2. Вазифалари. 2.1. Кранлар билан ишлар хавфсиз бажарилиши учун масъул шахс қуйидагиларга мажбур:
2.1.1. кранлар билан ишлар хавфсизлик қоидалари, ишларни бажариш лойиҳалари (қурилишда) ва кранлар бўйича амалдаги йўриқнома ва қоидаларга мувофиқ бажарилишини ташкил қилиши;
2.1.2. кран машинистларига ва стропалчиларга олдида турган ишни хавфсиз бажариш бўйича йўл-йўриқ бериши, бунда алоҳида эътиборни ишларни бажариш жойидаги хавфли омилларга, алоҳида шароитларга, кранларни ортиқча юклашга йўл қўймасликка, юкларни осиш ва илдириш тўғрилигига, стрелали ўзиюрар кранлар тўғри ўрнатилишига, ярим вагонларни, платформаларни ва атомашиналарни юклашда ва юкдан бузатишда ишларни бажариш хавфсизлигига, стопалчилар томонидан шахсий хавфсизликка амал қилинишига қаратиш керак;
2.1.3. кранга хизмат кўрсатишга ўқимаган ва аттестациядан ўтмаган ходимларни қўймаслик, стропалчиларнинг зарур сонини, шунингдек кран билан ишлашда сигнал берувчиларни тайинлаш зарурлигини аниқлаш;
2.1.4. маркировка қилинмаган, носоз ёки юк кўтариш қобилиятига ва юкнинг хусусиятига мос бўлмаган олинадиган юкни қамраб олувчи мосламалар ва таралардан фойдаланишга йўл қўймаслик;
2.1.5. кран машинистлари ва стропалчиларга юкни тахлаш жойини кўрсатиш ва уларга юкларни жойлаш тартиби ва ўлчамлари (габаритлари) бўйича йўл-йўриқ бериш;
2.1.6. Ярим вагонларни юклаш ва юкдан бўшатиш, юкни бир неча кран билан, электр узатиш линияси яқинида кўчириш, юкни остида одамлар бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш ва хизмат хоналари жойлашган бостирмалар устидан кўчирганда, юк осиш схемалари ишлаб чиқилмаган юкни кўчириш, йирик ўлчамли юкларни кўтариш, юкларни қиррасига кўтариб буриб силжитиш, эритилган металлни қуйиб чиқиш ишларига, шунингдек лойиҳаларда ёки технологик регламентларда кўзда тутилган ҳолларда бевосита раҳбарлик қилиш;
2.1.7. кран машинистларига электр узатиш линиялари яқинида стрелали ўзиюрар кранларни ўрнатиш жойини кўрсатиш ва вахта журналида қайд қилган ҳолда ишлашга рухсат бериш;
2.1.8. кўприкли кранлар ишлаганда маркали тизимга амал қилинишини назорат қилиш;
2.1.9. “Юк кўтариш кранларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш Қоидалари”да кўзда тутилган ҳолларда наряд-рухсатномасиз ишларни бажаришга йўл қўймаслик; портлаш ва ёнғин хавфи бўлган, ҳамда заҳарли юкларни кўчиришда хизмат кўрсатувчи ходимларга бундай юклар билан муомала қилиш қоидалари бўйича қўшимча равишда йўл-йўриқ бериш;
2.1.10. ишчиларни зарур анжомлар ва кранлар билан ишларни хавфсиз бажариш учун воситалар билан; синалган ва юкнинг оғирлиги ва хусусиятига мос олинадиган юкни қамраб олувчи мосламалар билан таъминлаш;
2.1.11. кран машинистлари ва стропалчилар томонидан ишлаб чиқариш йўриқномалари, ишларни бажариш лойиҳалари ва технологик регламентлар бажарилишини кузатиш;
2.1.12. зарур ҳолларда кран машинистига юк вазни(оғирлиги) тўғрисида маълумотларни бериш;
2.1.13. кранлар билан ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўриқномаларни бузган кран машинистларини, стропалчиларни, сигнал берувчиларни ва бошқа ишчиларни жазолаш тўғрисида масалани қўйиш;
2.1.14. кран машинистлари ва стропалчилар ўртасида ишларни бажариш қоидалари бўйича юзага келадиган келишмовчиликларни ҳал келиш;
2.1.15. кранларга хизмат кўрсатувчи ходимлар билан хавфсизлик талаблари бузилиши ҳолларини таҳлил қилиш; хизмат кўрсатувчи ходимларни кранлар билан ишлар хавфсиз бажарилиши учун масъулият ҳисида тартиялаш.
2.2. Кранлар билан ишларни таъминлаш учун масъул шахсга қуйидагилар лозим:
2.2.1. юкни боғлаш ёки илдириш (осиш) учун ўқиган стропалчиларнинг зарур сонини ажратиш, зарур бўлгада эса сигнал берувчиларни ҳам; кранга хизмат кўрсатиш учун ажратилган стропалчилар фамилиясини машинистнинг йўл варақасига ёки вахта журналига ёзию қўйиш;
2.2.2. қурилиш ва бошқа майдонларда юклар ишларни бажариш лойиҳасига мувофиқ жойлаштирилишини кузатиш;
2.2.3. краннинг йўл варақасида ёки вахта журналида созлиги тўғрисида қайд бўлмаганида кран ишлашига йўл қўймаслик;
2.2.4. манишистга сигнал бериш топширилган стопалчиларни енгбоғ ёки бошқа ажратиб турадиган белгилар билан таъминлаш;
2.2.5. кранлар билан ташиладиган юкларни тўғри боғлаш ва илдириш схемалари, ҳамда кўчириладиган юкларнинг вазни кўрсатилган жадваллар кранлар билан ишларни бажариш жойларида осиб қўйилишини ёки кран машинистлари ва стропалчиларнинг қўлларига берилишини кузатиш;
2.2.6. стропалчилар томонидан сменани қабул қилиш ва топшириш тартибини ўрнатиш ва олинадиган юкни қамраб олувчи мосламаларни ва тарани кўриб чиқиш учун зарур вақтни ажратиш;
2.2.7. кранлар билан ишларни бажаришжойларини етарлича ёруғлик билан таъминлаш, ёруғлик етарли бўлмаганида, қор қаттиқ ёққанда ёки туман тушганда, шунингдек кран машинисти стропалчи томонидан берилаётган сигналларни ва кўчирилаётган юкни яхши фарқлаб билмаган бошқа ҳолларда, кран ишини тўхтатиш;
2.2.8. ишларни бажариш участкасидан бракка чиқарилган юкни қамраб олувчи мосламалар олиб қўйилишини кузатиш;
2.2.9. юкни кранлар билан судрашга; кўчирганда юкни тортишга; юкни одамларнинг ўз оғирлиги билан бараварлашга (тўғрлашга); кўмилган, музлаган, болтлар билан маҳкамланган ёки устидан бетон қўйилган; нотўғри илдирилган ёки илгакда мувозанатланмаган юкни; оғирлиги ноаниқ бўлган юкни; вазни краннинг юк кўтариш қобилиятидан оғир бўлган юкни; шунингдек четидан ортиб тўлдирилган тарадаги юкни кўтаришга ҳамда юкни тебратишга ва уни ерга ташлашга йўл қўймаслик; 2.2.10. юклаганда ва юкдан бўшатишда автомашина кузови ва кабинасида, ярим вагонларда ва платформаларда одамлар бўлишига рухсат берилмайди;
2.2.11. стрелали ўзиюрар кранларни электр узатиш линиялари тагида ўрнатишга ва бундай ишнинг хавфсиз шароитларини белгилайдиган наряд-рухсатномасиз ЭУЛдан 30 метрдан яқин масофада, шунингдек муҳофаза зонаси чегарасида ва ЭУЛ фойдаланадиган ташкилотнинг ишлашга рухсатисиз ишлашга йўл қўйилмайди;
2.2.12. назорат юклар бўлишини кузатиш ва машинист билан биргаликда минорали кранларнинг юк кўтариш қобилияти чеклагичларининг созлигини текшириш: юк кўтариш қобилияти 5 тоннагача бўлган кранларни - ҳар сменадан олдин, юк кўтариш қобилияти 5 тоннадан ортиқ бўлган кранларни - маъмурият томонидан белгиланган муддатларда текшириш ва ўтказилган текширув тўғрисида кран машинистининг вахта журналида имзо қўйиш;
2.2.13. минорали, чорпояли кранларнинг чиқиб турган қисмлари ва қурилаётган иморатлар, юк ғарамлари ва бошқа предметлар орасидаги масофа камида 700 мм , стрелали ўзиюрар краннинг ҳар қандай ҳолатида ва иморатлар, юк ғарамлари ва бошқа предметларга яқинлашиш масофаси 1 метрдан кам бўлмаслиги керак;
2.2.14. тезлиги ушбу кран ишлаши учун рухсат этилган меъёрдан ортиқ бўлган кучли (қаттиқ) шамолда кран ишини тўхтатиш ва кран машинистидан кран шамолдан орқага кетиб қолишини олдини олиш чоралари бажарилишини талаб қилиш;
2.2.15. маркаланмаган ва ҳақиқий оғирлиги кўрсатилмаган вазни 500 кг ортиқ бўлган темир-бетон ва бетон буюмларни кўтаришга йўл қўйилмайди;
2.2.16. материалларни қабул қилиш майдонларсиз девордаги дераза ва эшик ўринлари орқали узатишга йўл қўйилмайди;
2.2.17. ғиштларни тўсиқлари бўлмаган поддонларда кўтаришга йўл қўйилмайди, бундан мустасно ҳоллар: автомашиналарни юклаш ва юкдан (ерга) бўшатиш, шунингдек одамларни хавфли зонадан чиқариш шарти билан;
2.2.18. стрелали ўзиюрар кранларни краннинг ушбу тури учун ўрнатилган меъёридан ортиқ қиялиги бўлган майдонларга, янги тўкилган тупроққа, шунингдек котлован ёки хандақ қиялиги яқинида жадвалда кўрсатилган масофадан яқин ўрнатишга йўл қўйилмайди, юк ташиш тавсифи талаб қилганда кран машинистидан стрелали кўчма кранларни қўшимча таянчларга ўрнатишни талаб қилиш, ҳамма таянчларга ўрнатилмаган кран ишлашига йўл қўймаслик.
2.3. Магнили ва грейферли кранлардан фойдаланганда кранлар билан ишлар хавфсиз бажарилиши учун масъул шахсга қуйидагилар лозим:
2.3.1. унда одамлар бўлишига ва ҳар қандай ишлар бажарилиши йўл қўймаган ҳолда ушбу кранларнинг ишлаш зонасини белгилаш; кранларга хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишчиларга ўз вазифаларини бажаришга грейфер ёки магнит ерга туширилганидан кейингина рухсат берилиши мумкин;
2.3.2. платформаларни, автомашиналарни, ярим вагонларни ва бошқа ҳаракатланувчи таркибни магнитли ёки гейферли кранлар ёрдамида юклаганда ва юкдан бўшатганда уларда одамлар бўлишига йўл қўймаслик;
2.3.3. грейфердан одамларни кўтариш ҳамда у мўлжалланмаган ишларни бажариш учун фойдаланмасликни кузатиш.
2.4. Кранлар билан ишлар хавфсиз бажарилиши учун масъул шахс краннинг соз ҳолати учун масъул шахснинг талаби бўйича, шунингдек “Саноатгеоконтехназорат” инспектори талаби бўйича кранни тўхтатиши шарт.
2.5. Авариялар ва бахтсиз ҳодисаларда кранлар билан ишлар хавфсиз бажарилиши учун масъул шахс зудлик билан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни кўриши ва корхона (қурилиш) маъмуриятини бу ҳақда хабардор қилиши, шунингдек “Саноатгеоконтехназорат” ДИ инспектори келгунига қадар вазият сақланишини таъминлаш, агарда бу одамларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф солмаса ва ишлар тартибини бузмаса.