Ўзбекистон Республикаси навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик



Download 0,65 Mb.
bet36/38
Sana24.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#187552
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38
Bog'liq
2 5276445500130723989

Вазифалари.

  • Жавобгарлиги.



    1. Умумий низом.
    1.1. Мазкур йўриқнома 1994 йилнинг 31 январида Ўзбекистон Республикаси Давлат контехназорати томонидан тасдиқланган, 1994 йилнинг 26 январида Ўзбекистон Республикаси Касаба Уюшмалари Кенгаши, 1994 йил 11 январида Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиши билан келишилган “Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш Қоидалари”, Ўзбекистон Республикасининг 28.09.2006 й. 57сонли “ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИНИНГ САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА” Қонуни талаблари асосида ишлаб чиқилган.
    1.2. “Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва улардан фойдаланиш қоидалари”га мувофиқ корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари (бошлиқ, бош муҳандис) мулкчилик шаклларидан қатъий назар, шунингдек хусусий шахслар тасаруфида бўлган юк кўтариш машиналар, кран йўлларини, олинадиган юкни қамраб олувчи мосламалар ва тараларни соз ҳолатда сақланишини, шунингдек тегишли техник назоратни, кўрикни, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш ишларини ўтказиш йўли билан уларнинг ишлаш жараёнининг хавфсизлигини таъминлашлари шарт.
    1.3.Шу мақсадда, корхона раҳбарининг корхонада назоратни ташкил қилиш тўғрисидаги буйруғига асосан, муҳандис-техник ходимлар орасидан кранлар билан ишларни хавфсиз бажариш учун масъул шахслар тайинланиши керак.
    1.4. Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир:
    1.4.1. Авария авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
    1.4.2. Ноҳуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек норматив техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир.
    1.4.3. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари жумласига кўчмас юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, осма йўллар, фуникулёрлар ўрнатилган корхоналар, уларнинг цехлари, майдонлари, шунинг ишлаб чиқариш объектлари киради.
    1.4.4. Саноат хавфсизлиги талаблари қонун ҳужжатларида, шунингдек меъёрий техник ҳужжатларда назарда тутилган шартлар, тақиқлар, чеклашлар ва бошқа мажбурий талаблар бўлиб, уларга риоя этиш саноат хавфсизлигини таъминлайди.
    1.5. Кранлар билан ишлар хавфсиз бажарилиши учун масъул шахс фақатгина комиссия томонидан Қоидалар, лавозим йўриқномалари, шунингдек ушбу Йўриқноманинг 2-бўлимида кўрсатилган вазифалар талаблари бўйича билимлари текширилганидан кейин тайинланади. Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда билимларни текшириш муддатини кейинга қолдиришга йўл қўйилади, бироқ бу муддат белгиланган кундан бошлаб бир ойдан ошмаслиги керак.
    1.6. Аттестация, шунингдек Йўриқнома ва Қоидалар бўйича билимлар текшируви, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ инспектори иштирокида малакали комиссия томонидан ўтказилиши керак.
    Комиссия таркиби ва билимларни текшириш муддати “Раҳбарлик қилувчи ходимлар ва мутахассисларни билимларини текшириш тўғрисидаги Низом” асосида белгиланади.
    1.7. Давлат инспекциясининг “Саноатгеоконтехназорат” инспектори иштирокида Кранлар билан ишларни хавфсиз бажариш учун масъул шахс билимларининг даврий текшируви ҳар 12 ойда камида 1 марта ўтказилади.
    1.8. Аттестациядан ёки текширувдан ўтган шахсларга 1- Иловада кўрсатилган шаклда бўйича гувоҳнома берилади. Масъул шахсларнинг аттестацияси, билимлар текширувининг натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади (2- Илова).
    1.9.Ушбу Йўриқнома, Қоидалар ёки ишлаб чиқариш йўриқномалари талабларини бузган шахслар навбатдан ташқари текширувдан ўтказилиши керак.
    Билимларни текшириш натижалари қониқарсиз бўлганда, билимларни қайта текшириш малака комиссияси томонидан белгиланган муддатда, бироқ 2 ҳафтадан олдин эмас.
    1.10. Ҳар бир цехда, қурилиш майдонида ёки юк кўтариш машиналари ишлайдиган бошқа участкада, ҳар бир сменада усталар, иш бошқарувчи, участка бошлиғи, шунингдек бригадирлар қаторидан буйруқ бўйича кранлар билан ишларни хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахс тайинланиши керак.
    Материаллар омборларида “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекциясида билан келишилган ҳолда кранлар билан ишларни хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахс сифатида омборхона мудири тайинланиши мумкин. Ушбу шахсларнинг фамилияси ишалр участкасининг кўриниб турган жойига осилган тахтачага(табличкада) ёзилган бўлиши керак. Уларни тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ишларни бажариш участкасида бўлиши керак.
    1.11. Кранлар билан ишларни хавфсиз бажариш учун масъул шахс қуйидагиларни билиши керак:
    1.11.1. “Юк кўтариш кранларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари”нинг (ЮККТХФҚ) хизмат кўрсатиш ва кранлар билан ишларни хавфсиз бажариш қисмида;
    1.11.2. кранларни электр узатиш линияларидан 30 метрдан яқин масофада, котлованлар ёки хандақ (траншея) қиялиги четида ўрнатиш тартибини (ЮККТХФҚ 6- жадвали);
    1.11.3. кранлар иморатлар, юк ғарамлари, ҳаракатдаги таркибга ва ҳ.з. яқинлашишнинг рухсат этилган масофаларини;
    1.11.4. тасарруфида бўлган кранларнинг юк ташиш тавсифларини;
    1.11.5. стрелали кранлар ёнидаги қўшимча таянчларнинг вазифасини; кранларнинг юк ташиш барқарорлиги коэффициентини, краннинг юк ташиш барқарорлиги коэффициентининг тикловчи ва тўнтарувчи моментларини;
    1.11.6. кранларда хавфсизлик приборларининг вазифаси;
    1.11.7. олинадиган юкни қамраб олувчи мосламалар ва тарага қўйиладиган талабларни;
    1.11.8. арқонларни ва занжирларни бракка чиқариш меъёрлари (ЮККТХФҚ 10, 13 Илова);
    1.11.9. ишорали сигнализацияни (ЮККТХФҚ 18- илова);
    1.11.10. юкларни тўғри боғлаш ва илдириш (осиш) усуллари; юк ортиш- тушириш майдонларига қўйиладиган талаблар ва юкларни омборларга жойлаш меъёрларини;
    1.11.11. кранлар билан ишларни бажариш тартибини;
    1.11.12. мазкур йўриқномани;
    1.11.13. кран машинистлари ва стропалчилар учун ишларни хавфсиз бажариш бўйича йўриқномани;
    1.11.14. ЎзР “Саноатгеоконтехназорат” ДИ йўриқномаларини, буйруқларини;
    1.11.15. кучланиш остига тушган шахсларни электр ток таъсиридан озод қилиш йўллари ва уларга биринчи ёрдамни кўрсатиш усуллари.
    1.12. Кранлар билан ишлар хавфсиз бажарилиши учун жавобгар шахс назорат бўйича жавобгар шахснинг кранлар билан ишларни бажаришда хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича кўрсатмаларини бажаради.
    1.13. Юк кўтариш машиналари сони кам бўлган( қайд қилинадиган кранларнинг сони 3-гача бўлган), “Юк кўтариш кранларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари”, кўзда тутилган барча жавобгар (масъул ) шахсларни тайинлаш имкони бўлмаган корхоналар учун, ЎзР “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси билан келишилган ҳолда юк кўтариш машиналарнинг соз ҳолати учун жавобгар ва кранлар билан ишлар хаввфсиз бажарилиши учун жавобгар муҳандис–техник ходимнинг вазифалари битта муҳандис-техник ходимга юклатилиши мумкин.
    1.14. Масъул шахс меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлганда, касаллигида ёки бошқа ҳолатларда юк кўтариш машиналар соз ҳолатда сақланиши учун масъул шахснинг вазифалари ва мажбуриятларини лавозими бўйича вазифасини бажарувчи, мос малакага эга ва “Юк кўтариш кранларнинг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари” бўйича билимлари текширувдан ўтказилган ходимга юклатилиши керак. Бу мазкур йўриқноманинг 1.3., 1.5. бандида кўзда тутилган тартибда расмийлаштирилади.
    1.16. Корхона(ташкилот) раҳбарияти, кран эгаси - жавобгар шахс ўз вазифаларини тўлиқ бажариш учун шароитларни яратиб бериши ва кранларни соз ҳолатда сақлаш улардан хавфсиз фойдаланиш назоратини ўрнатиши керак.

    Download 0,65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   38




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish