Ўзбекистон Республикаси навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик


- Маъруза. Жиҳозлардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш маҳсулотларини ўраб-жойлаш синаб кўришдаги талаблар



Download 0,65 Mb.
bet4/38
Sana24.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#187552
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
2 5276445500130723989

2- Маъруза. Жиҳозлардан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш маҳсулотларини ўраб-жойлаш синаб кўришдаги талаблар
Режа
1. Жиҳозлардан фойдаланиш
2. Ёнғинга қарши ҳимоя
3. Ишлаб чиқариш маҳсулотларини ўраб-жойлаш ва синаб кўришдаги талаблар


1. Жиҳозлардан фойдаланиш
37. Фабрикаларда компрессор станциялар, юк кўтариш машиналари ва лифтлари, газ хўжалиги, босим остида ишловчи идиш ва қувурлардан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилиши лозим.
38. Машина ва механизмлардаги барча ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмлар, юритма ва узатма элементлари иш вақтида уларга тегишга имкон бермайдиган ишончли равишда маҳкамланган тўсиқларга эга бўлишлари лозим.
39. Айланувчи қисмлар (валлар, муфталар, шкивлар, барабанлар ва ҳ.к) яхлит ёки ячейкалари 25х25 мм дан ошмайдиган тўрсимон тўсиқларга эга бўлишлари лозим. Конвейер барабанларининг тўрсимон тўсиқлари ячейкаларининг ўлчамлари 40х40мм дан ошмаслиги керак. Жойлашув баландлиги ва ҳаракат тезлигидан қатъий назар тишли ва занжирли узатмалар яхлит тўсиқларга эга бўлишлари лозим.
40. Машиналарни ишга туширишда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг тўла хавфсизлиги таъминланган бўлиши лозим. Жиҳозни ишга туширишдан аввал огоҳлантирувчи ёруғлик ёки товушли сигнал берилиши лозим.
Кўриниш зонасидан ташқарида жойлашган жиҳозни ишга туширишдан аввал ишга туширилувчи барча механизмларда овозига қараб ажратиш мумкин бўлган давомийлиги 10сек дан кам бўлмаган товушли огоҳлантирувчи сигнал берилиши лозим. Биринчи сигналдан кейин 30сек дан кам бўлмаган вақт ўтиши лозим, сўнгра жиҳозни ишга туширишдан олдин давомийлиги 30сек бўлган иккинчи сигнал берилиши лозим.Механизм ва жиҳозларнинг ишга туширилиши юқорида кўрсатилган ишга тушириш олди сигналини таъминловчи қурилма билан бажарилиши керак. Бундан ташқари бундай жиҳозни ишга тушириш ҳақида баланд товушли алоқа билан хабардор қилинади, бунда ишга тушириладиган жиҳознинг номи ва технологик нумерацияси кўрсатилади. Шовқин даражаси юқори бўлган жойларда такрорловчи ёруғлик сигнализацияси ҳам кўзда тутилган бўлиши лозим. Жиҳозни ишга тушириш олдидан сигналлар бериш тартиби билан бу жиҳозга хизмат кўсатувчи ва уни ишлатишга алоқадор корхонанинг барча ходимлари танишган бўлишлари лозим. Бериладиган сигналларнинг шартли белгилари иш жойларида осилган бўлиши лозим.
41. Жиҳозни фойдаланиш учун қабул қилиш фабрика раҳбари томонидан тайинланадиган комиссия томонидан амалга оширилади.
Монтаж қилинган ёки таъмирлангандан кейин жиҳозни тўхтатиш ва ишга тушириш бирка тизими қоидалаарига амал қилган ҳолда ва хавфли зонада одамларнинг йўқлигини теккширгандан кейин
42. Жиҳоз ишлаб турганда ҳаракатдаги қисмлар ва тўсиқларга хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлаш ишларини бажариш, механизмларни мойлаш ёки қўлда йиғиштириш ишларини бажариш ман қилинади.
43. Электроэнергияни берилиши тўхтатилганда ёки бирор сабабга кўра жиҳоз ишдан тўхтатилганда жиҳоз юритмасининг ўз-ўзидан ишга тушиши мумкин бўлмаган барча электродвигателлари ўз-ўзидан ишга тушиб кетишга йўл қўймайдиган қурилмаларга эга бўлишлари керак.
44. Фабрикада сменани қабул қилиш ва топшириш, агрегатларни кўздан кечириш тартиби ишлаб чиқилган ва раҳбар (унинг ўринбосари – бош муҳандис) томонидан тасдиқланган, шунингдек участка (цех, бўлинма ва фабрика) назорати томонидан улар ишлабчиқаришининг белгиланган тартибига риоя этилишини текшириш даврийлиги аниқланган бўлиши лозим.
45. Жиҳозлар ишлатилганда паспортлар, технологик карталар ёки махсус йўриқномаларда белгиланган техникавий режимга амал қилиниши лозим.
46. Жиҳозлар, асбоблар ва мосламаларни кўздан кечириш, даврий текшириш ва синаш амалдаги йўриқномаларга ва фойдаланиш қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилади. Носоз жиҳозда ишлаш, носоз мосламалар ва асбоблардан фойдаланиш ман қилинади.

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish