ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
“НАВОИЙ КОН – МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ”
ДАВЛАТ КОРХОНАСИ
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
«КЕЛИШИЛДИ»
Навоий давлат кончилик институти 5-сонли бирлашган касаба уюшмаси раиси
___________ Ш.Р.Бабаев
«____» _________2018 й.
|
|
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Навоий давлат кончилик институти ректори
___________ Қ.С.Санақулов
«____» _________2018 й.
|
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
ИЧКИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
Навоий -2018
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ
ИЧКИ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ
I.
|
Умумий қоидалар.
|
II.
|
Иш берувчининг мажбуриятлари.
|
III.
|
Ходимлар ва талабаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
|
IV.
|
Институт ҳудудида таъқиқланадиган ҳолатлар.
|
V.
|
Ўқиш ва дам олиш вақтини тартибга солиш талаблари.
|
VI.
|
Талабаларни ўқиш ва жамоат ишларидаги ютуқлари учун рағбатлантириш.
|
VII.
|
Интизомий таъсир чоралари.
|
VIII.
|
Меҳнат муносабатлари.
|
IX.
|
Меҳнат интизомини таъминлаш ва жавобгарлик.
|
X.
|
Бино ичидаги тартиб.
|
XI.
|
Иш вақти ва дам олиш вақти.
|
XII.
|
Якуний қоидалар.
|
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Навоий давлат кончилик институтининг ички тартиб қоидалари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар таёрлаш миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий хужжатларига, Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг Ички тартиб қоидаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 сентябрда 746-1-тартиб рақами билан рўйхатга олинган “Идоравий мансублиги, мулчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги намунавий қоидалари”га мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.2. Навоий давлат кончилик институтининг (кейинги ўринларда матнда – институт деб юритилади) Ички тартиб қоидалари:
а) ходимларга нисбатан: мехнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни;
б) талабаларга нисбатан: ўқиш жараёнини ташкил этишни, уларни ўқишга қабул қилишни, бошқа таълим йўналишига ўқишини кўчиришни, қайта тиклашни ва ўқишдан четлаштиришни, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларидан, бола парваришлаш таътилларидан фойдаланишни, меҳнат ва ўқув интизомини, иш берувчи билан ходим ҳамда талабалар ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар масалаларини тартибга соладиган асосий норматив ҳужжат ҳисобланади.
1.3. Қоидалар институтнинг ходимлари ва талабалари касаба уюшма қўмитаси билан келишиб, иш берувчи томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва институтда қўлланилади.
1.4. Қоидаларга риоя қилиш иш берувчи, ходим ҳамда талабалар учун мажбурий ҳисобланади, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |