Ўзбекистон республикаси навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси



Download 6,21 Mb.
bet253/267
Sana23.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#183110
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   267
Bog'liq
27,08,Соха-УУМ-2019 (2)

УМУМИЙ САВОЛЛАР


  1. Соҳа иқтисодиётида корхона менежерига қандай билимлар зарур?

  2. Менежмент нима?

  3. Менежер ва тадбиркор қандай хусусиятлари билан фарқланади?

  4. Менежментнинг асосий вазифалари нималардан иборат?

  5. Менежментнинг амалий қисми нимани ўрганади?

  6. Бошқарув муносабатлари деганда Сиз нимани тушунасиз?

  7. Менежментнинг қандай методларини биласиз?

  8. Самарали бошқарувнинг асосий шартларини биласизми ?

  9. Инновацион бошқариш нима?

  10. Корхона иқтисодий салоҳиятини аниқлашда менежернинг ўрни қандай ?

  11. Корхона нима учун жамиятнинг бирламчи ва асосий бўғини ҳисобланади?

  12. Корхонанинг мақсади нима?

  13. Корхона қандай вазифалар бажаради?

  14. Корхона таърифини асосланг.

  15. Корхоналарни шаклларини келтиринг.

  16. Корхонани ташкил этиш қоидалари ва тартибини изоҳланг.

  17. Асосий фондлар нима ва уларнинг кенгайтирилган ишлаб чиқаришдаги роли қандай?

  18. Асосий ишлаб чиқариш фондлари тузилмаси деганда нима тушунилади?

  19. Асосий фондларнинг саноат тармоқлари бўйича фарқланишига нима сабаб бўлади?

  20. Асосий фондлар қандай баҳоланади?

  21. Замонавий амортизация сиёсатининг моҳияти ва аҳамияти нимада?

  22. Амортизация меёри (нормаси) нима?

  23. Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш кўрсаткичлари қандай?

  24. Корхона ва саноат тармоғининг ишлаб чиқариш қувватларини ҳисоблаш усули, тури ва тушунчалари қандай?

  25. Замонавий шароитларда асосий фондлардан фойдаланишни яхшилашнинг қандай йўналишлари мавжуд?

  26. Корхона асосий фондларининг фан-техника тараққиётидаги ўрни қандай?

  27. Айланма маблағларни ташкил қилувчи асосий элементлар қайсилар?

  28. Айланма маблағлар ишлаб чиқариш айланма фондларидан қандай фарқ қилади?

  29. Айланма маблағлар тузилмаси деганда нимани тушунасиз? Қайси омиллар унинг ўзгаришига таъсир кўрсатади?

  30. Қайси кўрсаткичлар ишлаб чиқариш айланма фондлари ва айланма маблағлардан фойдаланиш даражасини тавсифлайди?

  31. Қайси омиллар айланма маблағларнинг айланиш даражасига таъсир кўрсатади?

  32. Корхонанинг меъёрий базаси деганда нима тушунилади?

  33. Корхонанинг меъёрий базасини мукаммаллаштириш қандай аҳамиятга эга?

  34. Корхонада маҳсулотнинг материал сиғимини камайтириш қандай аҳамият касб этади?

  35. Айланма маблағларни меъёрлаштиришнинг моҳияти ва аҳамияти қандай?

  36. Корхонада маҳсулот материал сиғимини камайтиришнинг асосий йўллари ва йўналишлари қандай?

  37. Инвестицион сиёсат нима ва у давлат ва корхоналар миқёсида қандай мақсадларни кўзда тутади?

  38. “Инвестициялар” ва “капитал қўйилмалар” тушунчалари ўртасидаги фарқларни тавсифлаб беринг.

  39. Инвестицион жараёнларни қайси асосий босқичлар тавсифлайди?

  40. Инвестициялар таркиби ва тузилмаси нима ва уларнинг корхона иқтисодиётига таъсири қандай?

  41. Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлашнинг қайси усуллари сизга маълум?

  42. Меҳнат ресурслари деб кимларга айтилади?

  43. Меҳнат ресурслари сони қандай аниқланади?

  44. Ходимлар қўнимсизлиги нима ва у қандай аниқланади?

  45. Иш вақтидан фойдаланиш даражаси қандай усуллар орқали таҳлил қилишади?

  46. Мехнат сиғимининг маҳсулот ҳажмига таъсир қандай аниқланади?

  47. Меҳнат ресурсларининг таркиби қандай аниқланади?

  48. Меҳнат ресурсларининг бошқарувдаги ўрни нималардан иборат?

  49. Кимлар иқтисодий фаол ва нофаол аҳоли деб эьтироф қилинади?

  50. Кимлар ишсиз деб эьтироф қилинади?

  51. Меҳнат бозори (биржаси) нима билан шуғулланади?

  52. Ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ҳолларида раҳбар маьсулияти нималардан иборат?

  53. Меҳнат ресурсларинниг қўнимсизлигига нималар сабаб бўлиши мумкин?

  54. Ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитлар деганда нимани тушунасиз?

  55. Табиий шарт-шароитлар деганда нимани тушунасиз?

  56. Бизнес режани мазмуни ва моҳияти?

  57. Бизнес-режа қандай маълумотлардан иборат бўлади?

  58. Бизнес режани тузиш учун маълумотларни қайси кетма-кетликдатайёрлаш керак?

  59. Бизнес режани тузиш босқичлари ва уларнингфарқи нимада?

  60. Ишчи бизнес режа қандай вазифаларни бажаришга қаратилган?

  61. Бизнес режанинг асосий бўлимларини санаб беринг.

  62. Бизнес режа қандай талабларга жавоб бериши керак?

  63. Махсулот таннархини тахлил этишда фойдаланиладиган асосий ахборот манбалари нималардан иборат?

  64. Бир сўмлик товар маҳсулоти учун қилинган харажат қандай аниқланади?

  65. Маҳсулот таннархи деганда нимани тушунасиз?

  66. Маҳсулот таннархида амортизация харажатларининг тутган ўрни нималардан иборат?

  67. Ишлаб чикариш харажатларини камайтириш йўлларини кўрсатиб беринг.

  68. Молиявий ҳисобот деб нимага айтилади?

  69. Молиявий хисобот элементлари нечта?

  70. Активлар деб нимага айтилади?

  71. Мажбуриятлар деб нимага айтилади?

  72. Фойда ва зарар деб нимага айтилади?

  73. Молиявий хисобот турларини сананг?

  74. Узоқ муддатли активлар деб нимага айтилади?

  75. Корхона хавфсизлиги деганда нимани тушунасиз?

  76. Корхонанинг “тижорат сирлари” тушунчаси нимани англатади?

  77. Корхона хавфсизлигининг асосий тамойилларини айтиб беринг.

  78. Корхонанинг хавфсизлик хизмати қандай вазифани бажаради?

  79. Корхонанинг тижорат ва бошқа сирларини ошкор қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

  80. Корхонанинг тижорат сирларини муҳофаза қилиш механизми ўз ичига нималарни қамраб олади?

  81. Бошқаришнинг ташкилий курилмалари кандай бозор талабларига жавоб бериши керак?

  82. Бошқарув бўғини ва звеноси ўртасида қандай фарқ бор?

  83. Худудий ва тармоқ бошқариш органлари ўртасида қандай фарқ бор?

  84. Чизиқли тузилма ва чизиқли-функционал тузилмалар қандай устунлик ва камчиликларга эга.

  85. Корхона бошқаруви қандай мақсадни кўзлайди?

  86. Бошқаришнинг ташкилий тузилмаларини бошқаришда мақсадли ёндашиш моҳияти нимада?

  87. Иқтисодий бошқарув усулларининг қандай ютуқ ва камчиликларини тасаввур этасиз?

  88. Ташкилий-фармойиш (маъмурий) усулларнинг моҳияти нима?

  89. Маънавий рағбатлантириш деганда нимани тушунасиз?

  90. Бошқарув қарорлари қандай кўринишларга бўлинади?

  91. Тезкор ва стратегик қарорлар нима билан фарқланади?

  92. Бошқарув қарорлари самарадорлигига қандай омиллар таъсир этади?

  93. Бошқарув карорларига қандай талаб қўйилади?

  94. Бошқарув қарорларининг илмий асосланганлиги деганда нимани тушунасиз?

  95. Қарорни бажаришнинг якунловчи босқичи деганда нимани тушунасиз?

  96. Қарорнинг бажарилишини назорат қилишдан қандай фойдаланилади?

  97. Стратегик режалаштириш деганда нимани тушунасиз?

  98. Стратегик режалаштиришнинг мақсад ва вазифаларини тушунтиринг?

  99. Стратегик режалаштириш жараёнида бошқарувнинг қандай турларини мавжуд?

  100. Стратегик муқобилликни ишлаб чиқиш ва унинг таҳлили?

  101. Ташқи ва ички муҳит таҳлили?

  102. Стратегияларнинг қандай асосий турларини биласиз?

  103. Бошқарув муносабатлари тизимида шахс тушунчаси нима?

  104. Ишлаб чиқариш жамоасида шахснинг интизоми деганда нима тушунасиз?

  105. Таълим хизматининг истеъмолчиси сифатида унга қандай ҳуқуқлар берилади?

  106. Корхонанинг руҳий тузилишини яхшилашда раҳбарнинг вазифаси нимадан иборат?

  107. Меҳнатни рағбатлантириш нима?

  108. Рағбатлантириш тўғрисида қандай назариялар мавжуд?

  109. Рағбатлантиришнинг нечта омили мавжуд?

  110. Рағбатлантиришнинг қандай усулларини биласиз?

  111. Шахснинг эҳтиёжи деганда нимани тушунасиз?

  112. Ваколат деганда нимани тушунасиз?

  113. Масъулият ва ваколат тушунчаларнинг боғлиқлигини тушунтиринг?

  114. Масъулиятнинг қандай турлари фарқланади?

  115. Ваколатларнинг қандай турларини биласиз?

  116. Фармойишли ваколатнинг моҳияти нимада?

  117. Бошқарув назорати ва унинг моҳиятини тушунтиринг?

  118. Бошқарув назорати шакллари ва амалга ошириш воситалари.

  119. Бошқарув назорати тизимида иқтисодий таҳлил?

  120. Бошқарувда молиявий назоратнинг аҳамиятини тушунтиринг.

  121. Инновация ва инновацион менежмент тушунчаларини изоҳланг.

  122. Инновация жараёни қандай таркибий қисмлардан иборат?

  123. Инновация лойиҳаси нима ва у қандай шакллантирилади?

  124. Инновацион гуруҳ ва унинг бошқарув вазифалари.

  125. Тадбиркорликни молиявий таъминлаш йўллари.

  126. Молиявий менежментни бошқарув усули сифатида изоҳланг.

  127. Бошқарув самарадорлиги нима ва у қандай ҳисобланади?

  128. Корхона баланси нима ва у қандай таркибий тузилишга эга?


Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish