Ўзбекистон республикаси молия вазирининг



Download 17,03 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi17,03 Kb.
#626115
Bog'liq
15-sonli bhms


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ (15-СОН БҲМС) «БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ»НИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 20 мартда 1226-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги тўғрисидаги Низомга мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (15-сон БҲМС) «Бухгалтерия баланси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 12 март,
45-сон
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг 2003 йил 12 мартдаги
45-сон Буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ 15-СОН БҲМС
«БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ»
Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан ишлаб чиқилди ҳамда Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш элементи ҳисобланади.
1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур стандартнинг мақсади бухгалтерия балансида активлар, ўз сармояси ва мажбуриятларнинг моҳияти ва тақдим этилишини белгилаш ҳисобланади. Стандарт молиявий ҳисоботнинг таркибий қисми сифатида бухгалтерия балансини топшириш чоғида ошкор қилинадиган ахборотга қўйиладиган талабларни ўз ичига олади. Ушбу талаблар бошқа стандартларда мавжуд бўлган ҳамда бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос муаммоларини қамраб оладиган ошкор қилиш талабларига мувофиқ тўлдирилиши мумкин.
2. Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади, хўжалик юритувчи субъектнинг мулкий ва молиявий аҳволи ҳақидаги ахборотни тўплайди ҳамда ошкор қилади.
3. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан (бюджет ташкилотлари, банклар ва бошқа кредит ташкилотлари бундан мустасно) бухгалтерия балансини тайёрлаш ва ошкор қилиш жараёнида мазкур стандарт талаблари бажарилиши лозим.
2-§. АХБОРОТНИ ОШКОР ҚИЛИШНИНГ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ
4. Бухгалтерия балансидаги барча ахборот тўғри ошкор қилиниши ва фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак. Зарур ҳолларда бухгалтерия балансига киритиладиган моддалар уларни тушунтириб берадиган ахборотлар билан тўлдирилади.
5. Бухгалтерия балансининг манзил қисмида хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот санаси, номи, тармоғи, мулк шакли, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва тўлиқ юридик манзили, хўжалик юритувчи субъект эгалигида бўлган органнинг номи, бухгалтерия балансини тайёрлаш чоғида фойдаланилган ўлчов бирлиги кўрсатилиши шарт.
6. Бухгалтерия баланси ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги тегишли маълумотларни ошкор қилиши керак.
7. Жорий активлар ва жорий мажбуриятлар моддалари сальдоланмайди. Бухгалтерия балансининг айрим моддалари бошқа моддаларга киритилмайди ва улар билан сальдоланмайди.
8. Бухгалтерия балансида узоқ муддатли ва жорий активлар, ўз сармояси, узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар ҳамда уларни ошкор қилиш хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволини таҳлил қилишда молиявий ҳисоботдан фойдаланувчилар учун ёрдам бера оладиган ахборотдан иборат бўлади.
9. Бухгалтерия балансида узоқ муддатли ва жорий активлар, хусусий сармоя, узоқ муддатли ва жорий мажбуриятларнинг умумий суммаси ошкор қилиниши керак.
10. Узоқ муддатли ва жорий активлар, хусусий сармоя, узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар тушунчалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосда (рўйхат рақами 475, 1998 йил 14 август, «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси», 1999 йил, 5-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1998 йил 26 июлда 17-07/85-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (1-сон БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»да (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси», 1999 йил, 5-сон) келтирилган.
3-§. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР
11. «Узоқ муддатли активлар» бўлимида асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган ускуналар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати кечиктирилган узоқ муддатли харажатлар суммалари ошкор қилиниши керак.
12. Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (5-сон БҲМС) «Асосий воситалар» (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (7-сон БҲМС) «Номоддий активлар»га (рўйхат рақами 1485-сон, 2005 йил 27 июнь) кўра асосий воситалар ва номоддий активлар бошланғич (тиклаш) қиймати, эскириш (амортизация) суммаси, қолдиқ қиймати бўйича ошкор қилиниши лозим.
13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1998 йил 25 декабрда 65-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (12-сон БҲМС) «Молиявий инвестициялар ҳисоби»га (рўйхат рақами 596, 1999 йил 16 январь, «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси», 1999 йил, 6-сон) кўра узоқ муддатли инвестициялар қимматли қоғозлар қиймати, шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар, тобе хўжалик жамиятларига инвестициялар, хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга инвестициялар ва бошқа узоқ муддатли инвестициялар суммалари бўйича ошкор қилиниши керак.
5-§. ЖОРИЙ АКТИВЛАР
14. «Жорий активлар» бўлимида товар-моддий захиралар, келгуси даврлар харажатлари, муддати кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа жорий активлар суммалари ошкор қилиниши керак.
15. Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (4-сон БҲМС) «Товар-моддий захиралар»га (рўйхат рақами 1595, 2006 йил 17 июль) мувофиқ товар-моддий захираларга қуйидаги алоҳида ошкор қилинадиганлар киритилади:
а) ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идиш, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, бошқа материаллар захираларини, парвариш қилинаётган ва бўрдоқига боқиладиган ҳайвонлар, материалларни тайёрлаш ва харид қилиш бўйича харажатлар, материаллар қийматидаги тафовутларни ўз ичига оладиган ишлаб чиқариш захиралари;
б) тугалланмаган асосий ишлаб чиқариш, хусусий ишлаб чиқаришдаги ярим тайёр маҳсулотлар, тугалланмаган ёрдамчи ва бошқа ишлаб чиқаришлар, ишлаб чиқаришдаги бракни ўз ичига оладиган тугалланмаган ишлаб чиқариш;
в) тайёр маҳсулот;
д) товарлар.
16. Дебиторлик қарзлари бўйича харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари, алоҳида бўлинмалар қарзлари, шуъба ва тобе хўжалик жамиятлари қарзлари, ходимларга берилган бўнаклар, етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар, бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари, давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурта бўйича бўнак тўловлари, устав сармоясига қўйилмалар бўйича таъсисчиларнинг бўнак тўловлари, бошқа операциялар бўйича ходимлар қарзлари ҳамда бошқа дебиторлар қарзлари суммалари ошкор қилиниши керак.
17. Пул маблағлари бўйича кассадаги нақд пул маблағлари қолдиғи, ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари, валюта счётидаги пул маблағлари ва бошқа пул маблағлари (банкдаги махсус счётлар, пул эквивалентлари, йўлдаги (ўтказиладиган) пул маблағлари) суммалари ошкор қилиниши лозим.
6-§. ЎЗ САРМОЯСИ (ЎЗ САРМОЯСИ МАНБАЛАРИ)
18. «Хусусий сармоя» бўлимида устав сармояси, қўшилган сармоя, захира сармоя, сотиб олинган ўз акциялари, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), мақсадли тушумлар ҳамда бўлғуси харажатлар ва тўловлар захиралари ошкор қилиниши керак.
7-§. МАЖБУРИЯТЛАР
19. «Мажбуриятлар» бўлимида узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар бўйича ахборотлар алоҳида ошкор этилиши лозим.
20. Узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича етказиб берувчилар ва пудратчиларга узоқ муддатли қарзлар, алоҳида бўлинмаларга узоқ муддатли қарзлар, шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига узоқ муддатли қарзлар, муддати кечиктирилган узоқ муддатли даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар, харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар, узоқ муддатли банк кредитлари, узоқ муддатли қарзлар ва бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлари суммалари кўрсатилиши керак.
Фоиз ставкалари умумлашуви, шартнома мажбуриятларини қоплаш шартлари, қоплаш навбатлилиги, муомала шартларини умумлаштириш ҳамда мукофот ва дисконт суммалари бухгалтерия баланси қисмида тушунтириш хатида кўрсатилиши лозим.
21. Жорий мажбуриятлар бўйича етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар, алоҳида бўлинмаларга қарзлар, шуъба ва тобе хўжалик жамиятларига қарзлар, муддати кечиктирилган даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа муддати кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетга тўловлар бўйича қарзлар, суғуртага оид қарзлар, давлат мақсадли жамғармаларидан тўловларга оид қарзлар, таъсисчилардан қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлашга оид қарзлар, қисқа муддатли банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ва бошқа кредиторлик қарзлари суммалари ошкор қилинади.
22. Агар корхона кредит битимига биноан узоқ муддатлилиги асосида мажбуриятларни қайта молиялашни назарда тутаётган бўлса, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий улуши жорий мажбуриятлардан чиқариб ташланади. Бундай ҳолда мажбуриятлар суммаси ва қайта молиялаш шартлари ошкор этилиши керак.
9-§. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ ҚИСМИДАГИ ТУШУНТИРИШЛАР
23. Бухгалтерия баланси қисмидаги тушунтиришлар бухгалтерия балансидан фойдаланувчиларни амалда корхонанинг мулкий ва молиявий аҳволини баҳолаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар билан таъминлаши лозим, уларга шу жумладан:
а) активларга мулк ҳуқуқларидаги чеклашлар;
б) мажбуриятлар бўйича берилган кафолатлар;
в) шартли (кўзда тутилмаган) активлар ва мажбуриятлар, имкон қадар миқдор кўринишида;
г) бўлғуси узоқ муддатли инвестицияларни молиялаш учун мўлжалланган маблағлар киради.
24. Бухгалтерия баланси қисмидаги тушунтириш хати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (1-сон БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, «Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси», 1999 йил, 5-сон) талабларига мувофиқ тузилади.
Download 17,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish