12-мавзу. Корхонанинг инновацион фаолияти (2 соат) 12.1 Корхоналарда инновация фаолияти ва инновация
12.2 Корхонада инновацион фаолиятни ташкил қилиш усуллари
12.3.Инновацион лойиҳа яратиш ва амалга оширишнинг асосий босқичлари
12.4.Инновацион лойиҳаларни баҳолаш
Инновация сўзининг маъноси инглиз тилидаги INNOVATION сўзидан олинган бўлиб янгилик ва янгилик киритиш деганини билдиради. Бу янгилик замирида янги тартибни, янги одатни, янги услубни, кашфиётни тушуниш лозим. Янгиликни бозорга киритиш жараёнини тижоратлашиш жараёни деб аташ лозим.
Инвестиция кенг маънода янги технологиялар, турли махсулотлар ва хизматлар, ташкилий техник ва ижтимоий иқтисодий қарорлар шаклида ишлатилиши тушунилади. Янгиликнинг тузилиши, яратилиши ва тарқалиши жараёни инновациянинг хаётий цикли дейилади.
Янгиликлар бозори (новациялар). Бозорни асосий махсулоти бўлиб, интеллектуал фаолиятнинг илмий ва илмий техникавий, натижавий продутки хисобланади. Унга авторлик ва шунга ўхшаш хуқуқлар (бу хуқуқлар халқаро, республика,корперативва бошқа қонуний, меъёрий актлар таъсир доирасида бўлади) тааллуқлидир.
Й.А.Шумпетер биринчилардан бўлиб, иқтисодий фанга ишлаб чиқариш омиллари сифатида “янги комбинация” тушунчасини киритди ва унинг тавсифномасини берди. Унга қуйидагилар киради:
истеъмолчиларга маълум бўлмаган моддий неъматни яратиш ёки янги у ёки бу неъматни ишлаб чиқиш;
тегишли тармоқга янги ҳали маълум бўлмаган ишлаб чиқариш усулини жорий этиш (унинг асосини илмий янги кашфиёт усулидан фойдаланиб яратилган товар ташкил этади);
бозорнинг аввал мавжудлиги ва мавжуд эмаслигидан қатъий назар тегишли тармоқда мутлақо янги сотиш бозорини ўзлаштириш;
янги хомашё ёки ярим фабрикат манбаларини топиш (ушбу манба олдин маълум бўлиши ёки уни яратиш имкони бўлишидан қатъий назар);
бошқа корхоналарнинг монопол ҳолатига қарши курашиш учун корхонани таркибий қайта тузиш.
Корхоналарнинг инновацион йўналишлари қуйидагилар бўлиши лозим:
инновацион жараёнларни бошқаришнинг янги усуллари ва ёндошувлари асосида инновацияни жорий этиш механизмларини такомиллаштириб бориш;
иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари ва корхоналарини ривожлан-тиришнинг устувор йўналишларига қаратилган лойиҳалар учун катта ҳажмдаги инвестицияларни жалб қилиш ва янги маҳсулотларни яратиш;
инновация даврининг барча босқичлари бўйича ишлаб чиқариш – тадбиркорлик фаолиятини жадаллаштириш;
корхоналарнинг барча ишлаб чиқариш тадбиркорлик фаолияти йўналишларида ахборот технологияларидан кенг миқёсда фойдаланиш.
Innovation сўзи инглизча бўлиб, янгиликнинг киритилиши деган маънони англатади. Иқтисодий адабиётларда И.А.Шумпетер томонидан берилган концепциясига асосланади:
- инновация – унинг тадбиркорлик фаолиятида илк бор қўлланилиш;
- диффузия – инновациянинг кенг тарқалиши.