Корхонанинг инновация салоҳияти – молиявий, кадрлар, ахборотлар, моддий-техник ресурслар, тегишли хизмат кўрсатувчи инфратузилмалар мажмуини ташкил этади. Инновация салоҳияти корхонадаги ресурсларнинг мавжудлиги ва қўйилган вазифа ҳамда инновацияни жорий этиш учун унинг тайёргарлиги ва қобилиятини аниқлаб беради. Инновация салоҳияти корхонанинг ишлаб чиқариш, иқтисодий ва маркетинг имкониятларини ўзида намоён этади.
Инновация салоҳияти корхонанинг стратегик мақсадлари билан узвий боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш, технологик ва ташкилий бошқарув ўзгаришларга оид дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга қай даражада тайёргарлигини ҳам кўрсатади.
Бу ўз навбатида янгиликларни ишлаб чиқаришда кенг тарқалишига, анъанавий технологиялар ўрнини янгилари эгаллаш даражасига, янги маҳсулотлар яратиш турларига боғлиқ. Инновация салоҳияти корхонанинг лойиҳаларда иштирок этиши ва унинг стратегик имкониятлари даражасини ҳам ўзида ифода этади.
Инновация салоҳиятини оқилона таркиби корхонанинг тижорат стратегиясини ишлаб чиқиш босқичида аниқланади. Юқори раҳбарият томонидан тегишли тайёргарлик ва келишилган бошқарув қарорларини қабул қилишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
корхона фаолиятининг йўналишлари бўйича инновацион жараёнларнинг муҳим индикаторлари;
технологик ва бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда инновацияни комплекс баҳолаш тизими, яъни маҳсулот ва корхона рақобатбардошлигини, ишлаб чиқариш самарадорлигини таъминлаш.
Тажрибалар шундан далолат берадики корхоналарнинг йирик халқаро лойиҳаларда иштироки, уларнинг инновацион салоҳиятини белгилаб беради.
Давлатнинг илмий ва инновация фаолиятига фаол аралашуви кўйидаги йўналишларда амалга оширилади:
" давлатнинг инновация сохаси инфраструктурасини яратиш ва илмий-техник алока таклифларини киритиш;
" инновация сохасида барча ташкилотчиларнинг инновация фаоллигини оширишга ёрдам берувчи шароит яратиш;
" хўжалик амалиётида кенг таркалган янгиликка талабни шакллантиришнинг бошланғич босқичи учун давлат ресурслари ажратилиши.
" Илмий-тадқиқот натижаларини реализатсия қилиш натижасида олган фойдадан имтиёзли солик олиш;
" Илмий тадқиқотлар ихтиёрида бўлган ёрдамчи ва бошқа мулкдан солик олишни бекор қилиш;
" Илмий иш олиб бориш учун хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган буюмлар учун тўловлардан озод қилиш;
" Индивидуал ихтирочилар ва кичик жорий этиш корхоналари учун фоизсиз кредитлар бериш;
" Имтиёзли соликлар имконияти бўлган венчур инновация фойдани яратиш;
" Индивидуал ихтирочилар учун давлат патент тўловини камайтириш;
" Ресурсларни иктисод килувчи ихтирочилар учун тўлов муддатини кечиктириш;
" Ускуналарни амортизациясини тезлаштириш хуқуқини бериш;
" Технопарк ва технополис тармоқларини яратиш.
Илмий ва инновация сохасидаги давлат сиёсатининг асосий принципларига кўйидагилар киради:
" илмий ва илмий-техник ижодкорлик;
" интеллектуал мулкни хуқуқий химоя қилиш;
" илмий, илмий-техник ва таълимнинг интеграцияси;
" илмий ва техника сохасидаги рақобатни кўллаб-қувватлаш;
" илмий ривожнинг устивор йўналишлари бўйича ресурсларни консентрациялаш;
" илмий, илмий-техник ва инновация фаолиятининг тадбирлар фаоллигини моддий рағбатлантириш;
" халқаро илмий хамкорликни ривожлантириш.
Давлат органларининг функциялари. Давлат органларининг инновацион сохадаги асосий функциялари куйидагилар хисобланади:
" тадқиқот ва ишлаб чиқаришга маблағларни йўналтириш;
" инновацион фаолиятни мувофиклаштириш;
" инновацион жараёнларни рағбатлантириш ва мазкур сохада рақобатни кучайтириш;
" инновацион хавф-хатарни суғурта қилиш;
" захираларни ўзлаштириш ва махсулотларни ишлаб чиқиш бўйича мажбуриятларни бажарилмаганлиги учун давлат санкцияларини жорий этиш;
" инновацион жараёнларни бошқаришнинг хуқуқий асосини яратиш, хусусан муаллифлик хуқуқи ва интеллектуал мулкни химоя қилиш;
" инновацион фаолиятни кадрлар билан таъминлаш;
" инновацион жараённинг институционал таъминоти;
" инновациянинг ижтимоий ва экологик йўналиши;
" инновацион фаолиятнинг ижтимоий статусини ошириш;
" инновацион жараёнларни минтакавий тартибга солиш;
" инновацион жараёнларнинг халқаро йўналишларини тартибга солиш.