ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ОЛИМЛАРИ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАР
ВА ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР
Ш.Э.Намазов
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш
агротехнологиялари ИТИ
Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам туб ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ―Уруғчилик тўғрисида‖ги ва ―Селекция
ютуқлари тўғрисида‖ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 августдаги
―Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПФ-5134-сонли Фармони, 2017 йил 4 августдаги ―Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги ПҚ-3172-сонли,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-
сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги
Фармони, 2017 йил 28 ноябрдаги ―Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПҚ-3408-сонли қарорлари ҳамда бошқа меъѐрий-хуқуқий ҳужжатларда
қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Хусусан, 2017—2021 йилларда
Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қишлоқ
хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш борасидаги 3.3. бандида
«
юқори
маҳсулдорликка эга, касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим ва экологик
шароитларга мослашган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги селексия навларини ҳамда ҳайвонот
турларини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш»
алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Ўзбекистонда аграр соҳадаги муҳим масалалардан бири пахта етиштириш ҳисоблангани
учун,олимларимиз зиммасига эртапишар, касаллик ва зараркунандаларга бардошли, юқори сифатли тола
берувчи янги ғўза навларини яратиш ҳамда турли тупроқ-иқлим шароитларига мос парваришлаш
агротехнологияларни ишлаб чиқиш эвазига пахта ҳосилдорлигини ошириш вазифалари юклатилган.
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти
(ПСУваЕАИТИ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ-2125 сонли
қарори, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2014 йил 13 февралдаги 33-
сонли ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш маркази Бош директорининг 2014 йил 14
февралдаги 6-сонли буйруқлари асосида ташкил топган. Институт собиқ Ўзбекистон Пахтачилик илмий-
тадқиқот институти, Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти ҳамда
Республика қишлоқ хўжалиги экинлари бирламчи уруғчилиги ва уруғшунослик станцияларининг вориси
бўлиб, пахтачиликниривожлантириш бўйича Республикамиздабош ташкилот ҳисобланади.
Соҳа бўйича илмий тадқиқот ишларининг стратегик йўналишлари ва истиқболли мавзуларини
белгилаш, соҳадаги мавжуд муҳим муаммолар бўйича илмий изланишлар ўтказишни ташкил этиш
юзасидан услубий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш, селекция ютуқларини кенг синовлардан ўтказиш,
қишлоқ хўжалик экинларини бирламчи уруғчилигини ривожлантириш, худудларнинг тупроқ-иқлим
шароитларини ҳисобга олган ҳолда илғор илмий изланмалар ва интенсив агротехнологияларни ишлаб
чиқаришга жорий этиш, пахта ва унга издош экинларни етиштириш агротехнологияларининг асосий
масалаларини ҳал этишга қаратилган муҳим назарий, амалий, инновацион илмий-тадқиқотларини олиб
боришинститутнинг асосий вазифалари этиб белгиланган.
Маълумки, республикамизда ғўзанинг 32580 дан ортиқ (ПСУваЕАИТИда 12800 та, Генетика ва
ўсимликлар экспериментал биологияси институтида 7509 та, Ўсимликшунослик ИТИда 6071 та, Геномика
ва Биоинформатика Марказида 5238 та, Ўзбекистон Миллий Университетида 1181 та) энг бой дунѐвий
коллекцион намуналари мавжуд.
Ғўза намуналари бўйича дунѐда энг бой ҳисобланган ПСУваЕАИТИнинг дунѐвий ғўза коллекцияси
310
жаҳоннинг 105 мамлакатидан келтирилган ѐввойи, ярим ѐввойи ва маданий шакллар ҳамда маҳаллий нав-
намуналардан ташкил топган бўлиб, ўрта ва ингичка толали ғўза навларини яратиш орасидаги
изланишларда тезпишар, ҳосилдор, тола сифати юқори, биотик (касалликлар, зараркунандалар ва ҳ.к.) ва
абиотик (тупроқ шўрланиши, сув танқислиги, юқори температура, гармсел ва ҳ.к.) омилларга
бардошлилик каби ноѐб белгиларга эга намуналарни аниқлаш ҳамда улардан назарий ва амалий
тадқиқотларда фойдаланишга қаратилган. Институтда нафақат Республикада, балки дунѐда ҳам энг бой
ҳисобланган 5947 намуналаридан иборат генофонди ҳамда мамлакатимизда ягона бўлган ―Беда
селекцияси ва уруғчилиги лабораторияси‖ фаолият кўрсатиб келмоқда. Республикамиз вилоятларида
экилаѐтган Тошкент-3192, Тошкент-1, Тошкент-1928 ва Тошкент-2009 беда навлари мазкур лабораторияда
яратилган. Шунингдек, институтда, Ўрта Осиѐ давлатларида ягона ҳисобланган ―Фитотрон‖ иссиқхона
мажмуаси мавжуд бўлиб, бу ерда селекция жараѐнини жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш
борасидаги тадқиқотлар амалга оширилади.
Маълумки, республикамизнинг пахта етиштирувчи минтақалари иқлим шароитларига кўра
қуйидаги гуруҳларга ажратилган: шимолий-Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилояти; марказий-
Жиззах, Сирдарѐ ва Тошкент вилоятлари; Фарғона водийси-Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари;
жанубий-Сурхондарѐ, Қашқадарѐ ва Бухоро вилоятлари.
Мустақиллик йилларида ПСУваЕАИТИда яратилган ―Бухоро-8‖, ―Бухоро-102‖, ―Окдарѐ-5‖,
―Окдарѐ-6‖, ―Хоразм-127‖, ―Хоразм-150‖, ―Ибрат‖, ―Андижон-35‖, ―Андижон-36‖, ―Наманган-102‖, С-
6530, ―Наманган-77‖, С-6532, ―Омад‖, ―Оққўрғон-2‖, С-2609, ―Сурхон-9‖, ―Наманган-34‖, С-6541,
―Султон‖, С-6775, С-8284, Истиқлол-14, Пахтакор-1, ―Истиқлол-14‖навлари давлат реестрига киритилган.
―Гулистон‖, ―Наврўз‖, ―ЎзПИТИ-201‖, ―Пахтакор-1‖, ―Парвоз‖, ―Тўрақўрғон-4‖, ―Турон‖, С-9076, С-2610,
С-8286, С-2510, С-8290, С-9085, ―Жарқўрғон‖, ―Сурхон-14‖, С-6545, С-6550 навлари истиқболли деб
топилган. ПСУЕАИТИда яратилган ғўза навлари2017 йилда 932,5 минг гектар (77,3%) экилган ва 2018
йилда 906,6 минг (77,4%) гектарда экилиши режалаштирилган.
Юқорида келтирилган ғўза навларидан айримлари ҳозирги кунда долзарб муаммо ҳисобланган
экстремал шароитларга бардошли ҳисобланади. Жумладан, ―Бухоро-6,-8,-102‖; ―Хоразм-127,-150‖,
―Андижон-36‖, ―Пахтакор-1‖, ―Наврўз‖, ―Ибрат‖, С-9085, С-9086, ―Жарқўрғон‖, ―Гулистон‖, С-6540, С-
6541, ―Наманган-34‖, С-5707, ―Истиқлол-14‖ каби навлар сув танқислиги ва шўрланишга, ―Бухоро-6,
Бухоро-8, Бухоро-102‖, Султон, Истиқлол-14, Андижон-36, ―Пахтакор-1‖, ―Наврўз, С-6541, С-8286,
―Жарқўрғон‖, ЎзПИТИ-201, ЎзПИТИ-2601, С-6550, Наманган-34 ва ингичка толали Сурхон-14, Сурхон-
16 навлари ва Б-103, Б-104, Т-133, Т-134, Т-146 тизмалари гармселга, С-6541, С-8284, С-8286, С-8290, С-
8292, ―Наманган-34‖, ―Истиқлол-14‖.―Жарқўрғон‖ навлари вилтга нисбатан бардошли эканлиги
аниқланган. Олимларимиз томонидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасида ингичка толали
ғўзанинг тола сифати I-II типга мансуб Сурхон-14, Сурхон-16, Сурхон-18, Сурхон-101, Сурхон-102,
Сурхон-103, Термиз-208, Термиз-202, СТ-1651 навлари яратилиб, уруғлари кўпайтирилмоқда. Шунингдек,
институтда чигити госсиполсиз ―Бухоро-9‖ ҳамда кам зарарли (+)-госсипол миқдори юқори бўлган С-7300
ва С-7301 ғўза навлари яратилган.
Кейинги йилларда тола сифати IV-типга мансуб тола чиқими ва ҳосилдорлиги юқори, стресс
омилларга бардошли ғўза навлари селекцияси натижасида бир қатор ғўза навлари яратилган. Жумладан,
яратилган IV-типга мансуб «Истиклол-14» ғўза навининг вегетация даври 110-120 кун, 1000 дона чигит
вазни– 120-125 грамм, 1 дона кўсак вазни -6,0 – 6,4 грамм, тола чиқими – 36-38 %, тола узунлиги -34-35
мм, микронейри-4,4, ҳосилдорлиги -3,8-4.2 т/га, IV-типга мансуб «Жарқурғон» ғўза нави сув танқислигига
бардошли бўлиб, вегетация даври 120-130 кун, 1 дона кўсак вазни-6,0-6,5 г, 1000 дона чигит вазни-135-140
г., тола чиқими -37-38 %, тола узунлиги 34-35 мм, микронейри -3,9-4,4, ҳосилдорлиги 4,4-5,0 т/га,
Наманган-102 навининг тезпишарлиги 110-120 кун, 1000 дона чигит вазни 111-127 г., 1 дона кўсак вазни-
5.5-6,5 г, тола узунлиги 34-35 мм, тола чиқими 38,0-41 %, микронейри 4,0-4,1 , ҳосилдорлиги - 4,1-4.3 т/га.,
шўрга ва сув танқислигига бардошли, тола сифати IV-типга мансуб «Гулистон» навининг вегетация даври
120-125 кун, 1 дона кўсак вазни -6,5-7.5 грамм, 1000 дона чигит вазни -125-130 г., тола узунлиги -35,0-36,0
мм, тола чиқими -38,0-38,5 %, микронейри -4,1-4.5, ҳосилдорлиги – 3,9-4,7 т/га. ни ташкил этади.
Институт ва илмий тажриба станцияларида ҳамда ғўза навларининг дастлабки уруғчилиги бўйича
хўжаликларида янги ғўза навларининг бирламчи уруғчилигини ривожлантириш борасида ҳам ишлар олиб
борилиб, бугунги кунда 60 дан ортиқ районлашган, истиқболли ва янги ғўза навларининг суперэлита ва
элита уруғлари етиштирилмоқда.
Олимларимиз томонидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда илғор
илмий изланмалар ва интенсив агротехнологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш борасидаги
тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган технологиялар катта майдонларга жорий этилган. Жумладан,
тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган янги замонавий қисқа ротацияли алмашлаб экиш
тизими қарийб 1,0 млн гектар, ғўза парваришидасув тежовчи технологиялар (қатор орасига плѐнка ѐки
сомон тўшаб суғориш) 45,0 минг гектар, ноанъанавий маъданли ўғитлар55 минг гектар,
311
такомиллаштирилган ресурстежамкор олти қаторли сеялка ва культиватор билан ғўза парваришлаш
агротехнологияси 70 минг гектар, ғўзани баргдан озиқлантириш ва стимуляторлар 425 минг гектар,
дефолиантлар 1115 минг. гектардан ортиқ майдонларга жорий этилган.
Бугунги кунда, институт БМТнинг ФАО ташкилоти билан ―Ўзбекистонда фермерларнинг
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида деҳқончиликда юқори самарадор технологияларни жорий этиш
орқали қишлоқ хўжалик экинларини маҳсулдорлигини ошириш, шунингдек экологик хизматлар орқали
―соғлом‖ экотизимни ташкил этиш‖, Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги академияси
тасарруфидаги Пахтачилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда ―Хитой-Ўзбекистон
пахтачилик қўшма лаборатория‖сини ташкил этиш ҳамда институтнинг Андижон, Фарғона ва Наманган
илмий тажриба станцияларида пахтадан юқори ҳосил олишда илғор ва ресурстежамкор Хитой
технологиясини қўллаш борасида ҳамкорлик ишларини амалга оширмоқда.
Эришилган ютуқларга қарамасдан, соҳадаги долзарб муаммоларнинг ечимига қаратилган
изланишлар талаб даражасида эмас. Шунинг учун, институт олимлари томонидан қуйидаги
йўналишлардаги изланишларни кучайтириш талаб этилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |