ЎРГИМЧАККАНИНГ БОДИРИНГДАГИ ЗАРАРИ ВА УНГА ҚАРШИ ОЛТИНКЎЗНИ
ҚЎЛЛАШ
А.А.Азамов
Андижон қишлоқ хўжалик институти
Аҳолининг сабзавот маҳсулотларига бўлган ва ошиб бораѐтган эҳтиѐжларини биргина мавсум
давридагина эмас, балки йил давомида мунтазам равишда қондириб бориш, витаминларга бой
сабзавотлар билан таъминлашда иссиқхоналарнинг аҳамияти каттадир. Иссиқхона шароитида сабзавот
экинларини бир неча турдаги зараркунандалар зарарлаб, ҳосил миқдорини камайтириб, унинг сифатини
бузмоқда. Бундай зараркунандаларга помидор занг канаси
(Aculops lycopersicl
Massee
),
ўргимчаккана
(Tetranychus urticae
Koch.
),
иссиқхона оққаноти (
Trialeurodes vaporarlorum
West
)
ва ўсимлик битлари
(Aphididae),
кузги тунлам
(Agrotis segetum
Den.et Schiff.
),
ғўза тунлами (
Helicoverpa armigera
Hbn
.),
карадрина
(Spodoptera exigua
Нb.
),
ғовакҳосил қилувчи пашшалар (
Agromyzidae)
ва нематодалар кириб
улар иссиқхонадаги сабзавот экинларига жиддий зарар етказиб келмоқдалар.
Бодринг ўсимлигини иссиқхоналарда ўргимчаккана айрим йиллари кучли зарарлайди. У асосан
иссиқхона йўлакларида, эгатлар бошларида ривожланади. Кейинчалик иш қуроллари, сув, ишчи
ходимлар орқали майдон ўртасига тарқалиб боради. Зарарланган баргларнинг сиртида даставвал майда, оқ
сариқ доғлар пайдо бўлади, кейинчалик доғлар йириклашиб, барглар сарғаяди. Кучли зарарланган
ўсимлик барглари, айрим ҳолларда ўсимлик бутунлай қуриб қолади. Ўргимчаккана сонини табиатда
камайтириб туришда олтинкўз энтомофагининг аҳамияти беқиѐсдир.
Оддий олтинкўзнинг вояга етган зоти яшил-сарғиш, кузда оч рангсиз холатга киради. Тухумини
ўсимлик баргларига поясига, ўсув нуқталарига биттадан 3,5 мм катталикда пояча қилиб қўйяди.
Тухумлари чўзинчоқ, яшил, каталиги 0,9-х 0,4 мм. Эмбрионал ривожланиш тугаш даврида кулранг ѐки оч
жигарнг тусга киради. Личинкалари камподеовид шаклда (тумсоқга ўхшайди). Улар 3 марта пўст
ташлайдилар. Овқат хазм қилиш системаси ѐпиқ бўлиб ахлат чиқармайдилар. Лекин улар пўст ташлаш
даврларда анал тешиги орқали томчидак суюқлик чиқарадилар. Ғумбаги яшил, очиқ типда бўлиб, пилла
ичига жойлашади.
Етук зотлари хар ҳил ўсимлик нектарлари, гул чанглари, ғўза ва бошқа ўсимликланинг барг
орқасидан чиққан ширин суюқлик билан озиқланадилар. Олтинкўз личинкалари ўта хўра бўлиб, ғўзанинг,
буғдой, сабзавот энинлари, боғ ва токзорларда учрайдиган 100 дан ошиқ қишлоқ хўжалик экинларининг
хашарот ва каналари билан озиқланади. Айниқса ўсимлик шираларига, каналарга, тунлам
капалакларининг тухуми ва ѐш личинкаларига катта қирон келтирадилар. Битта урғочиси сутка давомида
50-65 та, хаѐти давомида 500-700 тагача тухум қўйиши мумкин. Личинкаси жуда хўра бўлиб, бир суткада
50-60 тадан ортиқ ўсимлик битларини, ўргимчаккананинг 800 тагача тухумларини, 200 дан ошиқ личинка
ва имаголарини еб қўяди. Ғўза тунлами тухуми билан ҳам озиқланиб бир кунда биринчи ѐшли
личинкалари 7 тагача , иккинчи ва учинчи ѐшли личинкалари эса 50 тагача тухумни ейди. Личинкалари
катта бўлгани сари унинг ўлжани қидириб топиш хусусияти орта боради.
Иссиқхонада ўргимчакканага қарши олтинкуз энтомофаги турли нисбатларда қўлланилди.
Олтинкўзни самарадорлиги 3,7,14-кунларда назорат ишлари олиб бориди. Олтинкўзни 1:20 нисбатда
қўлланилган вариантда 14-куни биологик самарадорлик 65,0 фоизни ташкил этди. 1:15 нисбатда
қўлланилган вариантда 14-куни биологик самарадорлик 70,0 фоизни ташкил этди. Энг яхши натижа
олтинкўзни 1:10 нисбатда қўйиш барча миқдори вариантлардан яхши самара бериб биомаҳсулот
қўйилгандан сўнг 14-куни биологик самарадорлик 85,0 фоизни ташкил этди. Юқоридаги сарф миқдор
(нисбат) ўргимчаккананинг иссиқхоналардаги сонини бемалол бошқариб туриши мумкин.
304
Do'stlaringiz bilan baham: |