«Янги Ўзбекистон — мактаб остонасидан бошланади»,
деган ғоя
асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга
мисли кўрилмаган эътибор қаратилмоқда. Илм-фан, маданият ва санъат,
адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар
самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса, қизларимизнинг истеъдод
ва қобилиятини рўёбга чиқариш борасида ҳам кўп ишлар қилинмоқда.”
2
1
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида. 2017 йил
7-февраль Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Фармони.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси асосида. 2020 йил 7-
декабр.
8
Жамият ривожи ва таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ
қилишнинг методологик асослари Ўзбекистон Республикаси Биринчи
Президенти Ислом Каримовнинг: “Озод ва обод Ватан эркин ва фаровон
ҳаёт пировард мақсадимиз”, “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт
йўли”, “Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли”
“Юксак маънавият – енгилмас куч”, “Ўзбекистон мустақилликка эришиш
остонасида”, “Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни
барқарор ривожлантириш йўлида”, “Ватанимизнинг босқичма-босқич ва
барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз”,
“Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини шакллантириш - мамлакатимиз тараққиётининг асосий
мезонидир”, “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат
қилиш – энг олий саодатдир”, “Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ
ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди”, “Ҳаёт синовларида тобланган
Қашқадарё эли ҳар қандай юксак маррани эгаллашга қодир” ва бошқа
асарлари ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
устувор йўналишларига бағишланган маьрузалари баён этилган.
Умуман,
мамлакатда
амалга
оширилаётган
ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотларнинг инновацион ривожланиши устувор равишда ўзида юқори
инновацион
салоҳиятни
мужассамлаштирган
таълим
тизимига
қаратилмоқда. Албатта, инновацион салоҳият стратегик ресурслар
сирасига кириб, у мамлакат тараққиётининг асосий манбаи ҳисобланади.
Мамлакатдаги стратегик мақсадлардан келиб чиқиб, қонунчилик палатаси
томонидан 2020 йил 19 майда Ўзбекистон Республикасининг Таълим
тўғрисидаги қонун қабул қилинди.”
1
.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов
мамлакатнинг истиқболдаги ривожланиш босқичларида ривожланган
давлатларнинг инновацион ўзгаришлардаги ўрнини қуйидагича баҳолайди:
1
Ў
збекисто н Республикасининг “Т аълим тў ғр исида ”ги Қо нуни (2020 йил, 19 -м ай)
9
“Бaрчaмиз бир ҳaқиқaтни aнглaб етишимиз лoзим – Ўзбeкистoн бугун
xaлқaрo ҳaмжaмиятнинг вa глoбaл мoлиявий-иқтисoдий бoзoрнинг
aжрaлмaс тaркибий қисми ҳисoблaнaди. Бунинг тaсдиғини тaшқи дунё
билaн aлoқaлaримиз тoбoрa кенгaйиб бoрaётгaнидa, тaрaққий тoпгaн
етакчи дaвлaтлaр кўмaгидa иқтисoдиёт тaрмoқлaрини ривoжлaнтириш,
мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик қaйтa жиҳoзлaш бўйичa
дaстурлaрнинг aмaлгa oширилaётгaнидa, Ўзбeкистoннинг xaлқaрo сaвдo
тизимигa интeгрaциялaшувидa... яққoл кўришимиз мумкин”
1
. Албатта,
инновациянинг у ёки бу янгиликларни жорий этиш маъносини англатиши,
унинг техника, технология, меҳнатни ташкил этиш ёки бошқарув
соҳаларидаги маълум ижтимоий тизимда янги моддий ва номоддий
унсурлар (ёки моделлар)ни жорий қилиш, эътироф этиш ва ташкил қилиш
билан боғлиқ янги ғоялар, фан, техника ва жаҳон илғор тажрибасига
асосланган ўзгаришлар жараёни эканлигини назарда тутсак, миллий
тажриба билан инновацион ўзгаришларни уйғунлаштириш натижасида
мамлакатни модернизациялашни амалга ошириш имкониятлари янада
кенгаяди.
Ўзбекистонда мустақиллик даврида давлатнинг таълим сиёсатини
амалга ошириш натижасида бу соҳада миллий ва умуминсоний
манфаатларни амалга ошириш мақсадларини ўзида ифодалаган ўзига хос
миллий ва узлуксиз таълим концепцияси ишлаб чиқилди. Уни ҳаётга
татбиқ этиш натижасида жаҳондаги ривожланган мамлакатлар мезонлари
талабларига жавоб беришга қобил бўлган таълим тизими шакллантирилди.
Унга мувофиқ инсоннинг бутун умри давомида муттасил таълим олиш
жараёни, унинг индивидуал жиҳатларини бойитиш ва салоҳиятини
ошириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Шу билан бирга, таълим
концепцияни бажариш жараёнларида қуйидаги устуворликларга муҳим
1
Каримов И.А. Вaтaнимизнинг бoсқичмa-бoсқич вa бaрқaрoр ривoжлaнишини тaъминлaш – бизнинг
oлий мaқсaдимиз. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Кoнституцияси қaбул қилингaнининг 16 йиллигигa
бaғишлaнгaн тaнтaнaли мaрoсимдaги мaърузaси.2008 й.5 декабрь.-Халқ сўзи, 2008, 6 декабрь.
10
эътибор берилди: ҳамма учун базавий бўлган таълим сифатини
таъминлаш; минтақавий меҳнат бозорларини таҳлил этиш ва инсоний
капитал ривожланишидаги эҳтиёжлар ва тамойилларни олдиндан билишга
интилиш;
иқтисодий
ўсишни
тезлаштириш
мақсадларида
етук
мутахассислар, тадбиркорлар ва ўқитувчиларни тайёрлаш сифатини ва
уларга бўлган талаб ва таклифларни ошириш; узлуксиз индустриал таълим
дастурларини ишлаб чиқиш воситасида ишсизликни камайтириш;
дастурлар, таълим олиш услублари ва ўқув материаллари сифатини
ошириш; таълим олиш имкониятларини кенгайтириш; тез иқтисодий ва
инновацион технологик ўзгаришлар даври учун мос бўлган таълим
масканлари ва инсон салоҳияти самарадорлигини ошириш учун шарт-
шароитларни яратиш.
Умуман, Ўзбекистонда таълимга доир инновациялар ва миллий
манфаатлар уйғунлиги асосида замонавий миллий таълим тизими
шаклланди. Мамлакатда таълим тизими ривожланишнинг энг устувор
йўналиши сифатида белгиланди. Мамлакатнинг босқичма-босқич
ривожланишида таълимнинг ўрнини Республика Биринчи Президент
И.А.Каримов қуйидагича баҳолайди: ”Чуқур ислоҳотларни амалга
ошириш, бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, кадрлар
потенциалига, уларнинг касб жиҳатдан тайёрлигига боғлиқ бўлади. Бу эса
бутун таълим ва маданият тизимини тубдан ислоҳ қилишни тақозо этади.
Чунки айни билимдонлик ва юқори маданийлик озодликдан ҳамманинг
бахт-соадати йўлида фойдаланиш имконини беради. Аввалги йилларда
таълим тизимимиз жаҳон цивилизациясининг илғор ютуқларидан ва
халқимизнинг тарихий илдизларидан ажралиб қолган эди. Бу аҳвол тубдан
ўзгартирилиши
лозим.
Аслини
олганда
халқимизнинг
ақлий
бойликларини, жаҳон фани ва маданиятининг энг яхши ютуқларини ўзига
сингдириб оладиган янги авлодни камол топтириш керак бўлади”
1
.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари.-Т.:Ўзбекистон,
1993.-Б. 17-18.
11
Мамлакатимизда таълим тизими, турлари ва шакллари, таълим
тизимини бошқариш, таълим фаолиятини ташкил этиш ва унинг
назоратини амалга ошириш, таълим ташкилотлари педагог ходимларининг
ҳуқуқий мақоми, таълим олувчиларнинг, улар ота-онасининг ҳамда бошқа
қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, таълим-тарбия жараёни
иштирокчиларини
ижтимоий
ҳимоя
қилиш,
нодавлат
таълим
ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, таълим ташкилотларини
аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш. Хорижий давлатда
олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш, таълим соҳасидаги
ҳужжатларга апостиль қўйиш, таълимни молиялаштириш ва давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
1
каби
вазифалар ҳаётда ўз ифодасини топди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат
сиёсати тўғрисида”ги Қонуни. 2016 йил 14 сентябрь; Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тест маркази фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори (2004 йил, 24 июн, 293 сон);
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Олий
таълим
муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони (2015 йил, 12 июнь, ПФ-4732-сон); Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларининг
раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори (2015 йил,
20 август, 242-сон) тасдиқланди. Бу эса давлатимизда таълим тизимига
бўлган эътиборнинг асосидир. Лекин, шу билан бирга, бу соҳани янада
такомиллаштириш ва ривожлантириш учун тегишли педагогик ва
бошқарувчи кадрлар тайёрлаш масаласи ҳали ўз ечимини кутмоқда. Чунки,
ҳали талайгина мазкур таълимдаги бошқарув кадрлари таълим хизматига
доир менежмент ва маркетинг соҳасидаги билимларни ўзлаштиришга
1
Ў
збекисто н Республикасининг “Т аълим тў ғр исида ”ги Қо нуни (2020 йил, 19 -м ай)
12
эҳтиёж сезилмоқда. Педагог-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш, дарс
тақсимоти самарадорлигини ошириш, таълим мазмуни ва сифатини
яхшилаш, уни аҳолининг турли гуруҳлари талабларига мослаштириш, ўқув
юртларини кадрларга эҳтиёж сезаётган корхоналарга яқинлаштиришга
доир муаммоларни бартараф этиш шарт-шароитлари яратилмоқда. Хуллас,
таълим тизимига инновацион ўзгаришларни кириб келиши давом этмоқда.
Шу билан бирга, ҳозирги давр таълимнинг тезлик билан ривожланиш
тамойиллари ҳудудларда илмий-амалий марказларни ривожлантириш,
ўқув дастурлари, услубиётни, ўқув-ўқув материалларни, қўлланмаларни ва
таълим технологияларини такомиллаштириш каби инновацион жараёнлар
билан боғлиқ вазифаларни ривожланиш кун тартибига қўймоқда.
Юқоридаги масалалар инобатга олинган ҳолда, мавзунинг
долзарблиги қуйидагилар билан ифодаланади:
биринчидан, таълим соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари
ўрганиш асосида, уларни амалиётга жорий этишнинг ўзига хос
жиҳатларини ўрганиш омили;
-иккинчидан, таълим тизимига оид барча муаммоларни хориж
тажрибаси билан узвийликда ўрганилишини кўриб чиқиш омили;
-учинчидан, таълим, давлат ва инсон тушунчалари ўртасидаги
узвийликни тадқиқ этишнинг зарурлиги
-таълим соҳасида ахборот коммуникация технологиялари ва чет
тилларининг аҳамиятини таҳлил этишнинг аҳамияти
Бинобарин, таълим тизимининг ривожланиши самарадорлигини
ошириш, айни пайтда миллий иқтисодиётимиз тараққиётига таъсир
этишини
кучайтириш омилларини
аниқлаш, улардан
самарали
фойдаланиш йўлларини илмий асослаш, мазкур йўналишда амалий таклиф
ва тавсияларни ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этади. Буларнинг
барчаси мазкур Ўқув қўлланма мавзусининг долзарблигини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |