НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
Кимё-металлургия факультети
“Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси
“ТАСДИҚЛАЙМАН”
КМФ декани:
_______________Н.А. Донияров
«___»____________ 2019 й.
“Соҳа иқтисодиёти ва менежменти” фанидан
талабалар билимини
БАҲОЛАШ МЕЗОНИ
Фаннинг баҳолаш мезони Кимё-металлургия факультети “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедрасининг 2019 йил _________даги ___-сон мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди.
Кафедра мудири ______________ Ҳ.Н.Бақоев
Навоий – 2019
Ушбу баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1-сонли билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом”талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
«Соҳа иқтисодиёти ва менежменти» фанидан тайёрланган ушбу баҳолаш мезони бакалавриат таълими барча ноиқтисодий йўналишларининг тўртинчи курс талабалари учун мўлжалланган.
Тузувчилар: Ҳ.Н.Бақоев – “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси мудири
М.К.Рашидов – “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси
КИРИШ
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишнинг янги сифат босқичида олий таълим муассасаларида талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилишнинг рейтинг тизимини жорий этишдан мақсад мамлакатимизда таълим сифатини ошириш орқали рақобатбардош юқори малакали мутахассисларни тайёрлашдан иборатдир. Олий ўқув юртларида талабаларнинг билим даражаси асосан рейтинг тизими бўйича баҳоланади. Талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш – талабанинг бутун ўқиш жараёни давомида ўз билимини ошириши учун мунтазам ишлаши ҳамда ўз ижодий фаолиятини такомиллаштиришини рағбатлантиришга қаратилган.
Ушбу баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333-сонли буйруғи билан Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1-сонли билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом”талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 14 августдаги “Талабалар мустақил ишларини ташкил этиш” тўғрисидаги 286-сонли буйруғи иловасидаги йўриқнома ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 августдаги 4-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Соҳа иқтисодиёти ва менежменти” фанининг ўқув дастури ва ушбу фаннинг ишчи ўқув дастури асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу баҳолаш мезони НДКИ “Соҳа иқтисодиёти ва менежменти” фанидан талабалар билимини баҳолашда кенг фойдаланишга тавсия этилиб, айни пайтда талабалар учун ҳам мазкур фанни ўзлаштириш жараёнида қандай баллар тўплаш мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.
Рейтинг назорати жадваллари, назорат тури, шакли, сони ҳамда ҳар бир назоратга ажратилган максимал балл, шунингдек жорий ва оралиқ назоратларнинг саралаш баллари ҳақидаги маълумотлар фан бўйича биринчи машғулотда талабаларга эълон қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |