Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология


АЛМАШЛАБ ЭКИШ ТИЗИМИДА ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ГУМУС



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

АЛМАШЛАБ ЭКИШ ТИЗИМИДА ТУПРОҚҚА ИШЛОВ БЕРИШНИНГ ГУМУС
МИҚДОРИГА ТАЪСИРИ 
 
Б.Ҳайдаров
Дон ва дуккакли экинлар ИТИ Ғаллаорол ИТС 
 
 
Маълумки, барча қишлоқ хўжалик экинларидан барқарор мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда 
тупроқ унумдорлиги, унинг эрозия, мелиоратив ҳолати ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тупроқ унумдорлигини 
белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири ундаги органик моддалар ҳамда гумус миқдори ва унмнг сифат 
таркиби ҳисобланади. Тупроқдаги гумус миқдорига қараб унинг барча кимѐвий, физик-кимѐвий, сув-
физик, микробиологик ва бошқа хусусиятлари ўзгаради. 
Тупроқ таркибидаги органик бирикмаларнинг келиб чиқиши, шаклланиши узоқ муддатли жуда 
қийин кечадиган мураккаб биокимѐвий жараѐнлар билан боғлиқ. Гумус тупроқларда микроорганизмлар 
учун озиқа ва энергия манбаи ҳисобланади. 
Республикада мавжуд тупроқ типларидан бири типик ва тўқ тусли бўз тупроқлар бўлиб, улар 
ўзларининг агрокимѐвий хоссалари, нисбатан гумусга бойлиги, ўсимликлар учун зарур бўлган озиқа 
моддаларнинг кўплиги, сувга чидамли микроагрегатларнинг мавжудлиги ҳамда қулай рельеф шароитига 
эга экалиги сабабли суғориладиган ва лалмикор деҳқончиликда кенг фойдаланилади. 
Бирлашган 
Миллатлар Ташкилоти Тараққиѐт Дастури, Глобал Экологик Жамғарма, 
―Ергеодезкадастр‖ давлат қўмитаси ҳамкорлигида 
“Ўзбекистоннинг тоғли, ярим чўл ва чўл 
ландшафтларида суғорилмайдиган қурғоқчил ерларни рақобатли эксплуатация қилиниши натижасида 
табиий ресурслардан фойдаланиш босимини камайтириш”
мавзусидаги лойиҳа доирасида Зомин 
туманида ―
Лалмикор деҳқончиликда инновацион ишланмалар ва ресурстежамкор технологияларни жорий 
қилиш
‖бўйича Марказ ташкил қилиниб, бу марказ учун лойиҳа маблағлари ҳисобидан тупроққа ишлов 
бермасдан тўғридан-тўғри (No till) уруғ экиш сеялкаси харид қилинди. Ушбу сеялка билан 2017 йил 
ҳосили учун Зомин туманидаги ―Умматов Улуғбек даласи‖, ―Қашқар Агро чорва‖, ―Шахло Дилрабо‖, 
―Тошқудуқ чучукқудуқ‖, ―Фотима Нишонова‖ ва ―Тўлқинбек Мирза‖ фермер хўжаликлари далаларида 
мойли экинлар уруғлари экилди. 
Сўнгги йилларда республикадаги деярли барча лалмикор майдонларда ердан фойдаланиш 
структурасида юз берган жиддий ўзгаришлар, илмий асосланган ғалла-тоза ва банд шудгор, ғалла-шудгор-
беда ва мойли экинлар билан алмашлаб экиш схемалари ўрнига кузги бошоқли дон экинларининг бир 
даланинг ўзида сурункасига (3-5 йил давомида) экилиши, тупроққа бир ѐқлама ишлов берилиши, 
маҳаллий ва маъданли ўғитлардан етарли даражада фойдаланмаслик ва бошқа кўплаб антропоген омиллар 
таъсирида тупроқ унумдорлиги ва структурасининг деградацияга учрашиши кузатилмоқда. 
Лалмикор ерларнинг ѐғин-сочин билан ярим таъминланган (359 мм) рельефи қир-адирликлар 
минтақасида жойлашган Зомин тумани ―Лайлакуя СИУ‖ худудидаги лалмикор бўз тупроқлар 
унумдорлигининг ҳозирги ҳолати ўрганилди.


110 
Тадқиқотлар ўтказишдан мақсад, узоқ йиллар давомида олиб борилаѐтган турли агротехнологик 
тадбирларнинг типик лалмикор бўз тупроқлар таркибидаги гумуснинг умумий миқдорига таъсирини 
ўрганишдан иборат.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish