач, вариантлар бўйича уларни ҳосилдорлиги ҳисобланди. Азотли ўғитларни 
қўллаш натижасида уларни таркибини ўзгаришини ҳисобга олганимизда, кашнуч таркибидаги С витамини 
гектарига 25 кг азот қўллаганимизда 90%га, 50 кг да эса 80 ва 75 кг қўлланилганда унинг миқдори 70% ни 
ташкил этди. Ўсимлик таркибидаги каратин миқдорини олганимизда у бошқа моддаларга нисбатан кам 
ўзгарганини кўришимиз мумкин. Унда азотли ўғитлар меъѐрларини ортиши бўйича мос равишда 95; 90 ва 
80% данни ташкил этди. Кашнич таркибидаги ѐғлар миқдори ўрганилганда у бошқаларга кўра азотли 
ўғитларга берилувчан эканлиги кўринди. Бунда 75 кг/га миқдорида кўлланилганда у 70% га тушиб қолди. 
Худди шунга ўхшаш натижаларни укроп ўсимлигида олиб борган кузатишларимизда ҳам кўришимиз 
мумкин. Азотли ўғитларни ўсимликларга бериш муддати ҳам муҳим ўрин тутади. Шунинг учун биз 
минерал ўғитларни асосан экишдан олдин ва ўсимликни дастлабки ривожланиш муддатларида солдик. Бу 
билан ўсимлик таркибидаги нитратни парчаланиб, ўсимлик қисмларида қолиб кетмаслигини таъминладик. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish