7. ТАЛАБАЛАРНИ ЎҚИШ ВА ЖАМОАТ ИШЛАРИДАГИ ЮТУҚЛАРИ УЧУН РАҒБАТЛАНТИРИШ. 7.1. Талабалар ўқишда юқори кўрсаткичларга эришганлиги, илмий-тадқиқот ишлари ва институт ижтимоий ҳаётида фаол иштироки учун қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
- ташаккурнома эълон қилиш;
- фахрий ёрлиқ ёки қимматбаҳо совға билан тақдирлаш;
- номдор стипендияларга тавсия қилиш ёки мукофотлаш;
7.2. Рағбатлантириш олий таълим муассасаси “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти, хотин-қизлар қўмитаси, Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ёки уларнинг тавсиялари асосида ректор буйруғига мувофиқ амалга оширилади.
7.3. Рағбатлантиришга тегишли маълумот ва буйруқдан кўчирма талабанинг шахсий ҳужжатлар тўпламида сақланади.
8. ИНТИЗОМИЙ ТАЪСИР ЧОРАЛАРИ. 8.1. Талаба ўзига юклатилган юқоридаги мажбуриятларни бузган тақдирда унга нисбатан қуйидаги интизомий жазо чоралари кўрилади: ҳайфсан ҳамда талабалар сафидан четлатиш.
Талаба институтдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:
а) ўз хоҳишига биноан;
б) ўқишнинг бошқа таълим муссасасига кўчирилиши муносабати билан;
в) саломатлиги туфайли (тиббий комиссияси маълумотномаси асосида);
г) академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;
д)ўқув интизомини ва институтнинг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
е) бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
ж)ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
з) талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
и) вафот этганлиги сабабли.
8.2. Институт маъмурияти ташаббуси билан талабаларни ўқишдан четлаштириш Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг ёзма розилигини инобатга олган ҳолда (касаба уюшмаси аъзоси бўлган талабалар учун) амалга оширилади. Шунингдек, талаба мазкур Қоидаларнинг 7.1-банди “д” кичик бандига кўра четлаштирилаётган ҳолда, институтнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти билан ҳам келишилиши мумкин.
8.3. Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки суд идораларига мурожаат этиши мумкин.
8.4. Талабага нисбатан қўлланилган интизомий жазо юзасидан маълумот унинг шахсий ҳужжатлар тўпламида сақланади.
8.5. Ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида талабага Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тартиб асосида академик таътил берилиши мумкин.