3. Мишяксимон ангидрид ишлаб чиқарилишидаги қўшимча талаблар
156. Мишяксимон ангидрид ишлаб чиқаришда барча технологик операцияларни якка ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда герметик тизимларда бажариш лозим.
9 – Маъруза. Таркибида олтин бўлган маъдан
ва қумларга ишлов бериш
Режа
1. Умумий талаблар
2. Цианлаш бўлинмалари
3. Сорбциялаш, десорбциялаш, регенерациялаш ва электролиз бўлинмалари
4. Қумларни бойитиш
1. Умумий талаблар
157. Янги олтин ажратиб олиш фабрикаларини лойиҳалашда, мавжудларини реконструкция қилишда ва ишлаб турган фабрикаларда амалгамация жараёнларини қўллаш рухсат этилмайди.
158. Юқори токсинли реагентлар (цианидлар ва бошқалар) қўлланиладиган олтин ажратиб олиш фабрикалар цех ва бўлинмаларининг пол, девор, шип ва қурилиш конструкциялари зич, силлиқ ва эритмаларни шимимайдиган ва енгил ювиладиган гидрофоб қопламаларга эга бўлиши лозим.
Яхлит бўлмаган қаватлараро томларнинг очиқ чеккалари суянчиқлардан ташқари баландлиги 2м дан кам бўлмаган нам ўтказмайдиган тўсиқларга эга бўлиши лозим.
159. Олтин фабрикаларининг поллари (жумладан сиғим ва жиҳозлар остида) қоришма ва пулпа йиғилиб қолмаслиги учун дренаж каналлари ва зумпфлар томон қияликка эга бўлиши лозим. Майдонларда ва қаватлараро томларда ўрнатиладиган сиғимлар остида пастда жойлашган зумпфларга ёки идишларга оқиб тушишга мўлжалланган дренаж тизимининг қилиниши шарт.
Полларнинг канал ва насосга эга зумпфлардан иборат дренаж тизими барча оқаваларнинг йиғилиши ва уларни технологик жараёнга қайтаришни таъминлаши лозим.
160. Цианлашни нордон муҳитда кечадиган жараёнлар билан биргаликда бир хонада амалга оширишга рухсат этилмайди. Иккала жараён битта технологик занжирни ташкил этиши бундан мустасно. Бу ҳолда эҳтиётликнинг алоҳида чоралари қўлланилиши лозим (барча аппаратларни ваккум остида ишлаши, иш жойларидаги ҳаво таркибининг доимий назорати ва бошқа)
161. Технологик жараёнлар нордон муҳитда кечадиган бўлинмалар фабриканинг тизимидан ажратилган алоҳида дренаж тизимига эга бўлиши лозим, нордон дренаж сувлари ташланишдан олдин нейтраллаштрилиши лозим.
Бу бўлинмаларнинг поллари, деворлари, қурилиш конструкциялари ва жиҳозлари кислотага бардошли қопламаларга эга бўлишлари лозим.
162. Қуйидаги жойларда маҳаллий ҳаво сўриш кўзда тутилган бўлиши лозим:
а) фабриканинг янчиш бўлинмаларида цианли муҳитда майдалаш бажариладиган тегирмонларнинг юк кириш ва чиқиш жойларидан;
б) концентратни қуритиш бўлинмасида – қуритиш печ (барабан)ларининг юк кириш ва чиқиш тешикларидан;
в) рух чўкмаларини қуритиш бўлинмасида – қуритиш шкаф(печ)ларининг юклаш люкларидан;
г) реагент бўлинмаларида – токсик реагентлар солинган идишларни очиш ва бўшатиш камераларидан, реагент бериб тургичлардан, мутило ва йиғиш чанларидан;
д) саноат оқаваларини зарарсизлантириш бўлинмаларида – зарасизлантириш аппаратураларидан;
е) сорбцияялаш бўлинмаларида – смола аажратиш пачук ва грохотларидан;
ж) регенерация бўлинмаларида – регенерация колонкалари ва реагент сиғимларидан;
з) электролиз бўлинмасида – электролизерлар ва графитлаштирилган ватин куйдириш печларидан.
163. Чиқувчи газларни ташлаш шароитлари (миқдори, жойи, баландлиги ва ҳ.к.) давлат санитария назорати органлари билан келишилган бўлиши лозим.
164. Юқори концентрацияли портлаш ва ёнғин хавфи бўлган моддалар(водород, углерод сулфати, цианли водород ва ҳ.к.)нинг ажралиб чиқиши мумкин бўлган аппаратларнинг сўрувчи вентиляция тизимлари портлаш хавфисиз қилиб бажарилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |