96. Шахслараро низолар: а) кўп ҳолларда айрим шахснинг у ёки бу нарсага, масалага нисбатан бўлган фикрининг ёки манфаатининг гуруҳ фикрига ёки манфаатига мос тушмаслик оқибатида вужудга келади
*б) кўп ҳолларда шахсларнинг у ёки бу масалага бўлган нуқтаи-назарларининг мос тушмаслиги юзасидан вужудга келади
в) кўп ҳолларда бўлимлар билан бўлимларнинг у ёки бу масалага бўлган нуқтаи-назарларининг мос тушмаслиги юзасидан вужудга келади
г) чизиқли бошқарув гуруҳлари билан штабли бошқарув гуруҳлариниг манфаатлари мос тушмаган ҳолларда вужудга келади.
97. Агар низо ҳеч қандай асосга эга бўлмаса, у ҳолда бундай низо: *а) деструктив низо деб юритилади, субъектив низо деб юритилади
б) субъектив низо деб юритилади, конструктив низо деб юритилади
в) ёпиқ низо деб юритилади, деструктив низо деб юритилади
г) ёпиқ низо деб юритилади, субъектив низо деб юритилади.
98. Агар низо корхонада мақсадга мувофиқ ўзгартиришлар қилиниши сабабли юзага келган бўлса, у ҳолда бундай низолар: а) ёпиқ низолар деб юритилади
*б) конструктив низолар деб юритилади
в) деструктив низолар деб юритилади
г) а+б.
99. Қуйида қайд қилинган усулларнинг қайси бири низоли вазиятларнинг олдини олиш ёки зиддиятни юмшатиш учун қўлланилади: а) узоқлашиш
б) силлиқлашиш
в) мажбурлаш
*г) нотўғри жавоб йўқ.
100. Стресс – бу: а) ўзаро келишмовчилик ёки қарама-қаршилик сабабли туғиладиган ҳолат
б) ихтилоф
*в) асабларнинг қўзғалиши билан боғлиқ бўлган ҳолат
г) нифоқ.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ (ЖН, ОН, ЯН) Жорий назорат учун мустақил иш мавзулари: Иқтисодиёт жамият ҳаётининг асоси сифатида.
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг бозор модели.
Иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтказишнинг “ўзбек” модели.
Миллий иқтисодиётни ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлашда корхонанинг ўрни ва роли.
Бозор муносабатлари шароитида давлат ва корхоналар ўртасидаги муносабат.
Корхонанинг ички ва ташқи муҳити.
Корхонанинг ишлаб чиқариш ва бозор муносабатлари.
Иқтисодиётда кичик бизнесни ривожлантириш истиқболлари.
Акциядорлик корхоналарнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрни.
Ўзбекистон қўшма корхоналарнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиши.
Ўзбекистон корхоналари маҳсулотларининг сифати ва рақобатбардошлиги.
Корхонада меҳнат унумдорлиги – ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлик мезони.
Корхонада кадрлар сиёсати ва уни даражасини ошириш йўллари.
Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизими.
Корхона айланма маблағларидан самарали фойдаланиш йўллари.
Корхонада стратегик режалаштириш муаммолари.
Корхонанинг инвестицион фаолиятини самарадорлигини ошириш йўллари.