313
конференции с международным участием. Биоразнообразие и рациональное использование природных
ресурсов. Махачкала, 2013 с. 69-70
3. Эгамов Х, З .Рахмонов, С .Бахромов, О .Муйдинов, О .Хасанов .«Совершентствание методов
селекции хлопчатника»«Современные тенденции развития науки и технологий» Сборник научных
трудов по материалам. Международной научно – практической конференции . Белгород, 2015 с.168
– 170.
ҒЎЗА ТУНЛАМИ ТУХУМЛАРИГА ҚАРШИ ТРИХОГРАММА ҚЎЛЛАШ
Х.Эргашева
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Трихограммма
-
майда пардасимон қанотлихашарот бўлиб, ранги сариқ қўнғир ѐки қора, тана
ўлчами 0,35-0,9 мм келади. Оѐқ панжалари 3 бўғимли, урғочисининг мўйлови 5 бўғимли. Олдинги
қанотлари кенг, пардасимон, четлари қисқa хошияли. Корни кенг, юқори қисми юмалоқ. Эркакларининг
мўйловлари 3 бўғимли. Трихограмманинг урғочиси хўжайин қўйган тухумларни уларнинг хидига қapaб
излайди.
Олимларининг тадқиқотларида тасдиқланишича, тунламлар тухум қўйиш пайтида, ўсимликларда
тунлам капалаклари қанотларидан қолдирилган тангачалар ѐки қорин қисмидaн туширилиб қолдирилган
тукчалар хам трихограммани ўзига жалб қилади. Бу тукчаларда трикозин модаси мавжуд. Бу модда урғочи
трихограмманинг физиологик фаоллигини оширади. Тухумхўр урғочиси хўжайин тухумини излаб топгач,
унинг ичига тухум қўйгичи орқали бир ѐки бир неча тухум қўяди. Трихограмма личинкаси хўжайин
тухумининг ички қисми хисобига озиқланиб ривожланади. Хўжайин тухуми ичида трихограмма
ривожланиш даврида личинкалик 3 стадиясини ўтайди ва трихограмма личинкаси учинчи охирги ѐшига
етгунига қадар хўжайин тухуми қорая бошлайди. Личинка ўз ривожланишини тугатгач, шу ерда яъни
тухум ичида ғумбакка айланади. Ғумбакдан чиққан етук зотлар хўжайин тухуми пўстини ѐриб, жинсий
етилган (урғочилари тухумдонларида тўлиқ тухум хосил бўлади) холда учиб чиқади ва эркак зотлар билан
жинсий қўшилгач, дархол тухум қўйиш учун хўжайин тухумларини излай бошлайди.
Ўзбекистонда трихограмманинг 15 тури қайд қилинган. Булардан энг кўп тарқалган ва тунлам
капалакларига қарши ватанимизда қўлланиб келаѐтган тур бу
Trihogramma pintoi
Vg
.
х
исобланади.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда трихограмма қишлок хўжалик экинларининг зараркунандалари
бўлган танга қанотлилар туркумига мансуб хашаротларнинг тухумига қарши курашда асосий биологик
восита ҳисобланади. Трихограмма нафақат сабзавот экинларида балки ғўза, донли экинлар ва мевали
боғларда ҳам кенг қўлланилиб келинмоқда.
Кўсак қурти Марказий Осиѐнинг шимолий районларида, об-ҳаво шароитига қараб, сони жуда
кам бўлган биринчи авлоди билан ҳисоблаганда, бир йилда 3—4 авлод, жанубий районларида эса
4—5 авлод беради. Қишловчи ғумбаклар диапаузага киришлари сабабли, бу зараркунанданинг
тахминан 85 фоизчаси Марказий Осиѐнинг жанубида 3—4 бўғин ва бошқа қисмларида 2—3
бўғинберади (Глушенков, Казимирский). Кўсак қурти кузда қайси, ўсимликларда озиқланган
бўлса, унинг ғумбаклари ҳам ўша ўсимликлар яқинидаги ерда 10—15
см
чуқурликда қишлайди.
Дастлабки вояга етган капалаклар апрел охири—май бошида пайдо бўлади. Марказий Осиѐ
ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясининг кузатиш натижаларига кўра, кўсак қурти
капалакларининг биринчи кўплаб учишиҳавонингўртача суткалик ҳарорати 15°С дан юқори бўлганида
бошланади; қишлаѐтган ғумбаклар ҳарорат 15°С дан паст бўлмаганида яхши ривожланади.
Трихограммадан энг юқори самара олиш учун уларни зараркунанда тухум қўя бошлаган пайитдан
бошлаб тарқатиш яхши самара беради. Юқоридагиларга асосланиб тажрибаларимиз давомида
трихограммани тунлам тухумларига қарши қўллаб кўрдик. Олинган натижалар қуйдаги чизмада
келитилган.
1-чизма
Do'stlaringiz bilan baham: