Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Тадқиқот услублари.
Фермер хўжалиги ва ердан фойдаланувчилар учун тупроқ агрокимѐ 
текширувлар ўтказиш ва агрокимѐвий хаританомалар тузиш бўйича бажариладиган ишлари ягона қабул 
қилинган услубиятда яъни, 5 босқичда амалга оширилади:
1.
Тупроқ агрокимѐ текширув тайѐргарлик босқичи: 
―Агрокимѐ станцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят филиаллари‖да тупроқ агрокимѐ 
текширув ишлари режалаштирилаѐтган туманлар экин майдонларининг катта-кичик миқдорига қараб, 
тайѐргарлик ва дала изланиш ишларини ўтказиш гуруҳлари тузилади. Гурухга етакчи тупроқшунос– 
грокимѐгар рахбарлик қилади ва унга 4 та яъни, 1-2 тоифали тупроқшунос–агрокимѐгар, мухандис ва 
техник бириктириб берилади. 
Етакчи тупроқшунос – агрокимѐгар, гурух рахбари сифатида тупроқ агрокимѐ текширув 
ўтказиладиган туманнинг тупроқ–иқлим шароитини, суғориладиган ерлари майдони ва ҳолатини, 
шунингдек, фермер хўжалиги ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг сони, йўналиши, ўзлаштирилганлик 
муддатини, ердан фойдаланиш тарихини, кейинги йиллардаги экинларни алмашлаб экилишини, шу 
жумладан оралиқ ва такрорий экинларни экилишини, тупроқларни эррозияга учраганлик ва шўрланганлик 
даражасини, тошлилигини ва бошқа маълумотларни жамлайди, расмийлаштиради ва ишни ташкил этади. 
2.
Тупроқ агрокимѐ текширув дала изланиш босқичи: 
Тупроқ агрокимѐ текширув дала изланишлари қуйидаги тартибда, яъни: 
а) дала контурини майдони бўйичаэлементаручасткаларгаажратиш; 
б) ажратилган элементаручасткалардантупроқ аралаш намуналариниолиш

Дала контури майдонини жойдаги мавжуд ориентр (симѐғочлар, дарахтлар ва ҳ.к.) белгиларга 
аҳамият берган ҳолда, фойдаланилаѐтган ишчи харита асосида элементар участкаларга ажратиб чиқилади. 
Дала контури элементар участкаси ҳажмидаги катакларга бўлиб чиқилади ва қуйидаги намунавий 
тартибда амалга оширилади: 
3.
Лаборатория агрокимѐвий таҳлил қилиш босқичи: 
Барча тупроқ аралаш намуналари қуритилгач, "Эмлих" типидаги тегирмонда(бир кунда 600-700 та 
намуна), ИПП-1-2 механик майдалагич (бир кунда 200-250 та намуна) майдаланади ва элакдан 
ўтказилади. Агар тупроқ майдаловчи ва элакдан ўтказувчи машина бўлмаса, бу ишлар қўлда бажарилади. 
Бунда тупроқ намуналари чинни косачада чинни ѐки ѐғоч тўқмоқча билан майдаланиб, тешиклар 
диаметри 1 мм бўлган элакда эланади. Эланган ва яхшилаб аралаштирилган тупроқ қоғоз қутига солинади 
ва барча тахлил ишлари бажарилгунча сақланади. Намуналар ВЛТК-500 техник тарозида ўлчанади, гумус 
учун эса аналитик тарозида ўлчанади. 
Тупроқ намуналаридаги гумус миқдорини Тюрин усулида аниқлаш тартиби: 
Гумус миқдорини Тюрин усулида аниқлаш тупроқ органик моддасини 1:1 нисбатдаги 
концентрланган сульфат кислота ва 0,1н калий бихромат аралашмасини кучли кислотали эритмада 
куйдириб, ортиб қолган калий бихромат эритмасини фенилантранил кислота индикатори билан Мор тузи 
билан титрлашга асосланган. Тупроқдаги органик углерод термостатда 150-160
0
С ҳароратда 20 минут 
давомида кўйдирилади. 


134 
Ўзбекистон Республикаси худудида кўп тарқалган тупроқлардаги ҳаракатчан фосфор ва 
алмашинувчан калийни миқдори Мачигин-Протасов усулида аниқлаш тартиби: 
Алмашинувчан калий миқдори Мачигин-Протасов усули бўйича 1% ли аммоний карбонат 
эритмасида, тупроқ билан эритманинг 1:20 нисбатида алангали фотометрда аниқланади. 
4.
Агрокимѐвий хаританома тузиш ва расмийлаштириш (камерал ва компьютер-картография) 
босқичи: 
Тупроқ агрокимѐ текширув ишлари босқичма босқич яъни, тайѐргарлик, дала изланиш ва 
лаборатория таҳлил натижалари умумлаштирилиб, жамланган маълумотлар қайта ишланиб, агрокимѐвий 
хаританома, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилади. 
5.
Агрокимѐвий хаританома асосида хулоса ва тавсиялар бериш ва топшириш босқичи: 
Текширилган майдон контурларга бўлиниб, кераклирангларгабўялгач, хаританоманинг номи, 
масштаби ва экспликацияси ѐзилади. Хаританоманинг юқориги чап томонида вилоят, туман, худуд ва 
фермер хўжалигинин хўжаликнинг номлари кўрсатилади. Унинг тагига эса хаританоманинг масштаби 
ѐзиб қўйилади. 
Хаританоманинг пастки қисмида экспликация жадвали жойлаштирилади ва агрокимѐвий 
хаританомани тузган ташкилот номи ҳамда тузилган йили ѐзиб қўйилади. Экспликацияда гуруҳларнинг 
рақами, тупроқларнинг озиқ элементлари билан таъминланганлик даражаси ва уларни ифодаловчи ранг, 
озиқ элементнинг миқдори ва гуруҳлар бўйича майдонлари миқдори кўрсатилади 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фосфор ва калий ўғитлари билан етарли 
таъминланмаслиги ҳамда ўсимликлар томонидан узлуксиз озиқа моддаларини тупроқдан ўзлаштирилиши 
натижасида тупроқ таркибида фосфор, калий ва микроэлементлар миқдорларини камайиш ҳолатлари 
содир этилади. Шу сабабли ҳар бир экин майдонларида 3-4 йилда бир маротаба тупроқ агрокимѐвий 
текшириш ишларини амалга ошириш ва хаританомалар янгиланиб турилиши зарур. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish