Ўзбекистон Республикаси навоий кон-металлургия комбинати навоий давлат кончилик



Download 0,65 Mb.
bet16/38
Sana24.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#187552
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38
Bog'liq
2 5276445500130723989

2. Цианлаш бўлинмалари
165. Хизмат кўрсатувчи ходимларнинг цианли қоришмалар (пулпа) билан бевосита контактда бўлишларига йўл қўймаслик ва иш зоналаридаги заҳарли ажратмаларни камайтириш учун цианлаш бўлинмасининг жиҳоз ва сиғимлари максимал зичлаштирилган ёки маҳаллий сўриш эга панагоҳлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Технологик жараён назорати ва жиҳозларни бошқариш тўлиқ автоматлаштирилган бўлиши ёки масофадан туриб амалга оширилиши лозим.
166. Цианли жараён жиҳоз ва сиғимлари қоришмалар(пулпа)нинг мумкин бўлган тўсатдан тўкилиб кетишини олдини оладиган автоматик қурилмалар билан таъминланган, тўкилиш трубкалари билан жиҳозланган бўлишлари даркор.
167. Цианли қоришмалар (пулпа) ёки уларнинг буғлари тегиб турадиган жиҳознинг деталлари, қувурлар, арматура ва бошқа қурилмалар цианга бардошли материаллардан тайёрланиши лозим; электр ўтказгичлар ва рангли металл ва уларнинг қотишмаларидан (мис, мисрух, алюминий ва бошқа) қилинган деталлар цианидлар билан контактдан изоляцияланган бўлиши лозим.
168. Ёпиқ жойда бўлмаган ва аспирациясиз жиҳоз ва сиғимлардаги цианли қоришмаларда (пулпада) ҳимоялаш ишқорининг концентрацияси СаО бўйича ҳар доим 0,01 – 0,025% кам бўлмаган даражада ушлаб турилиши керак.
169. Цианлаш ва цианли қоришмалар тайёрлаш бўлинмаларида сўриш вентиляцияси билан олиб кетиладиган ҳаво хонанинг баландги зонасидан олиниши керак.
170. Ваккум насослар билан сўриладиган газҳаво аралашмаси уларни атмосферага чиқарилишидан аввал зарарли компонентлар ва мойдан тозаланиши керак ва соф ҳаво келадиган вентиляция тизимининг ҳаво олиш қурилмаларига тушмаслиги даркор.
Вакуум насослар ва ҳаво олиш қурилмалари чиқиш нуқталарининг ўзаро жойлашуви амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ танланиши керак.
171. Оқартириш ва чўктириш қурилмалари филтрларидан олиниш олдидан филтрловчи ғилофлар (полотнолар) цианидлар бутунлай кетганча сув билан ювилмоқлари лозим.
172. Филтрлаш матосини (ғилоф, полотно ва ҳ.к.) кислота билан ювиш фақатгина умум алмашувчи вентиляция билан жиҳозланган алоҳида хоналарда рухсат этилади.
173. Филтр матоларини регенерациялашга доир барча ишлар (кислота билан ишлов, ювиш, қуритиш) максимал даражада механизациялашган бўлиши лозим.
174.Филтрлаш матосини бевосита филтрни ўзида кислота билан ювиш алоҳида ҳоллардагина рухсат этилади, бунда филтр аввало пулпадан тўлиқ бўшатилган ва у яхшилаб сув билан цианидлар тўлиқ йўқолганича ювилган бўлиши лозим.
175. Рух чўкмаларини қуритиш, майдалааш, синаш ва ўраб-жойлаштириш хоналари цианлаш бўлинмасидан ажратилган ва чиқиндиларни технологик ва санитария тозалаш билан умум алмашувчи вентиляция билан жиҳозланган бўлиши лозим.
176. Рух чўкмаларини қуритиш вакуум остидаги зичланган қуритиш шкаф(печ)ларида амалга оширилади. Очиқ плиталарда рух чўкмаларини қуритиш таъқиқланади.
177. Қуритилган рух чўкмаси бор противналар вакуум остида зичланган шкафларда совутилади.
178. Таркибида цианлар бўлган саноат оқаваларини зарарсизлантириш хоналари фабриканинг бошқа хоналаридан ажратилган ва масофада туриб бошқариладиган умум алмашувчи ва авария вентиляцияси билан жиҳозланиши лозим.
179. Хлор маҳсулотлари ва бошқа реагентлар(водород, озон перекиси ва ҳ.к.)ни қўллаган ҳолда цианли саноат оқаваларини зарарсизлантириш фақатгина ҳаво сўриш, назорат ва масофадан бошқариш асбоблари билан жиҳозланган усти қалин ёпилган жиҳозлардагина рухсат этилади.
180. Фабрика ҳудудидан токсик моддалардан зарарсизлантирилмаган махсус кийим бошни олиб чиқиш ва унинг ташқарисига махсус кийимни кийиб чиқиш ман қилинади.
Махсус кийим бош аввало зарарсизлантирилиб марказлаштирилган ҳолда ювилади ва таъмирланади.
181. Фақат резина қўлқоплар, фартук ва этик кийган ҳолдагина цианли қоришмалар (пулпа) билан ишлашга рухсат этилади. Шимлар этик устидан туширилган бўлиши лозим. Цианли қоришмалар билан ишлаш жойи маҳаллий сўриш вентиляцияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
182. Шошилинч ёрдам кўрсатиш учун цианлаш бўлинмасининг барча чегараларида профилактика пунктлари қилинган бўлиши лозим, улар иш майдонларида шундай жойлашган бўлишлари лозимки улардан исталган цианли жиҳозгача бўлган масофа 25м дан ошмаслиги лозим.
Пунктларга келиш йўли яхши ёритилган, тез топиладиган, жиҳожлар ва коммуникациялар билан бекитилмаган бўлиши керак.
183. Профилактика пункти заҳарга қарши воситалар, дори-дармонлар ва боғлаш воситалари бўлган аптечкалар, шунингдек зарур идишлар, заҳарга қарши воситалар бўйича йўриқномалар билан таъминланган бўлиши лозим.
Профилактика пунктига пол сатҳидан 2м. масофада ўрнатилган аралаштиргич орқали сарфлаш айри трубкасига бериладиган совуқ ва иссиқ сув ўтказилган бўлиши лозим.
Сарфлаш айри трубкаларида сачратгичлар қўйилишига рухсат этилмайди.



Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish